Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 15 June 2016 13:17

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Ислом дини энг мукаммал дин сифатида инсон каромати ва унинг мақом-мартабасини улуғлайди.

Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган  Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари қатори катта аҳамиятга эга.

Ислом динининг пайдо бӯлишидан бугунга қадар ҳатто ғайримусулмонларни ҳам ӯзига жалб этиб келмоқда. 

Мусулмонларнинг ҳар бир ишни "бисмиллоҳ" лафзи билан бошлашлари ислом динининг тинчлик ва раҳмат дини эканлигига яна бир далил бӯла олади. Ислом динида ҳатто мусулмон бӯлмаган кишиларга ҳам ҳурмат-эҳтиром кӯрсатиш такидланган.

Бунинг намуналари ҚУръони карим қатор ояти карималарида жилваланади. Жумладан Қуръони карим Тавба муборак сураси 6 ояти каримада келганидек: (Эй Муҳаммад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг. Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир.

Хушунат ва зӯравонликка йӯл бермаслик ва уруш-жанжалдан ҳазар қилиш ислом дини таълимотларида қаттақ такидланган.  Бунга Қуръони карим Ториқ муборак сураси 17 ояти каримаси намуна бӯла олади: Бас, (эй Муҳаммад), сиз уларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни сиз бир оз шошмай туринг, майли улар бугун дину иймонга қарши қўлларидан келганини қилсинлар, эртага Қиёмат қойим бўлганида, албатта, қилмишларига яраша жазоларини олурлар)!

Ушбу ояти каримани тафсир қилганлар фикрига кӯра Аллоҳи зулжалол ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с) -дан кофирларга муҳлат беришларини сӯраган. Яъни ул зоти бобаракотни динни таблиғ қилиш йӯлида шошқалоқлик каби амаллардан ҳазар қилишларини истаган. Шунингдек Қуръони карим Ҳижр муборак сураси 85 ояти каримада ӯқиймиз: Биз осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ қонун-қоида билан яратдик.

Соат — қиёмат ҳам, шак-шубҳасиз, келгувчидир. Бас (шундай экан, эй Муҳаммад, сиз жоҳил — кимсаларнинг етказаётган озор-азиятларига сабр-тоқат қилинг ва улардан) чиройли юз ўгириш билан юз ўгиринг! И з о ҳ. Бу оятни шундай тушунмоқ лозимдир. Бу оламдаги бирон нарса тасодифий эмас, балки еру осмондаги ҳар бир зарра етук ҳикмат ва аниқ ўлчов билан яратилгандир ва ҳамма мавжудот бир-бири билан узвий боғлиқдир. Қилинадиган яхши-ёмон амаллар ҳам аниқ қонун-қоида асосида Ўз мукофот ва жазосини олур. Бу дунё ҳаёти аввалидан охиригача биргина соатдир. Шу соат битгач, қиёмат бошланур ва ўша соатнинг ҳар бир дақиқа, сониясида қилинган иш — амаллар ҳисоб-китоб қилинур. Бас, шундай бўлгач, жоҳиллардаи юз ўгириб, бу қисқа умрнинг ҳар бир сониясини дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда берадиган амалларни қилишга сарфламоқ лозимдир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшитириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Ислом дини мусулмон бӯлмаганлар билан яхши муомалада бӯлишларига  Қуръони карим Аъроф муборак сураси 199 ояти каримада ӯқиймиз:

Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир. (Пайғамбаримиз (с. а. в.) бу сифатни муборак шахсларида мужассам қилган эдилар. Ул зот ҳақидаги ривоятларда кишини ҳайрон қолдирарли даражадаги ҳолатлар зикр этилган.

 Ул зотнинг саҳобаи киромлари, ҳақиқий мўмин-мусулмонлар ҳам доимо ояти каримада таъкидланганидек бўлишга, ана шу қоида асосида яшашга ҳаракат қилганлар.)

Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир.

Бугун чоршанба ҳижрий-шамсий 1395 йили хурдод ойининг 26-си ҳижрий-қамарий 1437 йили рамазон ойининг 10-си ва милодий 2016 йили июн ойининг 15-чи куни.

Бугун шанба ҳижрий-шамсий 1395 йили хурдод ойининг 29-си ҳижрий-қамарий 1437 йили рамазон ойининг 13-си ва милодий 2016 йили июн ойининг 18-чи куни.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh