Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 12 July 2016 13:52

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Муҳтарам мухлислар, ўтган суҳбатимизда сизни Буружерд  тумани ва унинг маркази билан таништирган эдик.  Буружерд шаҳрининг  қандай шакллангани ва вужудга келиши тўғрисида  тарихчилар турли нуқтаи  назарларни билдиришган.

Буружерд тумани аҳолисининг иқтисодини минтақа ва минтақа ортида бўладиган савдо-сотиқлар, хурмо савдоси, деҳқончилик ва чорвадорлик, идора ва давлат хизматларини амалга ошириш, саноат ва минерал маҳсулотлар ташкил этади.Хос жуғрофик мавқега эга бўлгани  ва серқатнов йўллар бўйида қарор топгани ҳамда Лур музофоти ва унга яқин  минтақаларга борувчи  йўлларга яқин бўлгани боис Буружерд шаҳри  ўтган асрлар давомида  минтақанинг муҳим тижорат марказларидан бири бўлган.

Буружерд шаҳрининг йирик бозори кўплаб  тижорат моллари ва карвонсаройларга эга бўлган. Бугунги кунда  мазкур минтақада қишлоқ хўжалик  ва  чорвадорлик соҳалари ривожланиши билан биргаликда  Буружерд шаҳри анъанавий тарзда Эрон ғарбида савдо-сотиқнинг қутбларидан бири ҳисобланади ва ушбу шаҳарнинг бозори бугунда ҳам йирикдир  ва  шиддат билан равнақ топиб бормоқда.

Буружерд  туманидаги баланд тоғлар ва қор билан қопланган чўққилар мазкур минтақада оқувчи дарё ва анҳорларнинг асосий манбалари ҳисобланишади. Мазкур минтақадаги дарёлар ва булоқларнинг кўплиги на фақат ерларнинг унумдорлигини оширишган, балки гўзал  табиий манзараларни вужудга келтиришган.

Суҳбатимиз давомида сизни мазкур минтақанинг табиий жозибалари билан ошно этамиз. “Уштронкуҳ” минтақаси Луристон вилоятида  қўриқланган минтақалардан бири ҳисобланади. Унинг масоҳати 55 минг гектардан кўпроқ майдонни ташкил этади ва Дуруд, Алигударз ва Азно туманлари ўртасида жойлашган. “Уштронкуҳ” Аллоҳ берган гўзал табиий жозибалар билан қопланган. Мазкур минтақада ўсадиган турли гул ва гиёҳлар  ифорли бир фазони яратишганки, ўнлаб километргача ушбу атирли  ҳавони сезиш мумкин. Мазкур минтақа бахтиёрий қабилаларининг яйлов жойларидан бири бўлиб, унда Луристон вилоятининг энг баланд тоғи, 4050 метр баландликка эга  Уштронкуҳ жойлашган ҳамда  ушбу тоғнинг баландлиги алпинистларнинг севимли жойидир. Бироқ мазкур минтақанинг машҳур қилган нарса табиий ва гўзал Гаҳар кўлидирки, кўмкўк узукдек Уштронкуҳ этагида жилваланган ва хос сайёҳлик жозибасига эгадир.

Гаҳар кўли катта ва кичик  гаҳарлардан иборат  икки кўлдан ташкил топган. Катта гаҳар кўли Эроннинг энг гўзал тоғли кўллардан бири бўлиб, денгиз сатҳидан 2400 метр баландликда жойлашган. Ушбу кўлнинг чуқурлиги қарийб 30 метрни, узунлиги 2500 метрни ва кенглиги 600 метрни ташкил этади. Кўл атрофида ўсган турли гиёҳлар ва тол дарахтлари уни табиий бир паркга айлантирган.  Ушбу кўлнинг чиройли манзараси туфайли Эроннинг  барча  жойларидан кўплаб меҳмонлар ташриф буюришади. Кичик Гаҳар кўли эса Катта Гаҳар кўлидан 1700 метрлик узоқликда жойлашган бўлиб, масоҳати қарийб 7 гектарни ва чуқурлиги 4 метрни ташкил этади. Унда қизил ола балиқларини етиштириш учун қулай шароитлар мавжуд.

Уштронкуҳ минтақаси жозибали табиий манзаралар билан биргаликда каклик, қарға, чумчуқ, олтин бургут, лочин, оқ лайлак,  яшил бошли ўрдак, турли илон ва бошқа мавжудотларга эга.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Айтиш лозимки, Луристон вилоятида ов қилиш жойлари ҳам мавжуд ва  йилнинг муайян фаслларида ов қилишга рухсат берилади. Овга мўлжалланган минтақалардан бири Куҳдашт туманининг  жануби-шарқий қисмида жойлашган   “Дашти мишон”дир. Мазкур минтақа турли гиёҳ ва ўсимликлар билан қоплангани. Тоғларга яқин бўлгани ҳамда кўплаб булоқ ва сувларга эга бўлгани боис  кийик ва бошқа тоғ эчкиларининг қулай яшаш жойларига айланган.Гаррин яссий тоғлари ҳам осмонўпар чўққилари билан турли тоғ эчкилари ва йўлбарларнинг яшашлари учун қулай шароитларга эга.

Мазкур тоғли минтақада зиришк, дуб, ёввойи нок, олча, гилос, ёввойи анжир, ёнғоқ, чинор ва бошқа дарахт ва гиёҳлар ўсади.

Луристон минтақасининг табиий ва жуғрофик мавқейи ва турли фаслларда бўладиган  етарли ёмғирчилик унда гўзал кўлларни вужудга келтирганки, экологик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам ушбу минтақада балиқчилик учун қулай шароитлар мавжуд ва  у ерда кўплаб муҳожир қушларни ҳам учратиш мумкин. Мазкур кўллар 1368 йилда Луристон атроф муҳитни сақлаш идораси  томонидан ман этилган жойлар эълон қилинган ва ушбу ташкилот уларни назорат остига олган ва ушбу кўлларни ҳимоя этади. Минтақаннинг ҳайвонот ва наботот оламидан олинган намуналар жамланиб ва турларга бўлиниб, Хуррамободда жойлашган Луристон табиий тарихий музейида сақланмоқда.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh