Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 15 March 2016 14:10

Мусулмонлар хиёнаткорларни танбеҳ беришлари

Мусулмонлар хиёнаткорларни танбеҳ беришлари

 

 Азизлар, ривоятимизнинг шу жойига етиб келган эдикки, уч нафар асирликка тушган мусулмонлар уша хиёнаткорлар билан  қўшилишди. Бу ўртада ўзининг  танлаган йўлидан пушаймон бўлган асирлардан бири  қулини боғлаган арқонни ечиб қаравулдан қиличини тортиб олди. Сўнгра қилич билан урушни бошлади. Унинг бу ҳаракатидан ғафлатда қолган душман нима қилишни билмай шошилинч билан уни тошлар билан урардилар. У бир неча дақиқа қилич билан урушди ва душман томонидан отилган тошлар унинг жисмига уриб, жисмига тан жароҳати етказарди ва у заифлашиб ерга тушди. Хубайб эзгў боқий қолди, аммо қуллари  арқон билан боғланган ва оёқлари занжирда бўлган Зайд хиёнаткорлар билан бирга қўшилиб борди.
Энди эса ривоятимизни давомини эшиттишга сизларни даъват этамиз! Бизга бирга бўласиз деган умиддамиз!
 
Адийнинг ўғли айтди:  Шундай назарга ташланардиким, биз  тижорат қилиш мақсади билан Шом шаҳри ва  уша мазлумларнинг  олдиларига бораётган эдик. Ва уша мазлумлар ўртасида менинг акам Хубайб ҳам бор эди.
Карвон охири Ражиъ олдига етиб келганида Шомдан бошқа томон ҳаракат қилди ва ўзининг асосий мақсадини ошкор этди. Сўнгра уша хиёнаткорлар сарзаминига қараб ҳаракат қилди.
Аммо ўз қилмишларидан  хавф-хатарни сезиб турган чўл-биёбоннинг аҳолийси  бизнинг оёқ товушларимизни эшиттилар ва қасос олиш ваҳшатидан қурқдилар. Сўнгра ўз ўй ва юртларини ташлаб тоғлар томон қочдилар.    
Р) Ҳийла-найрангчиларни танбеҳ бериш мақсадида келган мусулмонларни кўриб улар ўз макон ва манзилларини ташлаб қочишди.  Пайғамбар (с)-нинг айрим ёронлари ул ҳазратга  қасос олиш мақсади билан уларнинг орқасидан боришни сўрашди. Аммо Пайғамбар (с) уларни ваҳшатга келганларини кўриб бу вазъият уларга  етарлидир деб Макка томон қараб ҳаракат қилдилар. Қурайш қабиласи тўфонга  ўхшаган ва мусулмонларнинг куч-қувватидан хабар бераётган   Пайғамбар (с) ёронларининг оёқ товушларини эшиттилар.
Шунингдек, Парвардигорнинг ғазабга келиш туфони охири бу золимларни нобуд эттади.
 
Ҳижратнинг олтинчи йилида Макка қўшничилигида яшаган айрим аҳоли    Мадинага ҳужум қилиб аҳолийнинг бир қисмини асирликка олиб ёким бир неча ўйларни қуршовга олиб  уларнинг мол-мулкларини ғорат қилишни  мақсад қилишди ва  шу амаллар билан ислом динига зарба етказиш фикрига тушишди . Пайғамбар (с) бу хабарни эшитганлари билан ўз ёронларига   Бани Мусталиқ ўз мақсадларини амалга оширишдан олдин уларга қаршилик кўрсатиш учун урушга тайёргарлик кўришга фармон бердилар. Шу мақсад билан муҳожирлар ва ансорийлардан бир неча нафари ўз аслаҳаларини қулга олиб    уюштирган ҳийла-найрангларга қаршилик қилиш учун  улар яшайдиган  маконга боришди. Бу уруш майдонида  ғалаба қозонган мусулмонлар ўз шаҳарларига қайтиш пайтида шундай воқеа юз бердиким уни эшиттиш ва уни  ўрганиш жуда муҳимдир.
Р) Пайғамбар (с) ва қўшунларнинг бир неча нафар қумондонлари бошқаларга қараганда олдинроқ Мадинага борардилар. Бани Мусталиқ билан қудуқ атрофида юзмаюз бўлган қўшунларнинг аскарлари  уша ерда қароргоҳларини жойлаштиришди ва ўз чанқоқликларини бартараф этиш пайида бўлишди. Қудуқнинг суви камайган эди ва  фақат  қўшуннинг бир қисмини сув билан таъминлаши мумкун эди.
Ўз отига қараётган Бани Ғаффор қабиласидан бўлмиш Хутобнинг ўғли Ажир номли  шахс қудуққа ўз челагини ташлаганида  ёнида Хазаржиён қабиласидан бўлмиш бир шахс ҳам қудуқдан ўз челаги билан сув тортаётган эди. Шу вақтда уларнинг арқонлари бир-бирига чигаллашиб қолди. Натижада бу икки нафар бир-бирини таҳқирлаб гуноҳни бир-бирининг бўйнига қўярди.
 Ажир ўз ҳамсафини мушлади. Жароҳат олган жойларидан қон жорий бўлди. Хазаржийлик уша шахс жуда катта жароҳат олган эди ва жароҳат оғриғидан доду фиғон айлаб ўз қавм-қариндошларини чақирди.       
 

Media

Add comment


Security code
Refresh