Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 18 May 2016 09:23

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Тинчлик ва осойишталик ислом дини асосий масалаларидан бӯлиб, исломий таълимотларда жаҳон, ҳаёт  ва инсонга нисбатан бӯлган тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ. Ислом дининнг асосий мақсади, бу бутун дунёда илоҳий қадриятларнинг комил барқарор этишдир. Исломий ҳукуматлар ҳам бутун мусулмонларга нисбатан вазифадор бӯлиб, уларни муҳофаза этишни ӯз бурчлари деб билишади.

 Ислом йӯлидаги жиҳод масаласи ҳам ана шу қадриятларни сақлаш пайида амалга ошади. Ислом динида жон, эркинлик ва миллатлар мустақиллиги учун уруш қилиб, куч қӯллаш жоиздир. Аммо ислом динида фақат Худо йӯлида ва зул-истибдодга қарши бӯлган урушга ижозат берилган.

Қуръони карим ҳам бу масалага таважжӯҳ қилган. Жумладан Нисо муборак сураси 84 ояти каримада келган: Бас (эй Муҳаммад), Аллоҳ йўлида жанг қилинг. Зотан, сиз фақат ўзингиз учун жавобгарсиз. (Демак, ёлғиз қолсангиз ҳам жанг қилинг) ва мўминларни ҳам тарғиб қилинг! Шояд Аллоҳ кофир бўлган кимсаларнинг шиддатини даф қилса, Аллоҳ қуввати ортиқ, азоби қаттиқ зотдир.

Фақат шу ҳолда ислом динида уруш раво деб билиб, уни Аллоҳ йӯлида амалга ошириш лозим. Ундай уруш одамлар орасида адолатни барқарор этади ва инсонни саодатли ҳаётга йӯллайди.

Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) вазифалари одамларни яхши муомала ва вазъ-насиҳат орқали исломга даъват қилганлар.

Ул зотнинг қалблари иймон ва қуръон нурлари билан тўлиб тошган уйғоқ ҳамда ҳушёр эди. Дарҳақиқат, қалбларнинг энг яхшиси Пайғамбар алайҳис саломнинг муборак қалблари эди.

 Ислом умматлари фақатгина душманларнинг зулм-истибдодига учраганда куч ва аслаҳадан фойдаланишади. 

Ҳазрат Муҳаммад (с) мутлақо равшан ва шубҳа ҳам яқинлашмайдиган мустаҳкам шариат билан юборилдилар. У зотдан бу шариатни қалблари соф ва яхшилик йўлини фаҳмлашда ақллари юксак даражага кўтарилган кишилар қабул қилиб олиб, буюрилганларидек етказдилар ва яхшилик йўлида жидди-жаҳд қилиб, зафар қучдилар. Ҳақ дин устунлари доим баланд ва ҳавойи нафс ҳамда ҳийлалар қўлида ўйинчоқ бўлишдан ҳимояда бўлди. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу ҳимояланиш Қуръони карим ва Суннати набавийнинг фазлидир.

Айтиш мумкинки, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам қўлга киритган энг муҳим ютуқ бирдамлик ва ўзаро меҳр—муҳаббатга асосланган   жамиятдир.

     Ваҳдат—яъни бирдамлик   ҳаётнинг шира—шарбатидир. Пайғамбаримиз инсоният жамиятида бирдамликни вужудга келтириш учун мусулмонларни Аллоҳнинг арқонига маҳкам ёпишишга даъват этганлар. Ул ҳазратнинг таълимотлари бўйича барча халқларнинг иқтидори бирдамлик ва ҳамжиҳатликдадир.

Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.

Ҳазрат пайғамбар Муҳаммад (с) жангжӯй бӯлмаганликларигадалил бӯладиган нарса бу ул зоти шарифнинг музокара қилишга ҳозирликари эди. Тарихнинг гувоҳига кӯра ҳазрат пайғамбар (с) ӯзларининг ашаддий душманларидан ҳам робитани узмай, улар юборган одамларни ҳузурига қабул қилар эдилар.

Шунингдек улар йӯллаган хатларга жавоб берарди.

У зоти бобаракот миллионлаб мусулмонларнинг жон ва руҳига порлоқ қуёшдек нур таратади. Ислом тарихидаги барча воқеалар жаноби пайғамбаримиз мусулмонлар сафларидаги тўзилишга йўл   қўймаслик ва уларнинг бирлигини мустаҳкамлаш учун бор куч- ғайратлари билан   интилганларини кўрсатади.

Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир.

  Ислом мактабида яратилишнинг миҳвари ва борлиқнинг энг шарафли мавжудотлардан саналадиким ўзининг ахлоқий ва руҳий камолотга етиш ва ривож-равнақ топиш учун дунёдан фойдаланиши лозим. Шу тартиб билан инсон исломий тафаккурда борлиқнинг гавҳари, яъне ақл ва фитратини ўзининг мукаммаллиги ва ҳаракатининг воситаси деб билади ва ўзининг ақлини эса маънавий ва руҳий олий хизматда қарор беради.

Add comment


Security code
Refresh