Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 22 June 2016 12:50

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Давлатлар орасида машҳур бӯлган усул, бу жинояткорларни муайян бир жиноят учун жазолаш деб тарифланади. Баъзи бирлар ислом динида муайян бир жиноят учун белгиланган жазо аслида ислом дини қадриятларига мос келадими-йӯқми, деб саволберишади.

 Исломий таълимотлар баъзи бирлар кӯзида қӯпол кӯринса ҳам аслида илоҳий бир раҳматдир.Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрганлар: " Ҳар бир ҳукмнинг ижроси 40 кеча-кундуз ёмғир ёғишидан ҳам афзалроқдир". Бу ҳадис шуни англатадики агарчи ёмғир илоҳий раҳмат бӯлиб, уни Аллоҳи зулжалол ерда яшовчиларга нозил этса ҳам, Аллоҳ таоло таинлаган ҳад-ҳудудлар ҳам бир тур илоҳий раҳматдир.

Албатта ислом дини асослари инсоннинг тарбияти ва такоммилланиши учун йӯлланилган. Пайғамбарлар эса одамларни тӯғри йӯлга йӯллаш учун юборилганлар.  

Мусулмон бӯлган киши Аллоҳ амридан юз ӯгирмай тӯғри йӯлда юришини англаши лозим. Бу борада Қуръони карим сураларининг турли оятларида ӯқиймиз. Жумладан Оли Имрон муборак сураси 102 ояти каримада келганидек:  

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!»

 Қуръони карим Нисо муборак сураси 1 ояти каримада келган:

  «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз  (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир».

Яна Қуръони карим Аҳзоб муборак сураси 70-71 ояти карима айтган сӯзларимизга намуна бӯла олади:

“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишла-рингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди”.

Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган  Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади.

Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Ислом динининг пайдо бӯлишидан бугунга қадар ҳатто ғайримусулмонларни ҳам ӯзига жалб этиб келмоқда.  Аммо жамиятда таълим-тарбияси муносиб даражада бӯлмаган кисалар ҳам борки улар ӯз қонун-қоидаларга зид бӯлган амаллари билан жамиятнинг пок муҳитини булғашади. Бу қилмишлари билан улар жамият тартиб-низомини бузишади. Бу мушкулотни бартараф этиш учун муносиб чоралар кӯриш лозим. Албатта жинояткор жазо олиши лозим. Акс ҳолда жамият тинч-тотувлиги хатар остида қолади.

Тинчлик ва осойишталик ислом дини асосий масалаларидан бӯлиб, исломий таълимотларда жаҳон, ҳаёт  ва инсонга нисбатан бӯлган тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ. Ислом дининнг асосий мақсади, бу бутун дунёда илоҳий қадриятларнинг комил барқарор этишдир.

  Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир.

  Ислом мактабида инсон яратилишнинг миҳвари ва борлиқнинг энг шарафли мавжудотлардан саналадиким ўзининг ахлоқий ва руҳий камолотга етиш ва ривож-равнақ топиш учун дунёдан фойдаланиши лозим.

Шу тартиб билан инсон исломий тафаккурда борлиқнинг гавҳари, яъне ақл ва фитратини ўзининг мукаммаллиги ва ҳаракатининг воситаси деб билади ва ўзининг ақлини эса маънавий ва руҳий олий хизматда қарор беради. Бундай инсонлар исломий таълим-тарбия ва дин таълимотлари сояси остида парвардигорнинг бандаси ва унга итоаткор бўлишади.



Media

Add comment


Security code
Refresh