Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 01 June 2016 13:19

Ислом – тинчлик ва раҳмат дини

Ислом – тинчлик ва раҳмат дини

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда такидоаганимиздек ёлғиз Аллоҳ раҳмати ва инояти чексиздир. Унинг жалол ва жамоли сифатлари қуръони карим оятларида мукаррар тавсифланган.

Ислом дини доимо ўзига эътиқод қилувчиларни тинч аҳоли билан тинчлик сояси остида ҳамжиҳат бўлиб яшашга чақиради. Шу сабабли, Ислом дини уруш ва тўқнашувларнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди. Ислом дини барча макон ва замонларда инсон ва унинг қадр-қиммати ва ҳаётини юксак даражада эъзозлаб келади.

Ислом динининг раҳмат дини эканлигигига тарих гувоҳ.  Ҳазрат пайғамбаримиз (с) мушриклар билан дуч келга замон уларниисломгадаъват қилиб, уларни зӯравонликан воз кечишга чақирганлар. Ул баракотли зот  (с) буюрганлар: "Улар билан исломга даъват қилмагунча жанг қилманглар. Агар улар исломни қабулқ илишмаса ҳам жанг қилманглар. Улар билан фақат улар ӯзлари урушни бошлаган ҳолда курашинглар".

Ҳазрат пайғамбар (с) душманларга дуч келган ҳолда ҳам асирлар, мажрӯҳлар ва осойишта аҳоли билан яхши муомалада бӯлишга буюрган.

Тарихдан биламизки, кўплаб империя ва давлатларда турли баҳоналар билан ғайридинларни мақсадли тарзда қатағон қилиш йўқотишга ҳаракат қилинган. Муқаддас Қуръонда ва Суннатда, ислом таълимотида бундай усулларга жой йўқ.

 Ислом зуҳур этишининг илк йилларида  бошқа динлар вакиллари яшайдиган ҳудудларни қўшиб олиш жараёнида мусулмонлар ибодатхоналарни бузиб ташлашмади, балки одамларга диний танлаш имконини бериш учун ёнидан масжидлар қуришди.

Ислом тинчлик динидир. Бу борада Қуръони карим Бацара муборак сураси 208 ояти каримада келганидек: Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир.

Шунингдек Қуръони карим Моида муборак сураси 2 ояти каримада келган:

Эй мўминлар, Аллоҳ буюрган удумларни бузишни, уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилишни, Аллоҳ йўлида ҳадя этилган ҳайвонларни ўлдиришни ва уларга осиб қўйилган ҳадялик белгиларини узиб ташлашни ҳамда Парвардигорларидан фазлу марҳамат ва ризолик тилаб Байтул-ҳаромни (Каъбани) мақсад қилиб кетаётган кишиларга қарши (жанг қилишни) ҳалол қилиб олмангиз! (Иҳромдан чиқиб) ҳалол бўлгач ов қилаверингиз. (Сизларни Каъбадан тўсганлари сабабли) бирон қавмни ёмон кўришингиз ҳаддингиздан ошишингизга тортмасин! Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши навӣатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

 Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас.

Ҳазрат пайғамбар Муҳаммад мустафо (с) дан ривоят бӯлишича : Ҳатто агар йвойи ит ҳам сизларга ҳамла қилса ва сиз ӯзингизни ҳимоя қилиш учун уни йиқитишингиз лозим бӯлса. Уни парчалаб ташлашга ҳаққингиз йӯқ.

Буларнинг ҳамаи ислом дини - тинчлик дини эканлигига далолатдир. Ислом динида фақат унга қарши ҳужум бошлангандагина ҳимоя учун қилич ишлатилади.

Ҳазрат Муҳаммад (с) мутлақо равшан ва шубҳа ҳам яқинлашмайдиган мустаҳкам шариат билан юборилдилар.

У зотдан бу шариатни қалблари соф ва яхшилик йўлини фаҳмлашда ақллари юксак даражага кўтарилган кишилар қабул қилиб олиб, буюрилганларидек етказдилар ва яхшилик йўлида жидди-жаҳд қилиб, зафар қучдилар.

Ҳақ дин устунлари доим баланд ва ҳавойи нафс ҳамда ҳийлалар қўлида ўйинчоқ бўлишдан ҳимояда бўлди. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу ҳимояланиш Қуръони карим ва Суннати набавийнинг фазлидир.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh