Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 06 April 2016 09:07

Пайғамбар (с) Абдуллоҳ Убайни кечиришлари

Пайғамбар  (с) Абдуллоҳ Убайни кечиришлари

 Азизлар, ўтган дастуримиз давомида ансорийлар ва муҳожирлар ўрталарида катта фитна-найрангни вужудга келтирган  Абдуллоҳнинг икки юзламачилиги  ҳақида сўҳбатлашдик. Бугун эса ривоятимизни давомини эшитишга сизларни даъват этамиз! Биз билан бирга бўлинг!
 
Эслатиб ўтамизки аср пайти эди ва қўёш ботиши билан Зайд Пайғамбар (с) олдига келиб ул ҳазрат билан сўҳбатлашди. Пайғамбар(с) бирданидан қўшунларга йўлга чиқиш  бўйруғини бердилар ва барчалар Мадинага қараб ҳаракат қилишни бошлашди. Раҳбарлар кутилмаган ва бирданидан  берилган бундай  бўйруқдан ҳайратланиб унинг сабабини ундан ва бундан сурашарди. Сўнгра Зайд  олдинга  чиқиб сўради: Нима учун бундай вақтда ҳаракат қилиш фармонини бердингиз?
Пайғамбар айтдилар: Дўстингизнинг айтган сўзларини эшитмадингизми?
Саъд деди: Биз учун сизга ўхшаган  бошқа дўстимиз борми?
Р) Пайғамбар (С) Абдуллонинг  айтган гапларини сўзлаб бердилар. Саъд бу ҳикоятни эшитиб маъюс бўлди ва айтди: У сиз ва ёронларингиздан севимлироқ ҳамда Абдулло ва унинг дўстларидан нафратланарли инсон бўлмаслигини билмайди.
Р) Кейин раҳбарлар гуруҳидан Усайд олдинга чиқди ва у ҳам Пайғамбар (с)-га Саъд  айтган сўзларни айтди. Энди   ривоятимизни давомини эшиттинг.
Усайд Пайғамбар (с)ни ғам -кулфатга тушганларини кўриб яна ўз сўзларини давом этиб айтди: Эй пайғамбар, уни ўз шаҳрларимиздан қувиб юбориш қудратига эга бўлишимизга ишонинг. У бизнинг олдимизга ҳеч қандай қадр-қийматга эга эмас, аммо сиз эса биз учун азизсиз. Аммо сиздан илтимос қиламанки уни кечиринг, чунки бу ерга келишидан олдин у амир бўлиш фикрда эди ва халқ унинг бошида жавоҳирлардан ясалган тожни қўйиш пайида эдилар. Эй Аллоҳнинг пайғамбари,  у билан меҳрубон бўлишларингизни сўрайман, чунки у ҳаётда муваффақиятсизликка дуч келди.
Р) Пайғамбар (с) унинг жавобида ҳеч нима демадилар. Қудуқ олдида ансорийлардан бир кишини жароҳатланган ва Бани Ғаффорийлардан   бўлган Хутоб ўғлининг хизматкори   Пайғамбар (с)-дан Абдуллонинг икки юзламачилик қилиши учун уни тирик қолдирмасликни сўради. Ул ҳазрат унинг илтимосини эътиборга олмадилар. Қўшунлар ва қумондонлар орасида шундай миш-мишлар тарқалдиким гўё Пайғамбар (с) Абдуллонинг жонига қасд қилиш мақсади пайига тушганлар. Қўшуннинг аскарларидан бўлган Абдуллонинг ўғли бу хабарни эшитиб Пайғамбар (с) олдиларига келиб айтди:
Эшиттимки, сиз отамни қатл этиш мақсадидасиз. Агар бу хабар тўғри бўлса, уни менга топширинг токим ўзим уни ўлдирсам.
Пайғамбар (с) унга меҳр билан қараб шундай марҳамат қилдилар: Қолган ушбу умримизда у билан муроса ва мадоро қиламиз!
 
Р) Хазражликлар гуруҳи аъзоларидан  бўлган Абдулло Убайни  кечириш учун бу гуруҳ Пайғамбар (с)  олдига келиб  музокара олиб боришди.  
Пайғамбар (с) йўлга чиқиш бўйруғини берганларидан сўнг ҳали қўшун йўлга чиқмаган пайтда ул ҳазрат уни ўз олдиларига чақирдилар.
Пайғамбар (с) сўрадилар: Сенинг ҳақингда турли гаплар тарқанлиги ростми?
Р) Абдуллоҳ ўз қавм-қариндошлари илтимоси ва ўлим ваҳимасидан қурқиб илтимос билан айтди: Аллоҳ таоло номи билан қасам ичаманки, мен бу гапларнинг ҳеч қайсисини  тилга олганим йўқ. Бу ёлғон гапларни Зайд менинг бўйнимга солган.
Р) Пайғамбар (с) уни кечирдилар ва кейин қўшун олдига туриб Мадинага қараб йўл олдилар.
Р) Қўшун ул ҳазрат билан туну кунни йўлда ўтказишди. Иккинчи кунда ҳам қўёш ботгунича Пайғамбар йўлни давом этдилар. Фақат намозни ўқиш учун тўхтадилар. Ул ҳазрат йўл давомида соатлаб ҳеч ким билан сўзламасдилар . Фақат ёмон аҳволга тушган Зайд билан сўҳбатлашдилар.
Зайд айтди: Уша қавм-қариндошларимиз Абдуллоҳни айтган сўзлари ва қилган гуноҳини кечириш учун Пайғамбар олдиларига юборган кунидан бошлаб менинг вужудимни бир ёмон ҳисс-туйғу қамраб олган. У мени Пайғамбар (с) олдига ёлғончи қилиб қуйди ва бу оламни кўзларим олдида хиралаштирди.  Уша чўл-биёбондан ўтган чоғда Пайғамбар (с) ўз хаёллари билан банд бўлган эдилар ва мен  гапларим рост бўлганлигини ул ҳазратга айтиш  учун ўз туям билан  ҳазратга яқинлашишга ҳаракат қилдим. Аммо ҳар гал ул ҳазратга яқинлашган пайтимда тилим лол бўлиб қоларди ва чўл биёбоннинг тиконли бутталари нафас олишимга тусиқлик қиларди. Аммо буларнинг ҳамасини ўз юрагимга сақлаб қуйярдим ва кўз ёшимни тукиб осмонга қараб нола қилардим:  "Эй Парвардигор, сен ўзинг биласанки мен Абдуллоҳга ёлғон гапирмаганман. Шунинг учун пайғамбаринг  олдида мени шарманда қилмагин!"

Media

Add comment


Security code
Refresh