Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 21 June 2016 14:21

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Муҳтарам мухлислар, ўтган эшиттиришимизда

қадимий тарих ва ўтмишдан қолган  ёдгорликлар Хуррамободни Луристоннинг бошқа шаҳарлари орасида ёрқин узукдек ажратиб қўйганини таъкидлаб ўтган эдик.

“Шопурхост” шаҳри, “Шопурий” кўприги, “Фалакулафлок” қалъаси, ғиштдан бунёд этилган манора, “Гирдоби санги” тош битиклари, “Нужён” шаршараси, “Грит” учлик шаршараси, жоме масжид, “Шиихун” бўғози, ғор,  “Душа” сайлгоҳи каби жойлар Эрон юртининг кўришга сазовор масканларидан ҳисобланади.

Айтиш лозимки,  БМТнинг   инсонлар яшовчи минтақалар идораси томонидан   Хуррамобод  намунали сайёҳлик шаҳри сифатида сайланган. Зеро сайёҳликни ривожлантириш асосида ушбу  шаҳарда устивор ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилган. Энди эса Хуррамободнинг айрим сайёҳлик ва тарихий жозибалари билан сизни таништирмоқчимиз.

“Шопурхост” шаҳри Хуррамобод қадимий обидаларининг бири ҳисобланади. Ушбу шаҳр сосонийлар давридаги шаҳарларнинг бири бўлиб, ривоятларга кўра, учинчи милодий асрда яшаган сосонийлар подшоҳи Шопур Биринчи фармони билан қурилган. Бугунги кунда ушбу шаҳар қолдикларини Хуррамободнинг жанубий  гўшаларида кузатиш мумкин. Ушбу қолдиқлар сирасига тошбитиклар ва “Шопурий” кўпригини киритиш мумкин. Шаҳар четидаги уларнинг  харобалари  мазкур қадимий шаҳарнинг тарихини ёдга солади. Ушбу шаҳардан  йирик ва кенг деворнинг қолдиқлари ҳам мавжудки, сосонийлар даврининг меъморчилиги услубида қурилган. Синган кўприк ёки “Шопурий” кўприги ҳам сосонийлар даврига тааллуқли меъморчилик шоҳкорликларидан ҳисобланади. Ушбу кўприк “Фалакулафлок” қалъасининг жанубий бурчакида ва Хуррамобод шаҳрининг жанубида жойлашган. ”Шопурий” кўприги Луристон вилоятининг  ғарбини унинг шарқи билан ва у ердан  Хузистон  ва  Тейсфун (сосонийлар пойтахти)га уланувчи йўл бўлган.  Луристон марказининг жанубида жойлашган ушбу кўприкдан  эндиликда фақат  айрим  қолдиқлар  қолган  холос.  Ҳолбуки, бир замонлар ушбу кўприк  меъморчиликнинг олий намунаси ҳисобланган.

“Пули шикаста” кўприги 28  даҳанага эга бўлган. Аммо ҳозирги вақтда ундан олтита даҳана қолган.

“Сангнабишта”, яъни тошбитик куфий хат билан унинг  юзида ўялган ёзувлардан иборат  бўлиб, Хуррамобод шаҳрининг жанубий қисмида жойлашган. Мазкур тош  квадрат куб шаклида  қирқилган ва унда ўша вақтдаги  молларни боқиш мулкларининг ҳужжатлари ўймакорлик билан  ёзилган.

Ушбу тошбитик шундай бир шаклда қурлганки, унинг тўрт бурчаги  қадимий ёдгорликлар бўлган “Пули шикаста”, ғиштдан қурилган “Минора“, “Фалакулафлок” ва “Мусо ҳовузи” га қаратилган.Мазкур тошнинг илдизи тоғдадир.

“Фалакулафлок”  қалъаси Хуррамобод шаҳрининг энг машҳур ва жозибали тарихий ёдгорликларидан ҳисобланади. Ушбу қалъа 12 минорали номи билан ҳам шуҳрат топган. Еттинчи ҳижрий асрда лур атобаклари даврида бир қалъа харобаларининг устида бунёд этилган. Айримлар уни сосонийлар давридан қолган ёдгорлик деб аташади. “Фалакулафлок”  қалъаси Фатҳалишоҳ Қожор даврида қайта таъмирланган ва баланд бир минора унга қўшилган. Шундан кейин уни  “Фалакулафлок”  қалъаси деб аташган.

 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

“Фалакулафлок”  қалъаси  ёки “Шопурхост” қалъаси Хуррамобод шаҳрининг тепалари устида ва Хуррамобод дарёси яқинида жойлашган бўлиб, Эрон миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

“Фалакулафлок”  қалъасининг масоҳати қарийб 230 метр бўлиб, тепа сатҳидан унинг баландлиги 23 метрни ташкил этади. Қалъанинг кириш дарвозаси шимол томонга очилади ҳамда унинг баландлиги 3 метр ва кенглиги эса 2 метрни  ташкил этади. Қалъанинг ички ҳудуди икки йирик майдонга эга бўлиб, унинг атрофида кўплаб хоналар қурилган. Хоналарнинг ташқи қисмида деразалар ўрнатилган. Ушбу қалъа қурилган тепанинг остидан зулол сувли булоқ оқади. Ушбу чашма “Гулистон” номи билан ҳам машҳурдир.

 “Фалакулафлок”  қалъасидан шарқий қисмидан ҳам шаҳарнинг дарёси оқиб ўтади. Унинг ёнидаги боғлар атрофдаги манзараларни янада кўркамроқ қилган.

“Фалакулафлок”  қалъаси унинг қурилиш системаси мураккаб бўлгани ва  хос мавқейи сабабли  ҳам  муҳим аҳамият касб этган. Мазкур қалъа айрим вақтларда жавоҳирлар сақланадиган  анбор, баъзи вақтларда  ҳарбийларнинг мустаҳкам ва хавфсиз қалъаси ҳамда ҳукмдорларнинг қароргоҳлари бўлган. Бугунги кунда  “Фалакулафлок”  қалъаси археологик музей ва кутубхонага айлантирилган. Мазкур қалъанинг кўриниши  Хуррамобод шаҳрига ўзгача шукуҳ бахш этган ва бир кўрувчининг диққатини ўзига тортади.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh