Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 01 March 2016 12:53

Пайғамбар (с) ва Бани Лаҳён ўртасида бўлиб ўтган сўҳбат

Пайғамбар (с) ва Бани Лаҳён ўртасида бўлиб ўтган сўҳбат

 

Азиз тингловчилар, "Нур диёридан"  дастуримизнинг бугунги сонида  ривоятларимизнинг бошқа  қисмларини манзурингизга ҳавола этамиз! Биз билан бирга бўлинг!
 
Р) Мусофирларнинг  оёқ товушлари   чўл-биёбоннинг       сукутини бўзиб, шошилинч билан бу осойишта маконни  кезиб ўтишарди.
Мадина шаҳри ўз ёронлари билан видолашуви ва йўловчиларни Аллоҳ таолога  топширишидан бир неча кун ўтарди. Пайғамбар (с.а) ўз ёронларини чўл-биёбон ўртасидан Шом шаҳрига олиб бораётган карвоннинг   раҳбари эди. Пайғамбар (с) ушбу сафарни эълон қилиши ва бу сафарни бошлаш учун берган буйруғидан кўп вақт ўтмаган эди. Пайғамбар (с) бошқалар мусулмонларнинг бу сафаридан бохавар бўлмасликлари учун тайёрланишга  оз  вақт берган эдилар. Агарчи карвон зоҳиран тижорат қилиш учун  Шом сафарини  мақсад қилган бўлсада, аммо уларнинг мақсади  Шом   ва  тижорат қилишдан иборат эмас эди.
Карвондаги йўловчилар   урушни  мақсад қилишган эдилар. Бунга қарамасдан улардан  ҳеч қайси бири  Пайғамбар (с)   ким билан урушишни мақсад қилганларидан бехабар эдилар.
Адининг ўғли айтди:  Мен ҳам уша мусулмонлар гурўҳининг ўртасида эдим. Пайғамбар (с) бизларни бошқа урушга даъват этган эдилар ва биз Ул ҳазратнинг мақсадларидан хабар топмасдан бу сафарга тайёргарлик кўрган эдик. Пайғамбар (с) биз билан бу сафарни бошлаганларидан бир-икки кун ўтган эди.
Р) Чўл-биёбон йўлларини кезишлари баробарида Пайғамбар (с) Шом томонига қаратган   юзларини хиёнат қилган сарзамин томон қаратдилар ва шу билан ул ҳазратнинг мақсадлари ошкор бўлди.
Тижорат қилиш ниқоби билан ҳаракат қилаётган карвон бирданидан урушни мақсад қилди ва ушбу корвоннинг асосий мақсади ошкор бўлди.
Пайғамбар (с) нинг режалаштирилган  мақсади бу   мусулмонларнинг ҳаракат қилишларидан бошқалар озроқ хабардор бўлиш ва Бани Лаҳён ўзларини ҳимоят этиш учун фурсат топмасликларидан иборат эди.
Адининг ўғли айтди: Уша диёр халқининг фасодликлари Мадина шаҳрини бутунлай мотамга гирифтор этди.   Пайғамбар (с) фармонига биноан урушни бошлашларидан уч йил олдин Бани Лаҳён мусулмонларга нисбатан хиёнат қилган эдилар. Уша аччиқ хиёнат ва ҳийла-найрангнинг хабари Мадина аҳлига етиб келгани ҳеч қачон бизнинг эсимиздан чиқмайди. Бу уша Пайғамбар(с) -нинг орқаларидан чўл-биёбонни кезиш ва  карвоннинг Ғидон сарзаминига бораётган пайтларини эсимизга соларди ва уша хиёнатчиларнинг фасодликлари вужудимизда ёмон хотираларни боқий қолдирган эди.
 
Р) Пайғамбар (с)  Мадина шаҳрига келишларидан уч йил ўтганидан сўнг  Бани Лаҳёндан бир гуруҳ  намояндалар сифатида Пайғамбар (с) билан сўҳбатлашиш учун шаҳар томон келишган эдилар.
Намояндалардан бири айтди: Эй,  ўзини Аллоҳнинг расули деб ҳисоблайдиган шахс,  энди бизларнинг қавм-қариндошларимиз ўз қалбларини   динингиз билан яқин ва яхши муносабатда бўлишни хоҳлайдилар ва сенинг дининг ва китобингни  ўрганишни исташади. Демак, бизга мурувват қилиб ўз ёронларингдан бир неча нафарини сени динингни халқ ўртасида ривож-равнақ бериш ва Аллоҳ таолога тоат ибодат қилиш учун биз билан бирга юбор.
Р) Пайғамбар (с)  ўз ёронлари ўртасидан  Қуръон ва дин билан яхши ошно бўлган ун нафар кишини танлаб олдилар. Намояндаларнинг тақозо этишларидан бир неча кун ўтганидан кейин карвон биёбон томон йўл олди ва Пайғамбар (с) томонидан танлаб олинган ун нафар Худонинг уқитувчилари ҳам ошно бўлмаган томон ҳаракат қилишди.           
   

Media

Add comment


Security code
Refresh