Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 31 May 2016 14:09

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Муҳтарам мухлислар, бугунги суҳбатимиз орқали ҳам сиз билан Эроннинг  Луристон вилоятига сафар қиламиз.

Луристон вилояти иқлим тақсимоти жиҳатидан уч хил об-ҳаво, яъни  тоғли совуқ,  мўътадил минтақа об-ҳавоси, ярим саҳроли иссиқ  об-ҳавога эгадир. Ушбу  вилоятнинг шимоли-ғарбий ва шарқий қисмида икки минг метрдан кўпроқ баландликлар мавжуд бўлгани боис қорбўронлар юзага келувчи атмосферани кузатиш мумкин

Луристон вилоятининг жанубий ва жануби-ғарбий туманлари Хузистон даштлари ва Эйлом вилоятининг иссиқ минтақаларига яқин бўлганликлари боис мўътадил қиш ва иссиқ ёз фаслларига эгадир.  Мазкур минтақаларда мавжуд бўлган яхши иқлим ушбу туманларни Луристон ва унга қўшни бўлган вилоятларнинг  кўчманчи ва чорводор қабилалари учун муносиб қиш ўтказиш жойларини яратган.

  Луристон вилояти сатҳининг қарийб 85 фоизини тоғлар ташкил этган. Мазкур минтақа тоғлари умуман шимол-ғарбдан жануб-шарқ томон тақрибан параллел шаклида жойлашишган. Луристон тоғларининг ўртача баландликлари 1700 метрдан ошади. Мазкур вилоят тоғларининг энг баланд чўққилари шарқ ва жанубий шарқдаги тоғли минтақаларда жойлашган. Қарийб 4050 метрга эга “Уштронкуҳ” тоғи мазкур минтақанинг энг баланд тоғи ҳисобланади. Бошқа тоғлар ҳам мазкур минтақада мавжуддир. Бу тоғлар доимо қорлар билан қопланган ва Луристон вилоятининг асосий сув манбалари ҳисобланишади. Гўзал “Гаҳар” кўли ҳам Луристон вилоятининг табиий жозибаларидан бўлиб, “Уштронкуҳ” ёнида жойлашган.

Ўрта Зограс баландликларида Луристон вилоятининг жойлашгани ҳамда муносиб иқлим  ва рутубатликнинг нисбатан кўплиги боис мазкур минтақада  турли ва кўплаб гиёҳлар  ўсади. Шу сабабдан ушбу минтақада   кўплаб ўрмон ва ўсимликларни  кузатиш мумкин. Айтиш лозимки, Луристон вилояти  умумий масоҳатининг 23 фоизини ўрмонлар ташкил этишади. Луристон вилоятининг  ўрмонлари Эрон ғарбидаги дуб дарахтларидан иборат ўрмонларнинг бир қисми ҳисобланади. Уларнинг масоҳати қарийб 75000 минг гектар бўлиб, дуб, анжир, чинор, ёвойи нок, ёвойи писта ва ёнғоқ дарахтлари ушбу вилоят ўрмонларида  ўсади. Мазур вилоятда ўсимликларнинг кўплиги чорвачилик учун жуда яхши имкониятларни яратган. Луристон яйловлари  хос бойликларга эга бўлиб, ушбу вилоятнинг муҳим сармояларидан ҳисобланади.

Луристон вилоятидаги кўм-кўк яйловлар ва ёғингарчиликнинг кўплиги  чорвадор қабилалар учун  муносиб фазони яратган. Шу сабабдан Луристондаги  ушбу  чорвадор қабилалар ҳануз ҳам кўчманчи ҳаёт кечиришади.   Луристон муносиб об-ҳаво, бой яйловлар, сувдан тўла дарёлар ва серҳосил  ерлари билан чорвачилик  ва деҳқончилик учун жуда қулай шароитларга эгадир ва сабабдан ушбу вилоят аҳолисининг асосий иқтисодини  чорвачилик ва деҳқончилик ташкил этади. Луристон вилоятининг асосий маҳсулотларини ғалла , лўвия ва нўхатга ўхшаган дукакли маҳсулотлар ва қанд лавлависи ташкил этади. Вилоят боғларидан олма, гилос , нок, зардоли, узум, анжир ва бодом маҳсулотлари ҳам кўп миқдорда олинади. Қулай иқлимнинг мавжудлиги сабабли ушбу вилоятда чорвачилик ва деҳқончилик ишлари суннатий ва саноат тарзида йўлга қўйилган. Бунга илова Делфон. Алигударз ва Азнога ўхшаган минтақаларда асалчилик  ишлари ҳам кенг кўламда  йўлга қўйилган.

 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Луристон вилояти кўплаб саноат ва металлургияларга эгадир. Мазкур вилоятнинг асосий саноатини қурувчилик, металл ва кимё ташкил этади. Луристон металл саноатининг энг муҳимларини Хуррамободдаги  “Нейр Порс”  ва музлатгичсозлик мажмуаси ҳамда Алигударздаги қишлоқ хўжалик техникалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ташкил этади. Нейлон иплари ишлаб чиқарувчи Порсилун саноат комплекси, Хуррамободдаги нитроген ва бутан газлари  ишлаб чиқарувчи корхоналар, Буружерддаги атсетилен ва спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар, Висёндаги уксус ва спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар Луристон вилоятининг энг муҳим саноат корхоналари ҳисобланишади.

Луристон вилоятида, шунингдек, кийим-кечак, озиқ-овқат ва дорусозлик саноатлари ҳам мавжуддир. Уларнинг энг муҳимлари Буружерддаги тўқимачилик, мошинсозлик ва қанд ишлаб чиқариш корхонаси, ҳамда Домлурон ва Луристон дорусозлик корхоналари ҳисобланишади. Азно туманидаги кристалл корхонаси ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Луристон вилоятида оҳак, алибаст, қурилиш тошлари, силиса каби  кўплаб конлар мавжуд. Ўрта Шарқнинг энг йирик ферроқотишма корхоналридан бири Азно туманида қурилган ва ишга туширилганки, силисани экспорт қилишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу вилоятдаги бошқа конлар, яъни  Алигударздаги  қўрғошим, руи, Хуррамобод ва Куҳдаштдаги туз ва нефт конлари ҳам ишга туширилган.

 Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh