Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 30 March 2016 13:47

Абдуллонинг мусулмонларга қарши уюштирган тўҳмати

Абдуллонинг мусулмонларга қарши уюштирган  тўҳмати

 Азизлар, ўтган дастуримиз давомида асирликка тушган мусулмонлар ҳамда улар ва хиёнаткорлар ўртасида юз берган ҳодиса- воқеалар ҳақида сўҳбатлашган эдик.
Эслатиб ўтамизки  Пайғамбар (с) ва қўшунларнинг бир неча нафар қумондонлари бошқаларга қараганда олдинроқ Мадина томон борардилар. Бани Мусталиқ билан қудуқ атрофида юзмаюз бўлган қўшунларнинг аскарлари  уша ерда ўз қароргоҳларини жойлаштиришди ва ўз чанқоқликларини бартараф этиш пайида бўлишди. Қудуқнинг суви камайган эди ва  фақат  қўшуннинг бир қисмини сув билан таъминлаши мумкун эди.
Ўз отига қараётган Бани Ғаффор қабиласидан бўлмиш Хутобнинг ўғли Ажир номли  шахс қудуққа ўз челагини ташлаганида,  ёнида Хазаржиён қабиласидан бўлмиш бир шахс ҳам қудуқдан ўз челаги билан сув тортаётган эди. Шу вақтда уларнинг арқонлари бир-бирига чигаллашиб қолди. Натижада бу икки нафар бир-бирини таҳқирлаб гуноҳни бир-бирининг бўйнига қуйишни бошлашди.
 Ажир ўз ҳамсафини мушлади. У жароҳат олган жойлардан қон жорий бўлди. Хазаржийлик уша шахс жуда катта жароҳат олган эди ва жароҳат оғриғидан доду фиғон айлаб ўз қавм-қариндошларини чақирди.
Энди эса ривоятимизни давомини эшиттишга сизларни даъват этамиз! Бизга бирга бўласиз деган 
Марв айтди: Эй ансорийлар! Эй Мадина аҳолийсининг гурўҳи! Ўз қавм-қариндошлардан  азоб чеккан бирон шахсни топинг!
Р) Қуллардан бири уша вақтда қичқириб муҳожирлардан ёрдам сўрашди. Қўшундаги  аскарлар бирон кишига ёрдам бериш учун қудуқ олдига келишди.
Абдуллоҳ Убайга бир фитна-найранг уюштирганлари ҳақида хабар беришди.  У олдинга югуриб бирданидан Ғаффорийлардан бўлмиш бир киши билан жанжаллашиб қолди. Муҳожирлардан ҳам бир киши олдинга чиқиб унга жавоб берди. Унинг жавоби бир пайти Ясрибнинг сарвари бўлмиш Абдуллоҳ учун қийматга тушди. Кейин қудуқ олдида тўпланган ансорийлар гурўҳи ўртасидан қичқирди :  "Ўз шаҳримиз ва ўз қавм-қариндошларимиз ўртасида қандай обрў-эътиборимизга путур етказганини  кўрдингизми? Жоним билан қасам ичаманки,  бизнинг аҳволимиз ҳақида баён этилган бир итни қанчаки тарбия бермасанг  бир куни яна ўзингни тишлаб олади -деган мақол тўғри келади. Шаҳарнинг қадрли ва обрў-эътиборга эга бўлган инсонлар мазлумларни қувиб юборишларича зудлик билан Мадина шаҳрига қайтишни хоҳлайман!"
Р) Абдуллоҳнинг мақсадини барчалар тушунишди. Унинг мақсади Пайғамбар (с) раҳбарлиги билан Макка шаҳридан келган муҳожирлар устидан тўҳмат қилиш эди. Абдуллоҳ ўз ёронлари олдида олдинги вақтларга кўра  очиқ-ойдинроқ  нутқ сўзларди.
Абдуллоҳ айтди:  Бу ўзимиз амалга оширган ишимизнинг самарасидир. Ўз сарзаминимизга келиш учун уларга йўл бердик ва мол-мулкларимизни улар ихтиёрига топширдик. Ҳолбуки бундай қилмаслигимиз керак эди. Агар ўз хайрия ва яхшиликларимиздан муҳожирларни  насибсиз қолдирганимизда, улар ўз диёр ва шаҳарларига қайтишлари аниқ эди ва бизларга бундай жасоратликларни кўрсатмасдилар!
 
Р) Пайғамбар (с) ҳижратларидан олдин Абдуллоҳ Аби Мадина шаҳрининг амири эди. У агарчи ислом дини тарафдорларидан бўлиб очиқ-ойдин Пайғамбар (с) -га ёрдам берган бўлса ҳам, аммо парданинг орқасидан қаршилик қилишга муносиб фурсатларни пойлаб юрарди.
Абдуллоҳ ўзининг икки юзламачилиги билан ушбу кичик туқнашувдан фойдаланиб  ансорийлар ва муҳожирлар ўрталарида катта фитна-найрангни вужудга келтиришни хоҳларди ва бу эса  Абдулло қариндошларининг жамиятида утирган ёш йигитга жуда қийматга тушди.
Зайд ўз жойидан туриб шундай айтди:  Худо номига қасам ичаманки, Парвардигор ва мусулмонлар олдида Муҳаммад (с) -дан севимлироқ ва сендан мазлумроқ ва қадрсизроқ ҳеч ким йўқ. Шуни билгинким, бундан кейин бошқа сенинг ҳурмат -эҳтиромингни бажо келтирмаймиз.  
Р) Абдуллоҳ Зайднинг сўзларидан ғазабланиб уни ҳозир бўлганлар орасидан қувиб юборди. Зайд зудлик билан отга миниб Пайғамбар (с) ва бир неча раҳбарларнинг  қароргоҳларига қараб йўл олди.  
Р) Зайд бўлиб ўтган  можаро ва Абдулло айтган сўзларини Пайғамбар (с)-га айтиб берди.
Пайғамбар (с) паст овоз билан шундай марҳамат қилдилар: Эҳтимол бу сенинг фикрингдир!
Зайд айтди: Худога қасамки айтган сўзларим тўғри!
Пайғамбар (с) дедилар: Эҳтимол ғазаб устидан шундай эшитган бўлсанг керак!
Зайд деди: Аллоҳ таоло номи билан қасам ичаманки бундай эмас!
Пайғамбар дедилар: Эҳтимол унинг мақсади бундай эмас эди!
Р) Ва янада Зайд худо билан қасам ичдиким Абдуллоҳ бундай ёки бунга ўхшаш гапларни айтди.
Р) Аср пайти эди, қўёш ботиши билан Зайд Пайғамбар (с) олдига келиб ул ҳазрат билан сўҳбатлашди. Пайғамбар(с) бирданидан қўшунларга йўлга чиқиш  бўйруғини бердилар ва барчалар Мадинага қараб ҳаракат қилишни бошлашди. Раҳбарлар кутилмаган ва бирданидан  берилган бундай  бўйруқдан ҳайратланиб унинг сабабини ундан ва бундан сурашарди. Сўнгра Зайд  олдинга  чиқиб сўради: Нима учун бундай вақтда ҳаракат қилиш фармонини бердингиз?
Пайғамбар айтдилар: Дўстингизнинг айтган сўзларини эшитмадингизми?
Саъд деди: Биз учун сизга ўхшаган  бошқа дўстимиз бор ми?
Р) Пайғамбар (С) Абдуллонинг  гапларини айтиб  бердилар. Саъд бу ҳикоятни эшитиб маъюс бўлди ва айтди: У сиз ва ёронларингиздан севимлироқ ҳамда Абдулло ва унинг дўстларидан нафратланарли инсонлар бўлмаслигини билмайди.
Р) Кейин раҳбарлар гуруҳидан Усайд олдинга чиқди ва у ҳам Пайғамбар (с)-га Саъд  айтган сўзларни айтди. 

Media

Add comment


Security code
Refresh