Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 07 June 2016 14:07

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Муҳтарам мухлислар, бугунги суҳбатимиз орқали ҳам сиз билан Эроннинг  Луристон вилоятига сафар қиламиз.

Луристон вилояти кўплаб саноат ва металлургияларга эгадир. Мазкур вилоятнинг асосий саноатини қурувчилик, металл ва кимё ташкил этади. Луристон металл саноатининг энг муҳимларини Хуррамободдаги  “Нейр Порс”  ва музлатгичсозлик мажмуаси ҳамда Алигударздаги қишлоқ хўжалик техникалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ташкил этади. Нейлон иплари ишлаб чиқарувчи Порсилун саноат комплекси, Хуррамободдаги нитроген ва бутан газлари  ишлаб чиқарувчи корхоналар, Буружерддаги атсетилен ва спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар, Висёндаги уксус ва спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар Луристон вилоятининг энг муҳим саноат корхоналари ҳисобланишади.

Луристон вилоятида, шунингдек, кийим-кечак, озиқ-овқат ва дорусозлик саноатлари ҳам мавжуддир. Уларнинг энг муҳимлари Буружерддаги тўқимачилик, мошинсозлик ва қанд ишлаб чиқариш корхонаси, ҳамда Домлурон ва Луристон дорусозлик корхоналари ҳисобланишади. Азно туманидаги кристалл корхонаси ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Луристон вилоятида оҳак, алибаст, қурилиш тошлари, силиса каби  кўплаб конлар мавжуд. Ўрта Шарқнинг энг йирик ферроқотишма корхоналридан бири Азно туманида қурилган ва ишга туширилганки, силисани экспорт қилишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу вилоятдаги бошқа конлар, яъни  Алигударздаги  қўрғошим, рух,  Хуррамобод ва Куҳдаштдаги туз ва нефт конлари ҳам ишга туширилган.

Сизни Луристон вилоятининг табиий, жуғрофий ва иқтисодий хусусиятлари билан таништирдик. Энди эса Луристонда яшовчи аҳоли борасида сизга маълумот бермоқчимиз. Луристон асил лур қавмининг юртидир. Лурлар асил ва қадимий ориёилар ирқидан ҳисобланишади ҳамда Эрон қадимий тарихида “костилар”  ё “коситлар” номи билан машҳур бўлишган. Лурлар  лурий ва лакий шеваларида сўзлашади. Ушбу шевалар чуқур  қадимий илдизга эга бўлиб, ҳозиргача  уларда унчалик ўзгаришлар кўзга ташланмайди.

Лурий лаҳжаси сода ва равон бўлиб, ундаги сўзлар, атамалар ва гаплашиш тарзи форс тилига яқиндир. Луристон вилояти аҳолисининг аксарияти ушбу шевада сўзлашади. Лакий шеваси эса курд (кирмоншоҳий) тилига яқиндир. Ушбу шевада кўпроқ  Луристоннинг йирик эллари ва тойифалари, хусусан, мазкур минтақанинг шимолий ва шимоли-ғарбидаги туманларда яшовчи аҳоли сўзлашади.

Умумиий тарзда Луристон тилининг илдизи сосонийлар даврига яқин бўлиб, ушбу тил қадимий ва тарихий илдизга эгадир. Вақт ўтиши билан  Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Озарбайжондан  айрим муҳожирлар ҳам ушбу вилоятга келишган ва мазкур минтақанинг айрим қишлоқларида улар озарий тилда гаплашишади. Луристон вилояти аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлиб, шиа мазҳабига эгалар. Улар диний аҳком ва  удумларга жиддий ва устивор тарзда ёндашишади. Луристонликлар нажиб, асил , ватанпарвар, кечирувчи ва шаҳоматли  бир халқ ҳисобланишади. Лурлар пок, рост сўзловчи, тўғри инсонлар бўлиб, ижтимоий ва бошқа муносабатларда дўстона ва фаол амал қилишади. Улар меҳмоннавозликда ҳам шуҳрат қозонишган ва қардошлик алоқаларда ҳам вафодор ва кеечиримлилар.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Археология  илми нуқтаи назаридан, Луристон одамлар яшаган энг қадимий жойлардан бири бўлган. Археологик тадқиқотлар асосида Эрон юртининг ушбу қисмида одамлар 40 минг олдин ҳам ҳаёт кечиришган.Милоддан минг йил олдинги даврга тааллуқли Луристоннинг  бронза жомлари бугунги кунда дунё музейларининг зийнатига айланган ҳамда Луристон минтақаси маданияти ва санъатининг муҳим унсурларидан бири ҳисобланади.

Франциялик машҳур  археологок Роман Гришманга кўра, Эроннинг ҳақиқий санъати Луристон санъатидир. Мазкур вилоятда  кўҳна тарихнинг турли даврларига тегишли кўплаб обидалар сақланиб қолган.  Хуррамобод шаҳри марказидаги “Фалакулафлок” қалъаси, Кашкон ва Самира дарёлари устида қурилган Луристоннинг  тарихий кўприклари, қадимий хоналар, усти ёпилган бозор, жомеъ ва Имом масжидларидан иборат 280 гектарли Бужнурд шаҳридаги тарихий кўринишлар, Хуррамобод дарасидаги тарихдан олдин ҳам мавжуд бўлган ғорлар , Куҳдашт туманидаги Ҳумён ва Мирмелос қояларидаги нақшлар шулар жумласидандир. Буларга ўхшаган юзлаб тарихий ва маданий обидарни Луристон вилоятининг турли жойларида кузатиш мумкинки,   ҳаётнинг турли ҳодисаларидан омон қолишган.  

 Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh