Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 13 April 2016 09:27

Пайғамбар (с)га нозил бўлган оятлар

Пайғамбар (с)га нозил бўлган оятлар

 

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримиз давомида Пайғамбар Абдуллоҳ Убайни кечиришлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам ушбу ривоятимиз давомини эшитишга сиз азизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Эслатиб ўтамизки, Зайд айтди: Уша қавм-қариндошларимиз Абдуллоҳни айтган сўзлари ва қилган гуноҳини кечириш учун Пайғамбар олдиларига одам юборган кунидан бошлаб менинг вужудимни бир ёмон ҳисс-туйғу қамраб олган.   

У мени Пайғамбар (с) олдига ёлғончи қилиб   бу оламни кўзларим олдида хиралаштириб қуйди. Уша чўл-биёбондан ўтган чоғда Пайғамбар (с) ўз хаёллари билан банд бўлган эдилар ва мен  гапларим рост бўлганлигини ул ҳазратга айтиш  учун ўз туям билан  ҳазратга яқинлашишга ҳаракат қилдим. Аммо ҳар гал ул ҳазратга яқинлашган пайтимда тилим лол бўлиб қоларди ва чўл биёбоннинг тиконли бутталари нафас олишимга тусиқлик яратарди.  Аммо буларнинг ҳамасини ўз юрагимга сақлаб қуйярдим ва кўз ёшимни тукиб осмонга қараб нола қилардим:  "Эй Парвардигор, сен ўзинг биласанки мен Абдуллоҳга ёлғон гапирмаганман. Шунинг учун пайғамбаринг  олдида мени шарманда қилмагин!"

Энди ривоятимизнинг давомини эшиттинг.

Шундай ҳолда эдимки, бирданидан Пайғамбар (с)ни юз олдимда кўрдим. Ул ҳазратнинг лабларида табассум намоёни эди ва менга шундай айтдилар: Эй йигит, сен ростгўйсан ва юрагинг ҳам покдир. Ҳамда сен хабар берган нарсалар ҳақида бир неча оятлар менга нозил бўлди. 

Зайд айтди:  Пайғамбар бу сўзларни айтганларида вужудимда  хурсандчилик ҳисс-туйғулари тўлиб ул ҳазратга минннатдорчилигимни билдирдим ва  худонинг чўл-биёбонлари эса менинг кўзларимда кўз ёшдан тўла денгиз тўлқинига айланди.  

Р) Бир неча соатлар ўтишидан сўнг Пайғамбар (с) дам олиш учун рухсат бердилар. Қўшуннинг аскарлари ўзоқ йўлни кезиб утишдан сўнг жуда чарчаган эдилар ва бундай буйруқни эшитганларидан сўнг зудлик билан ўзларига жой топиб ухлаб қолишди. Халқ  йўлда  чарчаб қолганлари сабабли Абдуллонинг можаросини эсларидан чиқарган эдилар.

Р) Охирида Пайғамбар (с) Мадина шаҳрига етиб келдилар ва ул ҳазратдан сўнг аскарлар, бир гуруҳ-гуруҳ бўлишиб бирин кетин шаҳарга кириб келишди.

Пайғамбар (с)дан отасининг ўлимини сўраган Абдуллоҳнинг уша ўғли ўз отасини интизорлик билан кўтиб турган эди. Уни кўриши биланоқ  унинг олдига югуриб бориб йўлини тўсди.  

Абдулло эътироз қилиб айтди: Нима учун бундай қилияпсан, ўғлим?

Абдуллонинг ўғли айтди: Аллоҳ таоло номи билан қасам ичаманки, Пайғамбар ижозат бермасалар сени  бу шаҳарга қадам қўйишингга йўл қуймайман. Бугун  мазлумларни қадрли инсонлардан ажратиш кунидир.

Р) Абдуллоҳ ўғлининг бу сўзларидан тушундиким Пайғамбар олдиларига боришдан бошқа чораси йўқ. Кейин ўз ўғли устидан шикоят қилиш учун  бир кишини унинг олдига юборди.

Пайғамбар гўё Абдуллонинг ёмон ишларини эсларидан чиқаргандек  унинг ўғлига ўз отасини кечириш ва уни эркин қолдириши учун  хабар юбордилар. Шундай қилиб Абдуллоҳ  ўзини  Пайғамбар (с)-нинг лутф марҳаматларидан ноқулай ҳолатда ҳисс этиши билан Мадина шаҳрига кирди.

Р)    Пайғамбар (с)га  нозил бўлган оятлар ва Зайдга хабар етказган оятларни Мадина аҳолийси ҳамиша уқиб юрар эдилар. Бу оятларда Аллоҳ таоло икки юзламачилик инсонларнинг бор вужудини мусулмонларга очиб берган эди: " 1. Мунофиқлар ҳузурингга келганларида, гувоҳлик берамизки, сен, албатта, Аллоҳнинг Расулисан, дерлар. Ҳолбуки, Аллоҳ албатта сен Унинг Расули эканингни биладир. Ва Аллоҳ гувоҳли берурки, албатта, мунофиқлар ёлғончидирлар.

 2. Улар қасамларини қалқон қилиб олдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Бас, уларнинг қилган ишлари ёмон бўлди!  

3. Бунга сабаб шуки, улар иймон келтирдилар, сўнг кофир бўлдилар, бас, қалбларига муҳр босилди. Энди улар фаҳмламаслар

4. Ва агар уларни кўрсанг, жисмлари сени ажаблантирур ва агар гапирсалар, гапларига қулоқ осарсан. Улар худди суяб қуйилган ходага ўхшарлар.   Улар душмандирлар.  

5. Ва агар уларга: «Келинглар, Аллоҳнинг Расули сизларга истиғфор айтур», дейилса, улар бошларини чайқарлар. Ва уларни мутакаббирлик ҳолида юз ўгираётганларини кўрурсан.

7. Улар, Расулуллоҳнинг ҳузуридагиларга нафақа берманглар, ҳаттоки тарқаб кетсинлар, дерлар. Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазиналари Аллоҳникидур. Ва лекин мунофиқлар тушунмаслар.

8. Улар, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур, дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Аммо мунофиқлар билмаслар.

Р)Аллоҳ таоло бу нур шўъласини ўз пайғамбарига етказаётган пайтида Абдуллоҳ ва унинг нифоқдаги икки юзламачилик шерикларининг ишлари фош бўлди.

Бундан бир неча муддат ўтишидан сўнг Пайғамбар (с) Хутоб ўғлига айтдилар: "Бир куни сен менга Абдуллоҳни қатл этишимни илтимос қилган эдинг. Агар мен бу буйруқни бажо келтирганимда одамлар кўз ёши тукиб унинг ҳимоя қилишига мен билан қаршилик қилган бўлардилар. Аммо бугун эса ундан шу даража юз угурдиларким, уни қатл этишнинг  ҳожати йўқ.

Р) Абдуллоҳ Убай халқ орасида тирик бўлсада, аммо ўлгандек кўринарди.     

Media

Add comment


Security code
Refresh