Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 09 February 2016 13:58

Абулабобанинг элчилик қилиши

Абулабобанинг элчилик қилиши

 

  Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда , уша кенг  тарзда амалга оширилган ҳужумларда ҳамиша иштирок этган гуруҳлар ва  Бани Қурайза қабиласининг яҳудийларининг  саргузаштлари ҳақида ривоят қилгандик.Ва шу билан бирга Пайғамбар (с.а)  ёронларидан бири  гуноҳ содир этгани борасида ҳам сўз юритган эдик.  Ривоятимиз давомида айтиб ўтган эдикки  Бани Қурайза қабиласининг элчиси Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг олдиларига келиб айтди: Энди бизнинг бузургворларимиз сиздан Абулабоба Усийни ул ҳазратнинг олдига маслаҳатлашиш учун юборишингизни исташмоқда. Энди  ривоятимиз давомини эшитишга сизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
 
Р) Пайғамбар (с.а) Абулабобага қалъа ва  уларнинг бузургворлари олдига бориб маслаҳатлашиш учун рухсат бердилар.
Абулабоба айтди: Яҳуд Бани Қурайза қабиласи мусулмонлар орасидан фақат мени ўз олдига даъват этдилар ва бу эса мен учун жуда шарафли иш эди. Менинг оёқларим мени эмас, гўё бошқа кишини олиб борарди. Қоматимни тиклаб аста-секин ва вазминлик билан қалъанинг дарвозаси томон қадам қуярдим.
Р) Қалъанинг дарвозаси очилиб Абулабобани яхши ва иллиқ  кутиб олишди. Яҳудийларнинг кекса ва ёшлари маслаҳатлашиш учун Абулабоба атрофини қамраб олишди.
Яҳудий шахс айтди:  Эй Абулабоба, энди нима қилишимизни айтгин. Муҳаммаднинг истак-хоҳишига биноан шарт-шароитсиз таслим бўлайликми?
Р) Абулабоба  юзларини тирнаган аёллар ва болаларнинг кўз ёшига  қараб уларга нисбатан меҳрубонлик ҳисс-туйғуси унинг вужудида намоён бўлди ва мусулмонлар билан қилган маслаҳатини эсидан чиқарди.
Яҳудий киши айтди:  Нима қилишимизни маслаҳат берасан Абулабоба? Бизнинг ишимиз ҳақида қандай фикрдасан?
Абулабоба айтди:  Эй халқ, афсусдаман, аммо агар таслим бўлсангиз ўлим занжири сизларни қамраб олади!
Р) Абулабоба айтган сўзлар, яҳудийларни ўз йўлларини аниқлаш учун куч бағишлади ва улар исломни қабул қилиш ва таслим бўлишни инкор этишарди. Шунингдек яҳудийлар муқовимат қилиш хулосасига келдилар.
Абулабоба айтди: Қандай бундай вазъият  вужудга келишини билмас эдим. Уша лаҳзада шайтон гўё вужудимда жойлашиб олган эди ва мени бундай хиёнат қилишга мажбур этди. Ҳали қалъадан чиқмаган эдимки қилган ишимдан бирданидан пушаймон бўлиб   уялиб қолдим ва оёқларим қалтираб кетди.
Пайғамбар (с.а) олдиларига қайси юз билан қайтиб боришим ҳақида  ўйлаб қолдим, чунки обрў-эътиборимни уша қалъада қолдирган эдим. ....
Қалъадан чиқишим вақтида   чўл-биёбонга қараб йўл олдим ва бир соат олдин уша ғурур ва ифтихор билан  қалъага қадам қўйишимни эсладим.
Р) Бани Қурайза қабиласи бир неча кун қуршовга олинганидан сўнг таслим бўлди.  Улар Увсийларнинг мулойимликларидан баҳра олиш мақсадида  Ус гуруҳининг раиси Саъд Маъозга тан беришди ва Саъд яҳудийларнинг жиноятларига нисбатан қаттиқ ҳукмни раво кўрди.
 
Абулабоба айтди:  Бани Қурайза қабиласининг иши ўз якунига етди. Аммо менинг  ишим эса ўз охирига етгани йўқ эди.  Мусулмонлар яна бир ғалабани қулга киритганларидан кейин Мадина шаҳрига қайтиб келишди. Ва шаҳар масжидининг устунлари соясида ўтирган бир бечора аҳволдаги шахсни кўрдилар. Бу бечора шахс мен Абулабоба эдим!
Р) Абулабоба Пайғамбар  (с.а) олдиларида шарманда бўлган эди ва Бани Қурайза қабиласи қалъасидан чиқиш пайтида Мадина томон йўл олди. У ўз қилган хиёнати учун ўзини жазо бериш мақсадида ўзини масжид усутунига боғлаб қўйди.
Шундай қилиб, парвардигор унинг қилган хиёнатини кечириши ёки уша ҳолатда жон бериш учун куну тунни  ўтказди.
Абулабоба айтди: Эй Парвардигор! Мен ҳам Бани Қурайза қабиласининг жиноятларига қушилдим ва сенинг Пайғамбаринга берган ваъдаларимни  эсимдан чиқардим. Энди фақат сен бенаволар учун пушту паноҳ ва гуноҳларини кечирадиган зотсан! Жуда оғир гуноҳни бўйнига олинган бу нотавон ва зайиф ўз банданга ёрдам бергин
 Р) Пайғамбар (с.а)га Абулабоба қилган хиёнат ҳақида хабар беришди.
 Пайғамбар (с.а) афсусланиб айтдилар: Агар мени  олдимга келганида Аллоҳ таоло наздида ундан кечирим сўрар эдим.
           

Media

Add comment


Security code
Refresh