Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 26 April 2016 14:06

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  ҳижрий 13 асрнинг биринчи ярмида мусулмонларнинг етук уламоларидан бири Оятуллоҳ Мирзо Қумий  Қум илмий ҳавзасини бир илмий-диний марказ сифатида бунёд этишни бошлайди. Бироқ Оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Ҳоирий (р) ҳижрий-шамсий 1301 йили Қумга келганидан кейин Қум илмий ҳавзаси расман таъсис этилади  ва  ўзига хос бир масканга айланади.Оятуллоҳ Ҳоирий ушбу ҳавзанинг таъсис этишидан кейин қилган муҳим ишлари диний мадрасаларни қайта қургани ва кенгайтиргани эди ва таълим бериш услубларида ҳам катта ўзгаришларни амалга оширади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р)нинг  ўзлари ҳам  Оятуллоҳ Ҳоирийнинг  етук шогирдларидан ҳисобланардилар. Ўша  қаттиқ бўлган  замонда Ризошоҳ Паҳлавий диний ҳавза ва руҳонийликни йўқ қилиш қарорини олган эди.Оятуллоҳ Ҳоирий на фақат диний ҳавзани, балки руҳонийликни ҳам ҳимоя қилиб, ушбу амонатни келгуси авлодга топширади.

Қум илмий  ҳавзаси ўзининг хос бир  шаклига эга бўлганидан кейин Қум шаҳри қайтадан ислом фанлари равнақ топишининг гувоҳи бўлади.  Ушбу илмий ҳавзада   Эроннинг барча бурчакларидан келган  исломий донишманд ва  диншунос фақиҳлар  жамлашади. Масалан,  Оятуллоҳилузмо Буружердий (р) нинг ушбу ҳавзага келишлари ва етакчилик қилган даврларида Қум илмий ҳавзаси илғор диний ва илмий марказ сифатида шуҳрат қозонди. Ул ҳазрат вафот қилганларидан сўнг Имом Хумайний (р)  руҳонийлик ҳаракатининг қалбида қарор топиб, раҳбарлик масъулиятини зиммаларига оладилар. Ул ҳазрат  ислом кўламлари бўлмиш ва тарих давомида унутилган ҳукуматга тегишли  ҳамда  ижтимоий ва сиёсий қонунлар каби масалаларни қайтадан жонлантириб,  четга сурилган илоҳий динни жамият ва ижтимоий ҳаракатлар мазмунига айлантиришди.

Олдин ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, кўплаб мусофир ва зиёратчилар Қум шаҳрига ҳазрат Маъсума (с)нинг пок ҳарамларини ва Исломнинг азиз пайғамбари (с) Аҳли байтлари билан қайтадан бирлашиш учун ташриф буюришади ҳамда файз ва маънавият касб этишади. Суҳбатимиз давомида бу буюк аёлнинг пок ҳарамлари борасида сизга маълумот берамиз.

Худо расули (с) нинг пок Аҳли байтларидан бўлган ҳазрат Фотимаи Маъсума (с) Имом Мусо бин Жаъфар (а)нинг суюкли қизлари  ҳижрий-қамарий 173 йилда Мадина шаҳрида таваллуд топганлар. Фотимаи Маъсума (с) чиройли  сўзлайдиган, етук муаллима ҳамда зуҳд ва тақводорликда беназир бир аёл эдилар.Ҳижрий-қамарий 201, милодий ҳисоб билан 817  йилда қадрли  биродарлари Имом Ризо (а) билан дийдорлашиш учун  Мадинадан Эронга  йўл оладилар ва Эрон шимоли-шарқида жойлашган Хуросон томонига ҳаракат қиладилар. Ҳазрат Фотима (с)  ушбу сафар йўлида Қум шаҳрига яқинлашгач, касал бўладилар. Ул ҳазратни Қум шаҳрига олиб боришади, аммо 17 кундан  кейин беморлик таъсирида ва ёки айрим сўзларга кўра, душманлар томонидан заҳарланганларидан кейин  28 ёшларида аъло малакутга қўшиладилар ва ҳозирги ҳарамлари жойлашган жойда дафн бўладилар.Узоқ йиллардан бери ҳозиргача ул ҳазратнинг пок ҳарамлари шиалар ва ихлосмандларнинг  катта эътибор ва ҳурматларига айланган. Ҳазрат Фотимаи Маъсума (с)нинг пок ҳарамлари бугунги кунда зиёратгоҳ, гунбаз, эшиклар олдидаги ва устидаги айвонлар, катта айвонлар, саҳнлар ва гўзал гулдасталарга эгадир.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Ҳазрат Маъсума (с)нинг реҳлатларидан сўнг Худо расули (с) Аҳли байтларининг ихлосмандлари ул ҳазратнинг қабрлари устида оддий бир мақбара қурадилар. Ҳижрий-қамарий 156, милодий ҳисоб билан 870 йилда Имом Жавод (а) қизлари ҳазрат Зайнаб Қумга келадилар ва аммалари ҳазрат Маъсума (с) нинг қабрлари устида бир гунбаз бунёд этадилар. Ул ҳазнатнинг ҳарамлари ва бу гунбаз узоқ муддатгача  ўша оддий  ҳолатида қолди. Аммо ҳижрий-қамарий 605 йилда Оли Музаффар хонадонининг бузругларидан бўлган Амир Музаффар Аҳмад бин Исмоил фармони билан ва ҳижрий-қамарий 613 йилда ҳазрат Маъсума (с)нинг мақбаралари гўзал тарзда кафеллар  билан  безатилади. Ҳижрий-қамарий 925 йилда  шоҳ Исмоил Сафавийнинг умр йўлдоши Шоҳбегум эзгу ишларни амалга оширувчи ва ҳиммати баланд муслима бўлгани боис аввалги кичик ва оддий гунбаз ўрнига йирик гунбаз бунёд этади. Гўё унинг бунёд этган гунбазнинг ички қисми олтин ва мовий нақшлар билан безатилган ва ташқи қисми эса чиройли кафеллар  билан  оро берилган, яъни  кошикорлик қилинган. Аммо бугунги кунда ундан нишон ҳам қолмаган. Сафавийлар даврида кўплаб бинолар, обидалар, диний маконлар, иморат, жумладан ҳазрат Маъсума (с)нинг ҳарам ва зиёратгоҳлари қурилади ва ҳозиргача ундаги ободончиликлар  кенгайиб бормоқда.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh