Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 29 June 2016 13:15

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Тарихнинг гувоҳига кӯра башарият хоҳ-нохоҳ уруш-жанжаллар билан ёнмаён келатир. Агар қудрат саркаш ва золим кишилар қӯлида бӯлса, халқ зулм-истибдод домига гирифтор бӯлади. Ислом дини тинчлик ва раҳмат дини эканлигини тан олдиган бӯлсак, нега исломий таълимотларда жиҳод қилиш ва ситезакорларга қарши курашишга амр қилинган деб баъзилар сӯрашлари мумкин.  Бу саволларга жавоб олиш учун Қуръони карим ояти карималарига мурожаат қилишимиз лозим бӯлади. Жумладан Қуръони карим Анфол муборак сураси 60 ояти каримада келганидек:  (Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур.

Бу ояти карима мусулмонларнинг ҳамиша жисмоний ва ҳарбий жиҳатдан ҳар ҳолатга тайёр бӯлишларини аён қилган. Ғайридинлар  ҳамла қилган ҳолда агар мусулмонлар олға силжиган техника ва ҳарбий тайёргарлик билан уларни қарши олсалар эҳтимол ғайридинлар ортга қайтиб, ӯз фикрларидан қайтсалар. Бу борада Қуръони карим Анфол  муборак сураси 61 ояти каримада ӯқиймиз: Агар улар сулҳга майл қилсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг ва Аллоҳга таваккул қилинг! Албатта, Унинг Ўзи эшитгувчи, билгувчидир.

Ислом динининг урушга нисбатан куллий нигоҳида миллатларнинг иттиҳоди ва жиноятлар олдини олишга асосланган. Бугунги кунда агар бирор бир жойда уруш бошланса ислом дини таълимотларига кӯра муносб фурсатлардан фойдаланиб, оташкесим чораларини кӯриш лозим. Шунинг учун ҳам ислом динида жеч бир далилсиз блшқа ӯлкаларга бостириб киришга ижозат йӯқ. Агар ислом дини тарихига назар солсак қадимда биринчи бӯлиб душманлар бостириб келишган. Албатта жеч бир ақлли киши ӯз жону мол ва номусига тажовуз қилишга йӯл бермайди. Шунинг учун ҳам Қуръони карим Бақара муборак сураси 194 ояти каримада бу ҳақда ӯқиймиз:  Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга душманлик қилса, сиз ҳам унга шунга ўхшаш душманлик қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир. (Ояти каримадаги «Аш-шаҳрул-ҳарому» деб келган таъбирни «ҳаром ой» деб таржима қилдик. «Ҳаром ой» дегани уруш ҳаром қилинган ой, деганидир. «Ҳаром ойга ҳаром ой», яъни, ким уруш ҳаром қилган ойнинг ҳурматини бузса, унга бу ой берган ҳурматлар бекор қилинади. Агар у бу ойни ҳурмат қилмай уруш бошласа, унга қарши уруш қилинади. Мусулмонларга қарши уруш очиб, ҳаром қилинган нарсани бузиб тажовузкорлик қилганлардан ўч олинади. Аммо ўч олишда маълум чегара бўлиб, мусулмонлар ундан чиқмайдилар. Қилган душманлигига яраша жавоб қилинади, ошириб юборилмайди ёки камайтириб қўйилмайди.)

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Ислом йӯлидаги жиҳод масаласи ҳам ана шу қадриятларни сақлаш пайида амалга ошади. Ислом динида жон, эркинлик ва миллатлар мустақиллиги учун уруш қилиб, куч қӯллаш жоиздир. Аммо ислом динида фақат Худо йӯлида ва зул-истибдодга қарши бӯлган урушга ижозат берилган.

Фақат шу ҳолда ислом динида уруш раво деб билиб, уни Аллоҳ йӯлида амалга ошириш лозим. Ундай уруш одамлар орасида адолатни барқарор этади ва инсонни саодатли ҳаётга йӯллайди.

Шунинг учун ҳам ислом динида имкони борича уруш-жанжалдан тийилиш лозим. Ислом таълимотларида бошқа динлар намояндалари билан тинч-тотувликда яшашга қаттиқ такидланган.

Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh