Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 14 June 2016 14:09

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Муҳтарам мухлислар, ўтган эшиттиришимизда Луристон вилояти аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлиб, шиа мазҳабига эга эканлиги борасида сизга маълумот берган эдик.  Улар диний аҳком ва  удумларга жиддий ва устивор тарзда ёндашишади. Луристонликлар нажиб, асил , ватанпарвар, кечирувчи ва шаҳоматли  бир халқ ҳисобланишади. Лурлар пок, рост сўзловчи, тўғри инсонлар бўлиб, ижтимоий ва бошқа муносабатларда дўстона ва фаол амал қилишади. Улар меҳмоннавозликда ҳам шуҳрат қозонишган ва қардошлик алоқаларда ҳам вафодор ва кечиримлилар.

 Археология  илми нуқтаи назаридан, Луристон одамлар яшаган энг қадимий жойлардан бири бўлган. Археологик тадқиқотлар асосида Эрон юртининг ушбу қисмида одамлар 40 минг олдин ҳам ҳаёт кечиришган.Милоддан минг йил олдинги даврга тааллуқли Луристоннинг  бронза жомлари бугунги кунда дунё музейларининг зийнатига айланган ҳамда Луристон минтақаси маданияти ва санъатининг муҳим унсурларидан бири ҳисобланади.

Франциялик машҳур  археологок Роман Гришманга кўра, Эроннинг ҳақиқий санъати Луристон санъатидир. Мазкур вилоятда  кўҳна тарихнинг турли даврларига тегишли кўплаб обидалар сақланиб қолган.  Хуррамобод шаҳри марказидаги “Фалакулафлок” қалъаси, Кашкон ва Самира дарёлари устида қурилган Луристоннинг  тарихий кўприклари, қадимий хоналар, усти ёпилган бозор, жомеъ ва Имом масжидларидан иборат 280 гектарли Бужнурд шаҳридаги тарихий кўринишлар, Хуррамобод дарасидаги тарихдан олдин ҳам мавжуд бўлган ғорлар , Куҳдашт туманидаги Ҳумён ва Мирмелос қояларидаги нақшлар шулар жумласидандир. Буларга ўхшаган юзлаб тарихий ва маданий обидарни Луристон вилоятининг турли жойларида кузатиш мумкинки,   ҳаётнинг турли ҳодисаларидан омон қолишган.

Азизлар, бугунги суҳбатимизда Луристон  вилояти маркази Хуррамобод шаҳри борасида сизга маълумот берамиз. Хуррамобод шаҳри денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда  ҳамда сафоли ва тоғлар билан  ўралган  бир дарада жойлашган. Ушбу шаҳр эйломилар даврига тааллуқли “Хойдолу”    ва сосонийлар даврига тегишли  “Шопурхост” шаҳарларининг  вайроналари асосида бунёд этилган. Шу тартибда Хуррамобод Эроннинг  қадимий шаҳарларидан бири бўлиб,  олис  ўтмишда тамаддуннинг бешиги бўлган. Ҳануз қадим замонлардан бошлаб   тоғ ва ўрмонлардаги кўплаб сув манбалари ва булоқларнинг мавжудлиги ҳамда табиий яйловлар  Хуррамободда  одамлар учун доимо  қулай ҳаёт кечириш  шароитини яратган. Тарихнинг  олдинги даврларида  қолган айрим обидалар ҳам  мазкур минтақанинг бир неча минг йиллик тарихга эга эканлигидан далолат беради. Хуррамобод  шаҳри атрофидаги ғорларда  топилган аввалги одамларнинг суяклари ва буюмлари асосида қилинган хулосалар мазкур минтақада милоддан қирк минг йил олдин одамлар яшашганини кўрсатади. Археологларнинг кашфиётлари асосида маълум бўлмоқдаки, топилган ушбу буюмлар тарихнинг олдинги даврига тегишлидир.

Қадимий тарих ва ўтмишдан қолган  ёдгорликлар Хуррамободни Луристоннинг бошқа шаҳарлари орасида ёрқин узукдек ажратиб қўйган. Бунга илова кўплаб булоқ ва сувларнинг  мавжудлиги, шаҳар марказида жойлашган жозибали  “Кив” кўли  ҳамда ғарбни шарққа уланувчи йўлнинг Хуррамобод  орқали ўтиши ушбу шаҳарни Эроннинг сайёҳлик ва гўзал шаҳарларининг бирига айлантирган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

“Шопурхост” шаҳри, “Шопурий” кўприги, “Фалакулафлок” қалъаси, ғиштдан бунёд этилган манора, “Гирдоби санги” тош битиклари, “Нужён” шаршараси, “Грит” учлик шаршараси, жоме масжид, “Шиихун” бўғози, ғор,  “Душа” сайлгоҳи каби жойлар Эрон юртининг кўришга сазовор масканларидан ҳисобланади.

Айтиш лозимки,  БМТнинг   инсонлар яшовчи минтақалар идораси томонидан   Хуррамобод  намунали сайёҳлик шаҳри сифатида сайланган. Зеро сайёҳликни ривожлантириш асосида ушбу  шаҳарда устивор ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилган. Энди эса Хуррамободнинг айрим сайёҳлик ва тарихий жозибалари билан сизни таништирмоқчимиз.

“Шопурхост” шаҳри Хуррамобод қадимий обидаларининг бири ҳисобланади. Ушбу шаҳр сосонийлар давридаги шаҳарларнинг бири бўлиб, ривоятларга кўра, учинчи милодий асрда яшаган сосонийлар подшоҳи Шопур Биринчи фармони билан қурилган. Бугунги кунда ушбу шаҳар қолдикларини Хуррамободнинг жанубий  гўшаларида кузатиш мумкин. Ушбу қолдиқлар сирасига тошбитиклар ва “Шопурий” кўпригини киритиш мумкин. Шаҳар четидаги уларнинг  харобалари  мазкур қадимий шаҳарнинг тарихини ёдга солади. Ушбу шаҳардан  йирик ва кенг деворнинг қолдиқлари ҳам мавжудки, сосонийлар даврининг меъморчилиги услубида қурилган. Синган кўприк ёки “Шопурий” кўприги ҳам сосонийлар даврига тааллуқли меъморчилик шоҳкорликларидан ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh