Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 24 May 2016 14:20

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Эрон тўрт фаслнинг юртидир ва унинг турли минтақаларига сафар қилиб, сиз бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни ушбу мамлакатда кузатишингиз мумкин. Агар ушбу юрт шимолининг марказида аҳоли Ўрта Ер денгизининг рутубатли ва ям-яшил фазосида ёки гўзал тоғли минтақалардаги шароитда  яшашса, мамлакат аҳолисининг бошқа  қисми биёбон гўшалари ва қуриган даштларда яшашади. Қум вилояти ушбу юртнинг  биёбонли  қисмларидан бирини ташкил этади. Мазкур вилоятнинг аҳолиси асрлардан бери ушбу қуруқ биёбон  ва тузли чўллар четида яшаб, дарёлар ва ер ости ариқлардан фойдаланган ҳолда деҳқончилик билан шуғулланиб келишади. Қум вилоятида Ҳазрати Маъсума (с) нинг шариф мазорлари мавжудлиги ҳамда  руҳонийлик маркази ва Исломий инқилоб базаси бўлгани боис, шунингдек,   муҳим тижорат минтақаси ва  коммуникация жиҳатидан ҳам  хос мавқега эгадир.

Қум вилояти Теҳрон жанубида  ва Эроннинг марказий саҳроси яқинида жойлашган бўлиб, унинг масоҳати қарийб 14 минг  квадрат километрни ташкил этади. Ушбу вилоятнинг  шимолида Теҳрон вилояти, шарқида Симнон, жанубида Исфаҳон  ва ғарбида Марказий вилоятлари жойлашишган.

Қум шаҳри Теҳрон шаҳридан 120 километр узоқликда жойлашган. Айтишларича, бу шаҳар Пешдодийлар ҳукмронлиги даврида барпо қилинган экан.Тарихий тараққиёт давомида мамлакатнинг шимол ва жанубини боғловчи минтақа сифатида Қум шаҳри ўзининг географик жойлашуви  жиҳатидан Эроннинг энг муҳим шаҳарларидан бири ҳисобланган.

Муҳтарам мухлислар, бугунги суҳбатимиз орқали сиз билан Эроннинг  Луристон вилоятига сафар қиламиз. Ушбу вилоят ўзининг қадимийлиги ҳамда юзлаб маданий, тарихий ва табиий жозибалари балан, шак-шубҳасиз, Эроннинг   гўзал, диққатга сазовор ва  муносиб об-ҳавога эга минтақаларидан бири ҳисобланади. Луристон вилояти ҳозирги вақтда  30 минг квадрат километр масоҳатга эга бўлиб, Эрон ғарбида жойлашган. Мазкур гўзал, қадимий ва  яшил минтақа шимолда Ҳамадон ва Марказий вилоятлар, жанубда Хузистон вилояти, шарқда Исфаҳон вилояти ва ғарбда Кирмоншоҳ ва Эйлом вилоятлари билан қўшнидир. Луристон вилояти Загрус тоғининг ўрта қисмида жойлашгани ҳамда кенг қамровли тоғли митақалар, баланд чўққилар, даралар, даштлар, хос жуғрофик мавқе, Ўртаер денгизи ва Ҳинд океани иқлимлари   таъсирига эга бўлгани боис турли об-ҳаво хусусиятларини ўзида жой берган. Ушбу вилоят гўзал табиий манзаралар, турли ҳайвонот ва қушлар яшовчи масканларга эгадир. Шу сабабдан Луристон вилоятини   табиатнинг сайр этиш  хазинаси деб аташ мумкин. Бунга илова мазкур минтақада мавжуд тарихий обидалар  вилоятнинг аҳамиятини янада оширган. Луристон вилояти иқлим тақсимоти жиҳатидан уч хил об-ҳаво, яъни  тоғли совуқ,  мўътадил минтақа об-ҳавоси, ярим саҳроли иссиқ  об-ҳавога эгадир. Ушбу  вилоятнинг шимоли-ғарбий ва шарқий қисмида икки минг метрдан кўпроқ баландликлар мавжуд бўлгани боис қорбўронлар юзага келувчи атмосферани кузатиш мумкин. Мазкур минтақанинг  қиши  совуқ  ва  ёз фасли мўътадил бўлади. Бу вилоятнинг марказий қисмларида ҳамда совуқ ва тропик  секторлари ўртасида  бўлган масофа миқдорида мўътадил об-ҳаво вилоятнинг шимоли-ғарбидан жануби-ғарбигача сектор шаклида  кўзга ташланади. Мазкур минтақанинг  қиш фаслларидаги   иқлими юмшоқ бўлиб, ёз фасллари иссиқдир.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Луристон вилоятининг жанубий ва жануби-ғарбий туманлари Хузистон даштлари ва Эйлом вилоятининг иссиқ минтақаларига яқин бўлганликлари боис мўътадил қиш ва иссиқ ёз фаслларига эгадир.  Мазкур минтақаларда мавжуд бўлган яхши иқлим ушбу туманларни Луристон ва унга қўшни бўлган вилоятларнинг  кўчманчи ва чорводор қабилалари учун муносиб қиш ўтказиш жойларини яратган.

 Луристон вилояти сатҳининг қарийб 85 фоизини тоғлар ташкил этган. Мазкур минтақа тоғлари умуман шимол-ғарбдан жануб-шарқ томон тақрибан параллел шаклида жойлашишган. Луристон тоғларининг ўртача баландликлари 1700 метрдан ошади. Мазкур вилоят тоғларининг энг баланд чўққилари шарқ ва жанубий шарқдаги тоғли минтақаларда жойлашган. Қарийб 4050 метрга эга “Уштронкуҳ” тоғи мазкур минтақанинг энг баланд тоғи ҳисобланади. Бошқа тоғлар ҳам мазкур минтақада мавжуддир. Бу тоғлар доимо қорлар билан қопланган ва Луристон вилоятининг асосий сув манбалари ҳисобланишади. Гўзал “Гаҳар” кўли ҳам Луристон вилоятининг табиий жозибаларидан бўлиб, “Уштронкуҳ” ёнида жойлашган.

 Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh