Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 02 March 2016 13:35

Пайғамбар (с) намояндаларининг музокаралари

Пайғамбар (с) намояндаларининг музокаралари

 

  Азиз тингловчилар,  ўтган  дастуримизда Пайғамбар (с) ва Бани Лаҳён ўртасидаги бўлиб ўтган сўҳбатлари ҳақида тўхталиб ўтган эдик. Дастуримизнинг  бугунги сонида  ривоятимизнинг давомини эшитишга сиз азизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Мусиқа
Азизлар, эслатиб ўтамизки Пайғамбар (с)  Мадина шаҳрига келишларидан уч йил ўтганидан сўнг  Бани Лаҳён қабиласидан бир гуруҳ  намояндалари  Пайғамбар (с) билан сўҳбатлашиш учун шаҳарга келишган эдилар.
Намояндалардан бири айтди: Эй,  ўзини Аллоҳнинг расули деб билган шахс,  энди бизнинг қавм-қариндошларимиз ўз қалбларини   динингиз билан яқин ва яхши муносабатда бўлишни хоҳлайдилар ва сени дининг ва китобингни  ўрганишни истайдилар.  Демак, бизга мурувват қилиб сени динингни халқ ўртасида ривож-равнақ бериш ва Аллоҳ таолога тоат ибодат қилиш учун ўз ёронларингдан бир неча нафарини  биз билан бирга юбор.
Р) Пайғамбар (с)  ўз ёронлари ўртасидан  Қуръон ва дин билан яхши ошно бўлган ун нафар кишини танлаб олдилар. Намояндаларнинг тақозо этишларидан бир неча кун ўтганидан кейин карвон биёбон томон йўл олди ва Пайғамбар (с) томонидан танлаб олинган ун нафар Худонинг уқитувчилари ҳам улар учун ошно бўлмаган томон ҳаракат қилишди. Энди ривоятимиз давомини эшитинг.
Адининг ўғли айтди: Бани Лаҳён даъвати ва Пайғамбар (с)  томонидан танлаб олинган шахс ва Аллоҳ таолонинг паёмини етказиш мақсади билан йўлга чиққан шахслар ўртасида  менинг укам Хубайб бор эди. Бизларнинг  одамларимиз ўртасида у бошқача кўринарди. У Пайғамбар (с) -нинг шогирдлари қаторида жой олган кундан бўён бошқа ҳаётни қабул қилмади.  Дин таълимотларини ўрганди ва дин мударриси ва Парвардигор аҳкомларининг ўқитувчиси бўлишича Қуръон оятларини ёдлади.
Р) Бир неча нафарни ташкил этган  намояндаларнинг   гурўҳи Пайғамбар (с) йўллаган шахслар билан йўл кезиб бир неча кундан сўнг кўчманчиларнинг ўйлари жой олган сувдан тўла  қудуққа етиб келишди. Ана шу ерда дин муаллимлари ва  таблиғотчилари бўлмиш шахслар Аллоҳ таоло расм-русумларини табассум, меҳр-муҳаббат ва очиқ кўнгиллик билан таблиғот олиб борардилар. Аммо бирданидан ғазабга келганлини намойиш этишди.
Пайғамбар (с) йўллаган одамлар ўз атрофларига қарашлари билан ўз қиличларини қулларида ғазабланиб босиб турган юз жангчиларни кўришди. Сўнгра намояндалар уларга қараб қичқирдилар: "Сизларни бу диёрга олиб келишларимиздан мақсад  динимизни ўргатишдан иборат эмас . Уша Мадина шаҳрида айтган сўзларимиз  фақат  бир ҳийла-найранг эди ва ушбу сўзларни айтишдан мақсадимиз сизларни асирликка олиш ва боғлаган қулларингизни Қурайш қабиласи қулларига топширишдан иборат   эди. Энди   эса аслаҳаларингизни ерга қуйиб таслим бўлишларингизни маслаҳат берамиз.
 
 Намояндаларнинг пешвоси бўлмиш Осим ўз қаршилигини баён этди ва шундай айтди: "Бизларни ҳийла-найранг билан ўз диёримиздан ўзоқлаштирдингиз. Энди қандай режаларингиз бор? Таслим бўлишимиздан сўнг бизларни қатл этиш фикрдамисизлар?
Намояндалардан бири айтди:  Сизларни тинчлик билан таслим бўлишингизни маслаҳат берганимиздан мақсад  яна ҳийла-найрангни ишга солишдан иборат эмас, балким жонингизга раҳм қилиб бундай таклифни қабул қилишингизни хоҳлаймиз. Шунинг учун қуршовда бўлганингиз учун сизлардан таслим бўлиш ва фойдасиз ўлимдан қул тортишингизни маслаҳат берамиз.
Р)  Аммо Осим айтган бу сўзларни фақат ҳийла-найранг деб қабул қилди.
Осим айтди: Бундай таслим бўлишдан боғланмаган қуллар билан ўлимни қабул қилиш эркаклар учун  афзалроқдир. Агар ўлим бизларни кўтаётган бўлса, нима учун уни истиқбол этмайлик!
Р) Намояндаларнинг раҳбари яна мулоимлик билан шундай айтди: Сизларни ўлим кўтаётганига ишонмайман. Агар сизлар таслим бўлишни қабул қилсангиз, ҳеч бирингизга зиён етказмасликка ваъда бераман.
Р) Осим ўз ҳамроҳларининг кўзларига қараб уларни икки йўл орасида турганларини сезди. Бу йўл асирлик ва кураш олиб бориш йўли эди.                            
   

Add comment


Security code
Refresh