Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 10 May 2016 14:17

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Ҳазрат Оятуллоҳилузмо Маръаший Нажафий ўтганларнинг асарларини тадқиқ этиш ва тўплашга кўп қизиқарди ҳамда йирик исломий маданият марказини ташкил этишни мақсад қилган эди. У ушбу йўл билан диний манба ва захиралари бўлган асарларни ҳимоя этиш, савдогарлар томонидан талон-тарож  бўлишини олдини олиш ҳамда дунёдаги бошқа илмий марказлар билан биргаликда ушбу китобларни кенг тарқатишни хоҳларди. Ул ҳазратнинг ушбу саъй-ҳаракатлари натижасида йирик кутубхона ташкил этилади. Бу  йирик кутубхонанинг таъсис этилиши ҳижрий-шамсий 1344, милодий ҳисоб билан 1965 йилда бошланади. Ушбу кутубхонанинг кенгайтириш фаолиятлари эса шамсий 1351 йилда амалга оширилади.

Ҳазрат Оятуллоҳилузмо Маръаший Нажафий (р) васиятномасида ушбу сўзларни ҳам ёзган эди: “Мени умумий кутубхонада Оли Муҳаммад (с) муҳаққиқларининг оёқлари остида дафн этинг.” Шу сабабдан ул ҳазратнинг пок қабрлари кутубхонанинг кириш йўлагида жойлашган.

Оятуллоҳ Маръашийнин кутубхонаси  ҳозирги пайтда  нафис хатлар билан ёзилган минглаб жилддан иборат китоблар, Эрон ташқарисидаги китобхоналардан микрофилмлар орқали  олинган минглаб  қўлёзмалар ҳамда Ислом фанлари ва маърифати ва бошқа соҳаларга оид чоп этилган ва турли тилларда бўлган юзминглаб китобларни ўз ичига олади.Мазкур кутубхона ёхуд  йирик исломий академиядаги имкониятлар, хусусан, фотонусхалар, микрофилм ва микрофиша, ёзма ҳужжатлар, чоп этилган қадимий китоблар, нафис хатлар билан ёзилган ноёб  ва ягона китоблар каталоклари бутун дунёнинг ёзувчилари, олимлари, илмий ва тадқиқот марказлари диққатини ўзига тортган.

Эндиликда бу кутубхона халқаро шуҳратга эга бўлган ва дунёнинг  тўртюз муассасаси, илмий марказлари ва кутубхоналари билан алоқа ўрнатган.

Мазкур  кутубхонанинг қатор хазиналари орасида хат нусхалари каталоги унинг энг йирик ва муҳим қисми ҳисобланади. Айнан ушбу хазиналар ушбу кутубхонани бошқа кутубхоналардан ажратиб туради ҳамда  унинг шуҳрати, эътибори ва хос ўрнини таъминлаган. Ҳазрат Довуднинг “Забур”  китобидан бўлган энг қадимий хат нусхаси Қум шаҳридаги ушбу кутубхонада  сақланмоқда. Ушбу кутубхона диний қадимий хатлар нусхаларининг миқдори  бўйича Эронда биринчи ўринда туради ҳамда 65 мингдан кўпроқ форсий, арабий, туркий, урду, санскрит ва бошқа хорижий тилларда ёзилган қадимий  хат нусхаларига эга бўлгани сабабли  Ислом оламида учинчи ўринни эгаллайди. Мазкур кутубхонада исломий ва бошқа фанларга оид сақланаётган қўлёзмаларнинг айримлари ягона ҳисобланади. Исломий хат нусхаларининг энг қадимийси куфий хати ҳисобланади ва Қуръони Каримнинг бир қисмидир. Ушбу нусха ҳижрий иккинчи асрнинг аввалги ярмига тегишлидир. Қадимий хат нусхаларининг бошқа қисми Ибн Буоб номи билан машҳур Али ибн Ҳилолнинг хати бўлиб, ҳижрий-қамарий 392 йилга тегишлидир ва терида ёзилган. Исломий бўлмаган энг қадимий хат нусхалари “ Забур” китобига  тегишли мажмуалар бўлиб,  милодий 12-13  асрлардаги даврда  тери  юзида ёзилган ва унда йирик маданий мажмуа мавжуддир.

Айтиш лозимки, ушбу кутубхонадаги  хат нусхаларининг миқдори ўзгариб туради ва ўртача ҳисобда ҳар йили 750 тадан 1000тагача  нафис хат нусхалари танланади ва сотиб олинади ёки ушбу кутубхонага янги нусхалар тақдим этилади.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги   дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Маръаший кутубхонасининг  ёзма нусхалари фиқҳ ва усул, калом ва ақидалар, мантиқ ва фалсафа, ирфон ва тасаввуф, ҳадис, тафсир, Қуръон фанлари,  адабиёт, ахлоқ, табиий фанлар, логаритм, физика, химия, математика, география, ҳайъат, яъни юлдузларга оид фан, тиббиёт ва мусиқа каби турли фан ва мавзуларда ёзилган материаллардан иборатдир.

Мазкур кутубхона хазиналаридаги  манбалар, шак-шубҳасиз, исломий тадқиқотларнинг асил нусхалари ҳисобланишади.

Оятуллоҳ Маръаший кутубхонасида  ҳижрий олтинчи асрда ёзилган кўплаб қадимий ва нафис нусхалар мавжудки, улар асил нусхалар бўлиб, ҳозиргача чоп этилмаган. Мазкур кутубхонанинг хоналари ҳарорат ва намликдан ҳимоя этувчи мосламалар билан жиҳозланган. Ушбу маданий марказда мавжуд қўлёзмалардан 12300  нусхадан иборат  ўттиз жилди ҳозиргача  нашр этилган ва қолган 60 жилддан кўпроқ ёзма нусхалар  эса кутубхонанинг   каталог ёзувчилари томонидан тадрижий тарзда чоп қилиш учун тайёрланмоқда. Оятуллоҳ Маръаший кутубхонасида дунёнинг олтмиш йирик кутубхонлари, жумладан Эрондан олиб келинган ва турли тилларда ёзилган исломий қўлёзмалар ҳам мавжуд. Ушбу кутубхонанинг ихтисослаштирилган бўлими  энг комил ва беназир архивларга эгадир.     

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh