Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 February 2016 13:55

Бани Қурайза қабиласининг саргузашти

Бани Қурайза қабиласининг саргузашти

 Азиз тингловчилар, бугун "Нур диёридан" номли мажмуанинг давомида бошқа ривоятни нақл этишни бошлаймиз . Бир нечита ўтган дастурларимизда Аҳзоб урушидан ривоят қилган эдик. Жумладан, уша кенг ҳужумларда ҳамиша иштирок этган гуруҳлар бу Мадина яқинида жойлашган Бани Қурайза қабиласининг яҳудийлари эдилар. Бугунги достонимиз давомида зикр этилган қабиланинг саргузаштлари ҳақида ривоят қилинади, аммо шу билан бирга Пайғамбар (с.а)  ёронларидан бири  гуноҳ содир этгани борасида ҳам сўз юритилади. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!     

Р) Интизорлик билан кўтиш замони эди ва хавф-хатар ҳам   жуда яқинлашган эди. Жанг аломатлари ҳам сезиларди.

Чўл-биёбоннинг бир томонида Бани Қурайза яҳудийларининг қабиласи ва  унинг рупарусида эса мусулмонларнинг таянч қароргоҳи қарор олган эди.

Пайғамбар (с.а) ўз ёронларини қалъа диворигача олиб келишларидан бир неча кунлар ўтган эди. Аммо бу ишни  ҳужум қилиш учун эмас, балким муҳосарага олиш учун амалга оширган эдилар.  

Бани Қурайза қабиласи хиёнат қилгани ва шартномани бўзганидан қурқиб муҳосарада бўлган кунларда қалъанинг дивори орқасида яширган эдилар ва ўз келажаклари ҳақида машварат қилардилар. Улар Пайғамбар (с.а) билан шартнома тузганларига вафо қилмадилар ва Қурайш қабиласининг душманлари ва бошқа қабилаларга ёрдам бериш ваъдаларини бериб Аҳзоб Мадина шаҳрига ҳужум қилиши пайтида уларнинг нон ва озиқ –овқат захираларини ўз зиммаларига олишган эдилар. Шундай қилиб душманлар рози бўлишлари учун мусулмонларнинг шартнома ва келишувларига хиёнат қилишди ва бу муомала эса уларга зарар ва зиёндан бошқа нарса олиб келмади.

Мусулмонлар Аҳзоб қўшунларининг қочиб кетганларидан сўнг ёлғончи ўз қўшниларини эсларига келтириб уларнинг янги ҳийла-найрангларига жавоб бериш учун ўз ҳарбий кийимларини кийишди.

Яҳуд Бани Қурайза қабиласи ҳам мусулмонларнинг оёқ товушларини ўз қалъа атрофидан эшитишлари билан дарвозани ёпиб ва қулфлаб бирон чора-тадбир топишгача кўтиб туришди.

Пайғамбар Али алайҳиссаломни аскарларга раҳбарлик қилишни сўрадилар  ва Али алайҳисалом ўз аскарлари билан бирга қалъа диворининг қаршисида бир қароргоҳ ташкил этди. Яҳудийлар Али ва Пайғамбар (с.а) га бадгўйлик қилиб мусулмонларни ҳақорат қилишди. Аммо Али алайҳиссалом ҳеч нима айтмади ва уша ерда турди. Бир соатдан сўнг унга шундай хабар беришдиким Пайғамбар (с.а) қалъа томон йўл олдилар. Али алайҳиссалом ўз отига миниб Пайғамбар (с.а) томон тез суратда ҳаракат қилди ва ул ҳазрат яҳудийларнинг ҳақорат қилишларидан хафа бўлмасликлари учун бу йўлдан қайтаришга сайъ-ҳаракат қилди. Аммо Пайғамбар (с.а) Али алайҳиссаломга қараб айтдилар:  Хотиржамъ бўлгин , чунки улар мени кўришлари биланоқ ҳақорат қилишдан тилларини тийишади.   

Р) Пайғамбар (с.а) ўз ёронларига қалъа яқинида бўлган хурмозорда жой ва макон бердилар ва бир неча кунлар интизорлик билан ўтди.

Ва кунлардан бир куни яҳудийлардан шужоатли бир киши пайғамбар олдига келиб айтди:

Эй мусулмонларнинг пешвоси!  Бошқа яҳудийлар биродарлари билан қилган ишингни бизлар билан ҳам қилгин! Бизни кечиринг ва бор нарсаларимиз билан ушбу диёрдан бошқа диёрга кўчиб кетишимиз учун рухсат беринг!

Рови: Аммо пайғамбар (с.а) Яҳуд Бани Қурайзанинг шарт-шароитсиз таслим бўлишини хоҳларди. Чунки бошқа диёрга кўчиб кетишнинг маъноси уша олдинги фитна-найрангларни амалга оширишни давом этиш маъносида эди. Кейин яҳудийларнинг намояндаси бирон бир натижа олмасдан қалъага қайтди.

Абуллабоба айтди: Биз Ус қабиласидан эдик ва бизнинг қариндошлар ва аждодларимиз Пайғамбар (с.а) Мадина шаҳрига ҳижрат қилганиларидан олдин Бани Қурайза қабиласи билан бир-биримизга ёрдам бериш учун шартнома тузган эдилар. Шунинг учун яҳудийлар томонидан шартномаларни бўзишлари натижасида  қуршовга олинганлари пайтида улар Услар қабиласининг ёдига тушдилар ва биздан кўмак беришни истадилар.

Р) Бани Қурайза қабиласининг элчиси Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг олдиларига келиб айтди: Энди бизнинг бузургворларимиз сиздан Абулабоба Усийни ул ҳазратнинг олдига маслаҳатлашиш учун юборишингизни исташмоқда.

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh