Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 04 May 2016 08:56

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  Ҳазрат Фотимаи Маъсума(а)нинг

ҳарамлари  узоқ йиллардан бери шиалар  ва ихлосмандларнинг  катта эътибор ва ҳурматларига айланган. Ҳазрат Фотимаи Маъсума (с)нинг пок ҳарамлари бугунги кунда зиёратгоҳ, гунбаз, эшиклар олдидаги ва устидаги айвонлар, катта айвонлар, саҳнлар ва гўзал гулдасталарга эгадир. Ҳазрат Маъсума (с)нинг реҳлатларидан сўнг Худо расули (с) Аҳли байтларининг ихлосмандлари ул ҳазратнинг қабрлари устида оддий бир мақбара қурадилар. Ҳижрий-қамарий 156, милодий ҳисоб билан 870 йилда Имом Жавод (а) қизлари ҳазрат Зайнаб Қумга келадилар ва аммалари ҳазрат Маъсума (с) нинг қабрлари устида бир гунбаз бунёд этадилар. Ул ҳазнатнинг ҳарамлари ва бу гунбаз узоқ муддатгача  ўша оддий  ҳолатида қолди. Аммо ҳижрий-қамарий 605 йилда Оли Музаффар хонадонининг бузругларидан бўлган Амир Музаффар Аҳмад бин Исмоил фармони билан ва ҳижрий-қамарий 613 йилда ҳазрат Маъсума (с)нинг мақбаралари гўзал тарзда кафеллар  билан  безатилади. Ҳижрий-қамарий 925 йилда  шоҳ Исмоил Сафавийнинг умр йўлдоши Шоҳбегум эзгу ишларни амалга оширувчи ва ҳиммати баланд муслима бўлгани боис аввалги кичик ва оддий гунбаз ўрнига йирик гунбаз бунёд этади. Гўё унинг бунёд этган гунбазнинг ички қисми олтин ва мовий нақшлар билан безатилган ва ташқи қисми эса чиройли кафеллар  билан  оро берилган, яъни  кошикорлик қилинган. Аммо бугунги кунда ундан нишон ҳам қолмаган. Сафавийлар даврида кўплаб бинолар, обидалар, диний маконлар, иморат, жумладан ҳазрат Маъсума (с)нинг ҳарам ва зиёратгоҳлари қурилади ва ҳозиргача ундаги ободончилик ишлари  кенгайиб бормоқда.

Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, Қум шаҳрида Исломнинг азиз пайғамбари (с)  неваралари ва имомзодаларнинг кўплаб қабрлари мавжуд.Уларнинг айримлари билан сизни олдинги эшиттиришларимизда таништирдик. Қум шаҳридаги ўнлаб ушбу тарихий обидалар ўтган асрлардан бошлаб  ҳозиргача  исломий маданиятда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Бугунги кунда ҳам мазкур шаҳарда мавжуд исломий фанлар ҳавзалари,  юзлаб диний мадрасалар ва тадқиқот марказлари ҳамда нашриёт ва  муҳим китобхоналар ушбу юрт аҳамияти ва мавқейини оширган. Бугунги дастуримизда  Оятуллоҳ Маръаший  Нажафий (р)  кутубхонаси борасида сизга кенгроқ маълумот берамиз.

Аввал ушбу йирик кутубхона  таъсисчисининг ҳаёти борасида сўзламоқчимиз. Ҳазрат Оятуллоҳилузмо Маръаший Нажафий (р) ҳижрий-шамсий 1276, милодий ҳисоб билан 1897 йили Нажафи ашрафда  илм аҳли ва тақводор бўлган оилада  таваллуд топган. Ул ҳазрат баракали умри давомида таълим  бериш ва ўргатиш билан биргаликда  Ислом оламидаги машҳур донишмандларнинг юзлаб қийматли асарларини  ҳам чоп этади. Турли диний соҳаларда 120дан кўпроқ асар ва илмий рисолаларнинг ёзгани бу исломий етук шахсиятнинг бошқа фаолиятларидан ҳисобланади. Эроннинг турли шаҳарлари ва ҳатто мамлакатдан ташқарида минглаб масжид ва ҳусейниялар, кутубхона, даволаш ва дам олиш марказларининг бунёд этилиши ушбу олиймартабали фақиҳнинг бошқа  хизматларидан  ҳисобланади. Исломнинг ушбу етук шахсияти ҳижрий-шамсий 1369, милодий ҳисоб билан 1990 йили 93 ёшида оламдан ўтади.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Ҳазрат Оятуллоҳилузмо Маръаший Нажафий ўтганларнинг асарларини тадқиқ этиш ва тўплашга кўп қизиқарди ҳамда йирик исломий маданият марказини ташкил этишни мақсад қилган эди. У ушбу йўл билан диний манба ва захиралари бўлган асарларни ҳимоя этиш, савдогарлар томонидан талон-тарож  бўлишини олдини олиш ҳамда дунёдаги бошқа илмий марказлар билан биргаликда ушбу китобларни кенг тарқатишни хоҳларди. Ул ҳазратнинг ушбу саъй-ҳаракатлари натижасида йирик кутубхона ташкил этилади. Бу  йирик кутубхонанинг таъсис этилиши ҳижрий-шамсий 1344, милодий ҳисоб билан 1965 йилда бошланади. Ушбу кутубхонанинг кенгайтириш фаолиятлари эса шамсий 1351 йилда амалга оширилади.

Ҳазрат Оятуллоҳилузмо Маръаший Нажафий (р) васиятномасида ушбу сўзларни ҳам ёзган эди: “Мени умумий кутубхонада Оли Муҳаммад (с) муҳаққиқларининг оёқлари остида дафн этинг.” Шу сабабдан ул ҳазратнинг пок қабрлари кутубхонанинг кириш йўлагида жойлашган.

Оятуллоҳ Маръашийнин кутубхонаси  ҳозирги пайтда  нафис хатлар билан ёзилган минглаб жилддан иборат китоблар, Эрон ташқарисидаги китобхоналардан микрофилмлар орқали  олинган минглаб  қўлёзмалар ҳамда Ислом фанлари ва маърифати ва бошқа соҳаларга оид чоп этилган ва турли тилларда бўлган юзминглаб китобларни ўз ичига олади.Мазкур кутубхона ёхуд  йирик исломий академиядаги имкониялар, хусусан, фотонусхалар, микрофилм ва микрофиша, ёзма ҳужжатлар, чоп этилган қадимий китоблар, нафис хатлар билан ёзилган ноёб  ва ягона китоблар каталоклари бутун дунёнинг ёзувчилари, олимлари, илмий ва тадқиқот марказлари диққатини ўзига тортган.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh