Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 17 February 2016 12:27

Абулабоба хиёнатининг кечирилиши

Абулабоба хиёнатининг кечирилиши

   

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда  ривоятимизнинг Пайғамбар (с.а)га Абулабоба қилган хиёнат ҳақида хабар беришгани жойига етиб келган эдик.
 Пайғамбар (с.а) афсусланиб айтдилар: Агар мени  олдимга келганида Аллоҳ таоло наздида ундан кечирим сўрар эдим. Аммо ўзи билан шундай қилган бўлса, Аллоҳ таоло томонидан кечириш вақтини интизорлик билан кутиб туриши лозим.
Р) Бир неча кун ўтди. Абулабобанинг турмуш ўртоқи намоз ўқиш ва ибодат қилиш учун масжидга келарди ва ўз эри олдига келиб унинг қулидан арқонни ечиб ташларди ва ўйга қайтиб келарди.  Бу вазъият Умму Саламанинг ўз турмуш уртоғи Пайғамбар (с.а)ни  мизбон қилишига қадар давом этди.
Умму Салама айтди: Уша кунда Пайғамбар (с.а)кулишининг баланд садосини эшитдим. Хурсанд бўлиб ул ҳазратнинг хурсандчилик қилиш сабабини билиш учун ул ҳазратнинг ҳужрасига бордим.
Эй Пайғамбар, лабингизда ҳамиша кулгў ва табассум бор бўлсин! Бу хурсандчилик қилишингизнинг сабабини билсам бўладими?
Пайғамбар (с)   табассум билан айтдилар:  Абулабобанинг тавба қилиши қабул бўлди!
 Умму Салама айтди: Шошилинч билан сўрадим : Агар ижозат берсангиз бу хабарни унга етказсам.
Пайғамбар (с.а) айтдилар: Агар хоҳласанг шундай қилгин.!
Ушбу ҳужрадан Пайғамбар (с) нинг масжиди ўртасида бир оз фосила бор эди. Сўнгра зудлик билан ташқарига чиқдим ва бор вужудим билан қичқирдим: Эй Абулабоба, Парвардигоринг сени қилган гуноҳингни  кечирди  деб башорат этилмоқда.
Р) Ҳозир бўлганлар Умму Саламанинг товушини эшитишлари билан уша лаҳзада бошқаларга етказдилар. Мусулмонлар Пайғамбар (с)  ёрининг ўлар  сафига қайтиб келишини эшитишлари билан хурсанд бўлишди ва унинг қулидан асирлик бандини олиб ташлаш учун масжид томон югуришди. Чунки Аллоҳ таоло унинг  гуноҳини кечирган эди.
Мусиқа

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги ридиосидан "Нур диёридан " дастурини тинглаяпсиз.
Мусиқа
Дастуримиз давом этади.
Жаброил алайҳиссалом айтди: " Мадина аҳлидан икки юзламачи гурўҳ борким сен уларни танимайсан ва бизлар уларни таниймиз. Биз уларни иккинчи маротаба азоб-уқубатга гирифтор этамиз. Уша вақти  улар яна катта азоб-уқубатларга мубтало бўлишади.  Аммо  ўз гуноҳларни бўйнига олган айрим шахслар яхши амалларни хато амаллар билан алмашадилар. Аллоҳ таоло бундай шахсларнинг тавбаларини қабул қилишига умид бор. Чунки Аллоҳ таоло кечиримли ва меҳрубон Зотдир."
Р) Бу осмондан келган паём эди. Барча мусулмонлар Абулабобага етказилган ушбу қувончли хабар учун муборакбод этишарди. Аммо Абулабоба  ўзи турган уша жойидан бир қадам қимирламасди. У Пайғамбар (с.а)-нинг ўзлари унинг боғланган қулларини ечишларини хоҳларди ва интизорлик билан уша устун олдида кутиб ўтирарди.
Абулабоба айтди: "Юрагим бу розийликни Пайғамбар (с.а)-нинг кўзларида кўришни хоҳларди ва Ул Ҳазрат кўзларининг денгизидан уша  хурсандчилик қийматбаҳо тошини топган сайёдга ўхшашни хоҳларди. Шунинг учун Пайғамбар (с.а) боғланган қулларимни ечиши пайтини кутиб ўтирардим.  
  Абулабоба айтди: Пайғамбар (с.а) бомдод намозини ўқиш учун масжидга келдилар ва ул ҳазратнинг оёқ товуши ва ёруғ нурлари мени уйқудан ўйғотди. Уша қаронғуликка одатланган кўзларим бирданида очилди ва Ул Ҳазратнинг қад-қоматлари қуёшдек менинг қаронғуликда бўлган дуёйимни ёруқлади.
Пайғамбар (с.а) меҳр ва муҳаббат билан менинг қулларим ва оёқларимдан арқонни очдилар ва ўз қилган гуноҳидан пушаймон бўлган  ўз бандасини  қамоқ қафасидан озод этдилар.
Уша асирлик бандидан озод бўлган кунда   Пайғамбар (с.а)нинг лутф ва марҳаматидан таъсирланиб ўзимни йуқотган эдим!
   

Media

Add comment


Security code
Refresh