Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 19 April 2016 14:52

Пайғамбар (с) нома ва элчи юбориш подшоларини ислом динига даъват этишлари

Пайғамбар (с) нома ва элчи юбориш подшоларини ислом динига даъват этишлари

 Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизнинг бир неча қисмларида биъсатнинг бошланиши ҳақида сўҳбатлашган эдик ва Пайғамбар (с.а.с) нинг ёронларини  кўп азобу-уқубут  чекканликларига ишора этиб ўтгандик.  Шунинг учун ислом динининг буюк Пайғамбари (с)нинг буйруқларига биноан ул ҳазратнинг бир неча ёронлари Ҳабашистон сарзаминига ҳижрат қилишди ва ҳатто улардан айримлари Пайғамбар (с)нинг Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг Ҳабашистонда қолишди  ва ушу ерни ўзларининг яшаш манзилларига қарор беришди. Ҳижрий 7-чи асрда, Пайғамбар (с.а) бир неча подшоҳларга мактуб ёзиб уларни ислом динини қабул қилишга даъват этганларида ул ҳазратнинг ёронларидан бири Ҳабашистонга йўл олди. Бу шахснинг Ҳабашистонга сафар  қилишидан мақсади  Расули Акрам паёмларини бу сарзамин подшоҳсига етказиш эди. Энди эса ривоятимизнинг давомини эшиттишга сиз азизларни даъват этамиз.Биз билан бирга бўлинг!

Амру айтди: Янбуъ портига етиб келдим. Кун бўйи йўл кездим ва дам олишга фурсатим йўқ эди. Кўп суриштирганимдан кейин портда Ҳабашистон тижоратчиларига тегишли бўлган кичик бир кемани топдим. Бу кеманинг бошлиғи билан сўҳбатлашдим. У билан муомала қилиб бир неча танга эвазига мени бошқа қирғоққа, яъне Ҳабашистонга етказиб қуйишини сўрадим. Янбуъга етиб келганимдан бир неча муддат ўтганидан сўнг, йўлга чиқадиган кемага ўтирдим.

Р) Умиянинг ўғли Амру Пайғамбар (с.а)нинг Ҳабашистонга юборган намояндаси ва элчиси эди. Амрунинг ёронлари бошқа мамлакатларга бораётган бир вақтда Амру Ҳабашистон подшоҳсига Расули Акрам (с)-нинг паёмини етказиш учун дийдор кўришга борарди.

Амру айтди: Бу шахсни олдин ҳам танирдим. Бундан олдинроқ ҳам уни кўрган эдим. Пайғамбар (с.а)га нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишини ҳам билардим. Аммо у Исо алайҳиссаломни яхши кўришини ва масеҳийлик динига пайравлик қилишини эсимдан чиқаролмасдим.

У Расули Акрам (с.а) паёмини эшитганида  ўз динидан воз кечира олардими?

Унинг айрим маслаҳатчилари ва ёронлари Қурайш қабиласидан ва уларнинг дўстларидан эдилар. Бу гал улар менга қандай муносабатда бўлишади, деган саволлар зеҳнимга келарди.

Р) Амру иккинчи маротаба Ҳабашистоннинг элчихонасига борарди. Бундан олдин ҳам, Расули Акрам (с) яна бир маротаба уни Ҳабашистонга юборган эди. Қурайш қабиласи муҳожир мусулмонларни қайтариш учун Нажоший олдига иккинчи маротиба элчи юборган вақтида, Расули Акрам (с) ҳам Амру бин Умияни Нажоший дарборига юборган эди.

Амру айтди: Подшоҳ  маслаҳатчиларининг ғазабланган кўзлари олдида ва Нажошийнинг рўпарусида турган эдим ва унинг ишораси билан  олдига бориб Пайғамбар (с)-нинг номаларини бердим. У табассум билан муҳр ва мумни очиб мактубни ўқишни бошлади.

Р) Расули Акрам Нажошийни ростгўй шахс деб таърифлаган эдилар. Бу мактубда Расули Акрам (с) мусулмон муҳожирларини унинг эсига солиш билан бирга  уларни ҳимоят этишни сўраган эдилар.

Нажаший Расули Акрам (с.а)нинг элчиси Амруга ваъда бериб, уни хурсандчилик билан кўзатиб қуйди .

Амру айтди: Дарборнинг дарвозасидан ташқарига чиқаётганим вақтида, Амру Осни кўрдим. У подшоҳ билан дийдор кўришга келган эди. Унинг Ҳабашистонга келганидан бехабар эдим ва Нажашийни қайси юз билан кўриш учун келганига ажабланиб қолдим. Унга бир қараб қуйдимда, кейин ўз йўлимни давом этдим. Аммо сунгра уни Ҳабашистонга келган сабабини эшиттим ва нима иш қилгани ҳақида ҳам хабар топдим.

Р) Бир неча муддат давомида Қурайш қабиласи мусулмонларнинг ғалаба қозонишларини кўриб жуда хавотирга тушган эдилар. Уларнинг куч-қуввати ва қўшунлари мусулмонлар баробарида қаршилик кўрсатиш қудратига эга эмас эди ва уларнинг қилган ҳар бир ҳаракатлари фақат шармандалик ва мағлубиятни олиб келарди. Шу ҳолда Пайғамбар (с.а) ёронларининг сафи кундан кунга ошиб борарди ва бу вазъият эса мушрикларни хавотирланишга соларди.

Мусулмонлар гуруҳлари бир неча маротаба Макка шаҳрига яқинлашган эдилар ва отларининг оёқ товушлари Қурайш қабиласини тинч ўхлашга қуймасди. Макка ва Мадина шаҳрлари олдинги даврларга ўхшамасди ва Қурайш қабиласи ҳужум қилишга фурсат топмай фақат мусулмонларнинг ҳужум қилишлари ҳақидаги хабарларни эшитарди. 

Media

Add comment


Security code
Refresh