Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Ислом маърифати

Азиз тингловчилар! "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Бизни тинглаб боринг.

1400 йилдан ортиқ  йилдан бу ён ислом дини охирги илоҳий дин сифатида художӯй инсонларнинг ташна жонларини файзли булоқдек суғориб келмоқда. 14 асрдан бери ҳазрат Муҳаммад (с) таълимотлари зулм-истибдодга қарши йӯнатилганбӯлиб, одамларни тинчликка йӯллаган. Ислом дини мазлумлар ва олимларни ӯз меҳр ва раҳмат паноҳида қарор беради. Ислом дини энг мукаммал дин сифатида инсон каромати ва унинг мақом-мартабасини улуғлайди.

 Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган  Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади.

Ислом динининг пайдо бӯлишидан бугунга қадар ҳатто ғайримусулмонларни ҳам ӯзига жалб этиб келмоқда.  Аммо ислом дини душманари ҳам ошкора ва пинҳон инсонларнинг ислом динига бӯлган таважжӯҳларини  камайтириш пайида ӯз фитна-фасодларини ишга солмоқдалар. Улар ҳатто ислом дини манбалари ва ҳатто севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с)-га тӯҳматлар қилиб, ислом динини жамият кӯзига аҳамиятсиз кӯринтирмоқчи бӯлишади.

 Азизлар! Эшиттиришимизда қуръони карим оятларига таянган манбаларга биноан ислом динининг тинчлик ва раҳмат элчиси эканлиги ҳақида суҳбатлашдик.

 Айтиш мумкинки, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам қўлга киритган энг муҳим ютуқ бирдамлик ва ўзаро меҳр—муҳаббатга асосланган   жамиятдир. Ваҳдат—яъни бирдамлик   ҳаётнинг шира—шарбатидир. Пайғамбаримиз инсоният жамиятида бирдамликни вужудга келтириш учун мусулмонларни Аллоҳнинг арқонига маҳкам ёпишишга даъват этганлар. Ул ҳазратнинг таълимотлари бўйича барча халқларнинг иқтидори бирдамлик ва ҳамжиҳатликдадир.

Азизлар! Ӯтган дастурларимизда шунингдек такидлаб ӯтдикки

Тинчлик ва осойишталик ислом дини асосий масалаларидан бӯлиб, исломий таълимотларда жаҳон, ҳаёт  ва инсонга нисбатан бӯлган тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ. Ислом дининнг асосий мақсади, бу бутун дунёда илоҳий қадриятларнинг комил барқарор этишдир. Исломий ҳукуматлар ҳам бутун мусулмонларга нисбатан вазифадор бӯлиб, уларни муҳофаза этишни ӯз бурчлари деб билишади.

Ислом дини доимо ўзига эътиқод қилувчиларни тинч аҳоли билан тинчлик сояси остида ҳамжиҳат бўлиб яшашга чақиради. Шу сабабли, Ислом дини уруш ва тўқнашувларнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди. Ислом дини барча макон ва замонларда инсон ва унинг қадр-қиммати ва ҳаётини юксак даражада эъзозлаб келади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши охирги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ислом динининг раҳмат дини эканлигигига тарих гувоҳ.  Ҳазрат пайғамбаримиз (с) мушриклар билан дуч келга замон уларниисломгадаъват қилиб, уларни зӯравонликан воз кечишга чақирганлар. Ул баракотли зот  (с) буюрганлар: "Улар билан исломга даъват қилмагунча жанг қилманглар. Агар улар исломни қабулқ илишмаса ҳам жанг қилманглар. Улар билан фақат улар ӯзлари урушни бошлаган ҳолда курашинглар".

Ҳазрат пайғамбар (с) душманларга дуч келган ҳолда ҳам асирлар, мажрӯҳлар ва осойишта аҳоли билан яхши муомалада бӯлишга буюрган.

 У зотдан бу шариатни қалблари соф ва яхшилик йўлини фаҳмлашда ақллари юксак даражага кўтарилган кишилар қабул қилиб олиб, буюрилганларидек етказдилар ва яхшилик йўлида жидди-жаҳд қилиб, зафар қучдилар. Ҳақ дин устунлари доим баланд ва ҳавойи нафс ҳамда ҳийлалар қўлида ўйинчоқ бўлишдан ҳимояда бўлди. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу ҳимояланиш Қуръони карим ва Суннати набавийнинг фазлидир.

Тарихдан биламизки, кўплаб империя ва давлатларда турли баҳоналар билан ғайридинларни мақсадли тарзда қатағон қилиш йўқотишга ҳаракат қилинган. Муқаддас Қуръонда ва Суннатда, ислом таълимотида бундай усулларга жой йўқ. Буларнинг ҳамаи ислом дини - тинчлик дини эканлигига далолатдир.

Азиз тингловчилар! "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшиттириши охирги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Соӯ ва омон бӯлинг.

Saturday, 09 July 2016 09:44

Нур томон йўл-688

Суҳбатимиз ибтидосида  “Қасас” муборак сураси  26-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

قَالَتْ إِحْدَاهُمَا يَا أَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ ۖ إِنَّ خَيْرَ مَنِ اسْتَأْجَرْتَ الْقَوِيُّ الْأَمِينُ ﴿٢٦ 

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Икки (қиз)дан бири: «Эй отагинам, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», деди. (26)

Ӯтган дастуримизда ҳазрат Мусо қӯйларни суғоришда ҳазрат Шуъайбнинг қизларига кӯмаклашди ва ҳазрат Шуъайб хизмат ҳақини бериш учун уни ӯзининг хонадонига таклиф қилди, деб айтган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: Ҳазрат Мусони уйларига бошлаб келган қиз отасига ҳар куни қӯйларни далада ӯтлатиб келиш машаққатидан қутулиш учун бу йигитни чӯпонликка қабул қилишини таклиф қилди.

Отасига бу таклифни айтган чоғи қиз ҳазрат Мусонинг жисмоний куч-қуввати ва омонатдорлигини назарда тутганди.

Зил-замбил далвни бир ӯзи қудуқдан тортиб, қӯйларни суғорганида унинг жисмонан бақувватлигига тан беришган эди. Покизалик ва шикастанафслиги эса қиз билан ҳазрат Шуъайбнинг уйига келиш чоғи маълум бӯлди. Ҳазрат Мусо унинг ортидан эргашиш ӯрнига қизнинг баданига кӯзи тушмаслиги учун ӯзи олдинда юриб борди. Керак бӯлган жойларда эса қиз орқадан унга у ёки бу ёққа қайтиш лозимлигини айтиб турди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Фарзандлар қиз ёхуд ӯғил бӯлишидан қатъий назар тӯғрилигига ишонган нарсаларини мантиқий далиллар билан исботлаб, катта ёшдаги кишиларга таклифларини айтишга ҳақлидирлар.
  2. Бировни ишга қабул қилиш пайти ишнинг хусусиятига қараб энг муносиблар танланиши лозим.
  3.  Бировга ишониб масъулиятни топширишнинг икки асосий шарти бу ишни  уддалай олиши ва омонатдорликдир

Энди “Қасас” муборак сураси  27-28-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُنكِحَكَ إِحْدَى ابْنَتَيَّ هَاتَيْنِ عَلَىٰ أَن تَأْجُرَنِي ثَمَانِيَ حِجَجٍ ۖ فَإِنْ أَتْمَمْتَ عَشْرًا فَمِنْ عِندِكَ ۖ وَمَا أُرِيدُ أَنْ أَشُقَّ عَلَيْكَ ۚسَتَجِدُنِي إِن شَاءَ اللَّـهُ مِنَ الصَّالِحِينَ ﴿٢٧ قَالَ ذَٰلِكَ بَيْنِي وَبَيْنَكَ ۖ أَيَّمَا الْأَجَلَيْنِ قَضَيْتُ فَلَا عُدْوَانَ عَلَيَّ ۖ وَاللَّـهُ عَلَىٰ مَا نَقُولُ وَكِيلٌ ﴿٢٨

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган :

 У: «Менга саккиз йил ишлаб беришинг шарти билан, шу икки қизимдан бирини сенга никоҳлаб бермоқчиман, агар ўн йилни тамомласанг, бу сенинг ишинг. Мен эса сенга машаққат қилишни истамайман. Иншааллоҳ, менинг солиҳ кишилардан эканимни кўрасан», деди. (27) У (Мусо): «Бу мен билан сенинг орамиздадир. Икки муддатдан қай бирини адо қилсам ҳам, менга тажовуз қилинмас. Айтаётган нарсамизга Аллоҳ вакилдир», деди. (28)

Ҳазрат Шуъайб қизининг ҳазрат Мусони чӯпонликка  ёллаш  ҳақидаги таклифини қабул қилди. Аммо уйда икки бӯй етган қизи борлиги сабабли буйдоқ йигитнинг уйида яшашига рози бӯлолмасди.Шу сабабли Мусога қизларидан бирига уйланишни таклиф қилди. Аммо қӯйлари чӯпонсиз қолмаслиги учун ҳазрат Мусога уйланишидан сӯнг камида саккиз йил чӯпонлик қилиш шартини қӯйди. Бу шартни қӯйишда ҳазрат Шуъайб икки томоннинг ҳам манфаатини ҳисобга олган эди. Шартга кӯнса, ҳазрат Мусо хотин, турар жой ва яшаш воситаларининг соҳибига айланар, ҳазрат Шуъайбнинг қизлари эса хавф-хатарга тӯла чӯл-биёбонларда чӯпонлик қилиш машаққатидан қутулишарди.

Ҳазрат Мусонинг саккиз йил чӯпонлик қилиши  қизнинг маҳри эди. Зеро отасининг кексайиб қолганлиги сабабли ҳар куни қӯй сурувини чӯл-биёбонга ҳайдаб чиқиб, ӯтлатиб келишга мажбур бӯлган бӯйчан қиз табиий равишда  соғлом, бақувват ва поктийнат  бир йигит унга уйланиб, чӯпонлик масъулиятини зиммага олиб,  аёл кишига тӯғри келмайдиган бу машаққатдан халос этишини жуда-жуда истар эди.

Ҳазрат Шуъайб ӯз таклифини айтган чоғи ҳазрат Мусога қарата дейди: Биз сизнинг қийин аҳволда қолишингизни истамаймиз. Сиз ҳам ӯз фикрингизни айтинг, эшитайлик. Ҳазрат Мусо саккиз йиллик чӯпонлик эвазига уйланиш таклифини қабул қилиб дейди: саккиз йил бунда қолиб, шартни бажараман. Ҳатто сизнинг ва ӯзимнинг  тирикчилигимни таъминлаш учун яна икки йил ҳузурингизда қолиб чӯпонлик қилишим ҳам мумкин.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Поктийнат, омонатга хиёнат қилмайдиган, солиҳ  йигитга  уйланиши ҳақида қизнинг отаси ёхуд яқин қариндошлари томонидан таклиф қилиниши одобсизлик ҳисобланмайди.
  2. Соғлом муҳитни барпо қилиш учун уйланиш лозим.
  3. Қизнинг маҳрини белгилашда куёв боланинг иқтисодий вазиятини эътиборга олиш керак, уни қийин аҳволга қӯйиш ярамайди.

 

Азиз тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда ислом дини тинчлик ва раҳмат дини эканлигини Қуръони карим оятларига биноан кӯриб чиқдик.

Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) пайғамбарликка етган замонида шундай бир динни одамларга тақдим этдики то дунё барқарор экан бу дин барча одамларнинг эҳтиёжларини қондириши лозим. Дарҳақиқат, бу дин давомлиги шу даражагача бӯлиши ва ақл ва тинчлик ва раҳмат поясига асосланган бӯла олади. Қуръони карим ислом дини тинчлик ва раҳмат дини эканлигига Бақара муборак сураси 208 ояти карима далил бӯла олади:  Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир.

Ушбу ояти каримада Худога имон келтиришдан сӯнг тинчлик ва раҳмат масаласига таважжуҳ бӯлган. Қуръони карим тинчликдан узоқлашадиган ва мудом уруш-жанжалга моил бӯлганларни шайтонга эргашган деб билади. Яъни тинчлик ва осойишталик илоҳий бир дастур бӯлиб, жанлакашлик шайтоний бир ишдир.

Қуръони карим нуқтаи назаридан пойдор сулҳ ва жаҳон тинчлик-осойишталиги фақат Худога имон келтириб амал қилган ҳолда қӯлга киради. Турли тиллар билан сӯзлашадиган ва турли нажодларга мансуб бӯлган одамларни бирлаштирадиган омил Худога имон келтиришдир.

Қуръони карим нигоҳидан Аллоҳ таоло ҳокимиятини барқарор этиш мақсадларидан бири, бу тинчлик ва осойишталикни таъминлашдир.Қуръони карим Нур муборак сураси, 55 ояти каримада келган: Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир.

Қуръони каримда тинчлик ва осойишталик, мӯъминларни кечиримли бӯлишларига Ҳужурот муборак сураси, 9- ояти каримада  даъват этилган: (Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар, дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича, сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суюр.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Ислом – тинчлик ва раҳмат дини" туркум эшитириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Шунингдек Ҳужурот муборак сурасининг 10 ояти кармасида ӯқиймиз:  Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар.

Ислом дини тинчлик ва осойишталик вужудини исломий давлатларда зарур деб билади. Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с) буюрмишлар: Тинчлик ва осойишталиги бӯлмаган ватаннинг хайри йӯқдир.

Ислом дини доимо ўзига эътиқод қилувчиларни тинч аҳоли билан тинчлик сояси остида ҳамжиҳат бўлиб яшашга чақиради.

Шу сабабли, Ислом дини уруш ва тўқнашувларнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди. Ислом дини барча макон ва замонларда инсон ва унинг қадр-қиммати ва ҳаётини юксак даражада эъзозлаб келади.

Тинчлик ва осойишталик ислом дини асосий масалаларидан бӯлиб, исломий таълимотларда жаҳон, ҳаёт  ва инсонга нисбатан бӯлган тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ.

Ислом дининнг асосий мақсади, бу бутун дунёда илоҳий қадриятларнинг комил барқарор этишдир.

 

Page 1 of 128