Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 28 June 2016 12:50

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

 Муҳтарам мухлислар, ўтган эшиттиришимизда

таъкидлаб ўтганимиздек,  “Фалакулафлок”  қалъаси  ёки “Шопурхост” қалъаси Хуррамобод шаҳрининг тепалари устида ва Хуррамобод дарёси яқинида жойлашган бўлиб, Эрон миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

“Фалакулафлок”  қалъасининг масоҳати қарийб 230 метр бўлиб, тепа сатҳидан унинг баландлиги 23 метрни ташкил этади. Қалъанинг кириш дарвозаси шимол томонга очилади ҳамда унинг баландлиги 3 метр ва кенглиги эса 2 метрни  ташкил этади. Қалъанинг ички ҳудуди икки йирик майдонга эга бўлиб, унинг атрофида кўплаб хоналар қурилган. Хоналарнинг ташқи қисмида деразалар ўрнатилган. Ушбу қалъа қурилган тепанинг остидан зулол сувли булоқ оқади. Ушбу чашма “Гулистон” номи билан ҳам машҳурдир.

 “Фалакулафлок”  қалъасидан шарқий қисмидан ҳам шаҳарнинг дарёси оқиб ўтади. Унинг ёнидаги боғлар атрофдаги манзараларни янада кўркамроқ қилган.

“Фалакулафлок”  қалъаси унинг қурилиш системаси мураккаб бўлгани ва  хос мавқейи сабабли  ҳам  муҳим аҳамият касб этган. Мазкур қалъа айрим вақтларда жавоҳирлар сақланадиган  анбор, баъзи вақтларда  ҳарбийларнинг мустаҳкам ва хавфсиз қалъаси ҳамда ҳукмдорларнинг қароргоҳлари бўлган. Бугунги кунда  “Фалакулафлок”  қалъаси археологик музей ва кутубхонага айлантирилган. Мазкур қалъанинг кўриниши  Хуррамобод шаҳрига ўзгача шукуҳ бахш этган ва ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига тортади.

Гирдоби санги ( Тошли  гирдоб) ҳам сосонийлардан қолган тарихий обидалардан бўлиб, Хуррамобод шаҳрининг қадимий қисмида жойлашган. Гирдоби санги юмалоқ бир бино бўлиб, йирик тош девордан ташкил топган. Унинг атрофида фасл булоғи бунёд этилган.Ушбу бино ичимлик суви чиқадиган дарчага эга бўлиб, ушбу сувдан Шопурхост шаҳрини сув билан таъминлаш,  ерларни суғориш ва сув тегирмонларини ҳаракатга келтириш учун ҳам фойдаланилади. Гирдоби санги биносининг қурилиши  учун ишлатилган материаллар молозлар билан оҳок, алебастр ва кул қоришмасидан иборатдир.  Мазкур қурилиш материалларини  Шопур кўприги ва Шопурхост харобаларида ҳам кузатиш мумкин.

Хуррамободнинг жоме масжиди ҳам  ушбу минтақанинг тарихий обидаларидан бири ҳисобланади ва сафавийлар ҳукумати  даврида қурилган. Ушбу масжид ҳижрий-қамарий 970 йилда Шоҳпарвар Султон буйруғи билан қурилган ва қамарий  1110 йилда Шоҳ Султон Ҳусейн  ва Каримхон Занд даврларида таъмирланган. Хуррамобод шаҳри жоме масжиди 1322 йилда илмий ҳавзага айлантирилган.

Хуррамобод шаҳри табиий жозибалар жиҳатидан ҳам диққатга сазовор эканлигини таъкидлаб ўтган эдик. Эрон юртининг ушбу қисмидаги табиий гўзаликлар билан ошно бўлиш фойдадан холи эмас. Хуррамободдаги Кив кўли  Луристон вилоятининг ягона ва энг гўзал бўлган  кўлларидан ҳисобланади.  Ушбу кўл Хуррамобод туманининг шимоли-ғарбида ва Кив паркининг ёнида жойлашган. Мазкур  кўл шаҳарнинг ички сайёҳлик қадриятларига эга бўлиб, унда сувда яшайдиган жонварлар ҳамда маҳаллий ва муҳожир қушлар ҳаёти  учун муносиб шароитлар мавжуд. Кив лур лаҳжасида кўк ва зангорий рангни англатади. Кўлнинг зулол суви ва унинг қаъри кўк рангда кўрингани сабабли унга Кив номини беришган.  

 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

 Нужён шаршараси Хуррамобод жануби-шарқидан 30 километрлик узоқликда  ва Нужён номланган ўрмонли туманда жойлашган. Ушбу  шаршаранинг баландлиги 95 метр бўлиб, Эроннинг энг баланд шаршараларидан бири ҳисобланади. Ушбу шаршара  Нужён  ўрмон сайёҳлик масканида жойлашган  бўлиб, Луристон вилоятининг энг гўзал табиий жозибаларининг  биридир. Уни кўриш учун ҳар йили  турли жойлардан сайёҳлар ташриф буюришади. Нужён ўрмон сайёҳлик маскани Тоф тоғи устида  жойлашган ва ушбу тоғда турли шифобахш гиёҳ ва ўсимликлар мавжуд. Айниқса, мазкур тоғнинг табиат манзараси ва гўзал шаршараси ҳайратланарли ва кўришга сазовордир. Кўплаб одамлар доимий тарзда ушбу шаршарани томоша қилиш ва шифобахш гиёҳлар териш учун Нужён туманига боришади ва дам олиш вақтларини ўша ерда ўтказишади.

Луристон вилоятида кўплаб ғорлар ҳам мавжудки, аввалги инсонларнинг яшаш жойлари бўлган. Ушбу ғорлар кўплаб сайёҳ ва археологлар диққатини  доимо ўзига жалб қилиб келмоқда.

 Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh