Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 14 March 2016 20:18

Мусулмонлар сафидан асирликка тушганлар

Мусулмонлар сафидан асирликка тушганлар

 
 

  Азиз тингловчилар,  ўтган  дастуримизда Пайғамбар (с) ва Бани Лаҳён ўртасида бўлиб ўтган сўҳбатлар ҳақида тўхталиб ўтган эдик. Дастуримизнинг  бугунги сонида  ривоятимизнинг давомини эшитишга сиз азизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг! 

Азизлар, ривоятимизнинг шу жойига етиб келган эдикки, Осим айтди: Бундай таслим бўлишдан боғланмаган қуллар билан ўлимни қабул қилиш эркаклар учун  афзалроқдир. Агар ўлим бизларни кўтаётган бўлса, нима учун уни истиқбол этмайлик!
Р) Намояндаларнинг раҳбари яна мулоимлик билан шундай айтди: Ўлим сизларни кўтаётганига ишонмайман. Агар сизлар таслим бўлишни қабул қилсангиз, ҳеч бирингизга зиён етказмасликка ваъда бераман.
Р) Осим ўз ҳамроҳларининг кўзларига қараб уларни икки йўл орасида турганларини сезди. Бу йўл асирлик  ва кураш олиб бориш йўли эди.
Энди ривоятимизнинг давомини эшитинг!
 Бу вақтгача Осим ўзининг вужудида  шак-шубҳа борлигини ҳисс этмаган эди. Ва шундай ҳолда у қичқириб айтди: Аллоҳ таолога қасамки бу ҳийла -найранг тушиб қолиш мумкин эмас.
Р) Сўнгра Осим Мадинага қараб  Эй Парвардигор ! Ўз пайғамбарингга бизнинг аҳволимиздан хабар бергин,-деб  қичқирди:
Р) Бир лаҳзада камон ва ўқ   Осимнинг қулларида қарор олди ва Пайғамбар (с)нинг ун нафар йўллаган одамларини қуршовга олган ва қулларида қилич билан турган шахсларга не балоларни келтиргани аниқ эмас.  
Осимга  ўхшаб  унинг ёронларидан   6 нафари  кураш олиб бориш йўлини танлаган эдилар ва асорат домига тушганларидан олдин  ўз жонларидан воз кечкан эдилар. Уша қисқа урушдан сўнг Пайғамбар (с)нинг 7 нафар ёронлари ҳалок бўлиб қудуқнинг атрофида бўлган биёбонда абадий ўйқуга кетишди.
Адийнинг ўғли айтди: Ўзларини асорат бандига  гирифтор қилган уша уч нафар шахслардан бири менинг биродарим Хубайб эди. Нима учун улар ўз ёронларига ўхшаб  кураш олиб бориш йўлини танламасликларини билмайман. Эҳтимол сотқинларнинг бирон бир ваъдалари сабаб бўлган эди  ёки ўзлари ўз ўлимларидан олдин бирон кишининг қонига зомин бўлмасликни хоҳлаган эдилар.  
Р) Уч нафар асирликка тушган мусулмонлар уша хиёнаткорлар билан  қўшилишди. Бу ўртада ўзининг  танлаган йўлидан пушаймон бўлган асирлардан бири  қулини боғлаган арқонни ечиб қаравулдан қиличини тортиб олди. Сўнгра қилич билан урушни бошлади. Унинг бу ҳаракатидан ғафлатда қолган душман нима қилишни билмай шошилинч билан уни тошлар билан урардилар. У бир неча дақиқа қилич билан урушди ва душман томонидан отилган тошлар унинг жисмига уриб, жисмига тан жароҳати етказарди ва у заифлашиб ерга тушди. Хубайб эзгў боқий қолди, аммо қуллари  арқон билан боғланган ва оёқлари занжирда бўлган Зайд хиёнаткорлар билан бирга қўшилиб борди.
 
Р) Бир неча кун ўтишидан сўнг Макка шаҳри асирликка тушганларни хурсандчилик билан кўтиб олди. Бани Лаҳён эркаклари Хубайб ва Зайдни Қурайш қабиласига сотдилар ва  имкони борича улардан манфаат олишди.  
Р)  Қурайш қабиласи урушда қулдан бой берган ўз одамларининг   интиқомини олиш мақсадида, Макка яқинида Хубайб ва Зайдни осиш учун дор тайёрлаган эдилар.
Абу Суфиён дор  пояси остида турган Зайдни кўриб уни таъна қилиб айтди: Энди кимнинг худосига ишонасан, Муҳаммад сенинг ўрнингда бўлишини ва ўзинг бундай ўлим ҳолатида тушмасликни хоҳламайсанми?
Р) Зайд ўз эътиқодига мустаҳкам турган эди ва дорнинг олдида туриб айтди: Менинг озод бўлишим Пайғамбар (с) оёқларига тикон кириши билан тенгдир.  
Р) Абусуфиён унинг жавобидан шарманда бўлиб ўз яқинлари қулоғига шивирлаб айтди: Ўз умрим давомида Пайғамбар ёронларидан бундай вафодор шахсни кўрмаган эдим.
Адийнинг ўғли айтди: Зайдни дорга сганларидан сўнг акам Хубайбнинг навбати келди. Улар Зайднинг вафодорлигидан ғазабга келишган эдилар ва осилишдан олдин Хубайб улардан намоз ўқишини илтимос қилди. Ўз намозини ўқишдан сўнг дор остида турди ва одамларга қараб улар орасидан ўзи билан ҳамдил инсонни топмай юзини осмон томон қаратди ва шундай айтди:  Эй худойим! буларнинг ўрталаридан бирон кишини топмаяпманким менинг саломимни Пайғамбарга етказсин. Шундай бўлсада сен менинг саломимни унга етказ ва душманларнинг бирон нафарини тирик қолдирма.
Адийнинг ўғли айтди: Ўлимидан сўнг акамни дорда қолдиришди ва унинг жасади йўқ бўлиб кетиши учун бир қаровул тайинлашди.
Р) Бу хабар Пайғамбар (с)нинг ғам кулфатига ғам -кулфат қўшди. Қурайш қабиласидан яширин тарзда дордан Хубайбни қутқариш ва унинг жасадини ерга кумиш учун Пайғамбар (с) ёронлари ўртасидан икки нафар боришга пешволик қилишди.  Эҳтимол шу ишни бажариш билан  Расули Акрам (*с)нинг ғам-кулфатини секинлаштириш мумкин эди.
Р) Бу можародан уч йил ўтганидан сўнг Пайғамбар (с) бошқа душманлардан қутилганлари вақтида мусулмонларга ҳарбий кийим кийдириб уларни тижоратчилар карвони қолибида чўл-биёбон томон жўнатди.      
 

Media

Add comment


Security code
Refresh