Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 17 May 2016 09:19

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Ислом - тинчлик ва раҳмат дини

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

"Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

1400 йилдан ортиқ  йилдан бу ён ислом дини охирги илоҳий дин сифатида художӯй инсонларнинг ташна жонларини файзли булоқдек суғориб келмоқда. 14 асрдан бери ҳазрат Муҳаммад (с) таълимотлари зулм-истибдодга қарши йӯнатилганбӯлиб, одамларни тинчликка йӯллаган. Ислом дини мазлумлар ва олимларни ӯз меҳр ва раҳмат паноҳида қарор беради.

Ислом дини энг мукаммал дин сифатида инсон каромати ва унинг мақом-мартабасини улуғлайди.

 Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган  Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади.

Ислом динининг пайдо бӯлишидан бугунга қадар ҳатто ғайримусулмонларни ҳам ӯзига жалб этиб келмоқда.  Аммо ислом дини душманари ҳам ошкора ва пинҳон инсонларнинг ислом динига бӯлган таважжӯҳларини  камайтириш пайида ӯз фитна-фасодларини ишга солмоқдалар. Улар ҳатто ислом дини манбалари ва ҳатто севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с)-га тӯҳматлар қилиб, ислом динини жамият кӯзига аҳамиятсиз кӯринтирмоқчи бӯлишади. Азизлар! Эшиттиришимизда қуръони карим оятларига таянган манбаларга биноан ислом динининг тинчлик ва раҳмат элчиси эканлиги ҳақида суҳбатлашамиз.

 Ислом тинчлик ва раҳмат динидир. Ислом дини ҳар бир ишни Аллоҳ номи билан бошлашга даъват этиб, ҳатто мушрикларга ҳам паноҳ беришга буюради. Қуръони карим Тавба муборак сураси 6 ояти каримада келганидек:   (Эй Муҳаммад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг. Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир.

Исломий таълимотларида келган: Ёмонликларга қарши яхшилик қилинг. Токим душманларингиз бу муҳаббатдан шарманда бӯлиб, сизларнинг дӯстларингизга айланишсин.

Қуръонни карим Нисо муборак сураси 94 ояти каримада келганидек:

Эй мўминлар, қачон Аллоҳ йўлида жиҳод учун сафарга чиқсангиз (душманларингизни) аниқ таниб олинглар ва бу ҳаёти дунёнинг нарсасини истаб сизларга салом берган кишига: «Сен мўмин эмассан!» деманглар! Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида беҳисоб ўлжалар бордир. Илгари сизлар ҳам шундай эдингиз (яъни кофирлар қўл остида мусулмонлигингизни яшириб юришга мажбур эдингиз). Энди Аллоҳ сизларни (Ислом давлатида яшаш неъмати билан) мамнун қилди. Бас, (душманларингизни) аниқ таниб олинглар. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган зотдир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади.

Ривоят қилишларича, бир неча саҳоба кетаётганларида олдиларидан қўй боқиб юрган бир киши чиқиб, уларга салом бсрибди. Шунда улар ўзларича: «Бу биздан қутулиш учун ўзини мусулмон қилиб кўрсатиб салом беряпти», дейдилар ва ҳалиги одамга ҳужум қилиб ўлдириб, қўйларини ўлжа қилиб пайғамбар алайҳис-саломнинг олдиларига ҳайдаб келадилар. Шунда юқоридаги оят нозил бўлди.

Зӯравонлик ва хушунатдан узоқлашиш ислом дини таълимотларида шу қадар такидланганки Жосия муборак сураси 14 ояти каримаси бунга далолат бӯла олади: (Эй Муҳаммад), иймон келтирган зотларга айтинг, улар Аллоҳ (ваъда қилган ҳисоб-китоб) кунларидан ноумид бўлган кимсалар етказаётган озор-азиятлар)ни кечириб юбораверсинлар. Токи (Аллоҳ ўша озорларга сабр-тоқат қилган) қавмни касб қилган нарсалари (яъни кечириб юборганликлари) сабабли мукофотлагай!

Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир.

  ислом мактабида яратилишнинг миҳвари ва борлиқнинг энг шарафли мавжудотлардан саналадиким ўзининг ахлоқий ва руҳий камолотга етиш ва ривож-равнақ топиш учун дунёдан фойдаланиши лозим. Шу тартиб билан инсон исломий тафаккурда борлиқнинг гавҳари, яъне ақл ва фитратини ўзининг мукаммаллиги ва ҳаракатининг воситаси деб билади ва ўзининг ақлини эса маънавий ва руҳий олий хизматда қарор беради. Бундай инсонлар исломий таълим-тарбия ва дин таълимотлари сояси остида парвардигорнинг бандаси ва унга итоаткор бўлишади.

Ҳурматли тингловчилар! "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши биринчи сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh