Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 12 April 2016 14:19

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  Қум шаҳри Оли Буя даврида ўзгача тараққиётга эга бўлган. Зеро ўша даврда аббосий халифаларнинг ушбу шаҳарга бўлган ҳукмронликларига чек қўйилган эди.

Салжуқийлар қудратга етганлари вақтида эса Қум шаҳрига эътибор камаяди.Бешинчи асрнинг иккинчи ярмида  эса Қум шаҳри яна ривожлана бошланади ва олтинчи асрнинг ўрталарида кенг кўламли тараққиёт ва кенгайишларга эга бўлади. Аммо еттинчи асрда мўғул босқинчилари Эронга ҳужум қилганликларидан кейин ривожланиш жараёни тўхтаб қолади. Мўғуллар ушбу даҳшатли ҳужумда катта ва кичикка раҳм қилишмасди. Мазкур қатл ва толон-торожларда Қум ҳам четда қолмайди ва 621 йилда мўғулларнинг қаттиқ  ғазаблари билан юзмаюз бўлади.

Темурийлар асрида Қум яна ривожлана бошлайди ва бир муддат “доруссалтана”га ҳам айланади. Мирзо Султон Муҳаммад ҳижрий-қамарий 846 йилда Шоҳруххон томонидан Ироқ ҳукуматининг ҳокими тайинланганидан кейин Қум шаҳрини ҳукумат қароргоҳига айлантиради. Бошқа шаҳзодалар ҳам ушбу шаҳарни қишки дам олиш маскани  сифатида сайлашган эдилар.Сафавия сулоласининг  ҳукмронлиги бошланганидан сўнг Қум шаҳрига махсус эътибор қаратилади ва шиа мазҳаби Эронда расмий бўлганидан кейин Қум Эроннинг зиёрат шаҳарларининг бирига айланади. Афғонлар ҳужумларидан кейин ҳам Қумга кўп зарарлар етказилади. Кейинчалик эса ушбу шаҳар яна равнақ ва ривожланиш йўлини давом эттиради.

Исломнинг  азиз пайғамбари (с) нинг  невараларидан бири Ҳазрати Маъсума (с)  пок ҳарамларининг Қум шаҳрида мавжудлиги ушбу шаҳарнинг шўҳрати ва равнақига муҳим сабаб бўлган. Айтиш лозимки, ул ҳазратнинг мақбаралари ёнида ўнлаб диний мадрасалар, тадқиқот марказлари, масжидлар ва мазҳабий масканлар кўзга ташланади. Буларнинг барчаси Қум шаҳрида ҳозирги кунда  ислом маданияти ва маорифини тарқатишда муҳим марказлар борлигидан далолат беради. Бугунги кунда Қум шаҳри Ислом оламининг энг йирик диний –илмий ҳавзаларидан ҳисобланади. Ушбу диний марказларда Эрон ва дунёнинг бошқа жойларидан келган кўплаб толибилмлар таҳсил олишади.Қум диний ҳавзаси ҳозирги дунёда исломий таълимотларни тўғри тарқатишда ҳамда   илмий ва диний мақсадларни олдинга оборишда муҳим марказ бўлиши билан бирга исломий муқовамат, кураш ва пойдорликнинг маркази сифатида ҳам танилган. Суҳбатимиз давомида Қум илмий ҳавзаси қандай шаклланганлиги ва унинг турли бўлимлари  борасида сизга маълумот берамиз.

Қум шаҳри ўган замонларда  етук исломий уламо ва муҳаддисларнинг маркази бўлган.Ўтган асрлар давомида халқнинг олий диний таълим олишга бўлган эътибор ва қизиқишлари илмий-диний марказларнинг пайдо бўлиш заминасини яратди. Натижада Ислом оламининг буюк файласуфи ва мутафаккири Мулло Садро Шерозий ва  машҳур муҳаддис Файз Кошоний каби шахсиятлар илм ва билимга муштоқ бўлганларга бир муддат таълим беришни бошлашади.

Ҳижрий 13 асрнинг биринчи ярмида мусулмонларнинг етук уламоларидан бири Оятуллоҳ Мирзо Қумий  Қум илмий ҳавзасини бир илмий-диний марказ сифатида бунёд этишни бошлайди. Бироқ Оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Ҳоирий (р) ҳижрий-шамсий 1301 йили Қумга келганидан кейин Қум илмий ҳавзаси расман таъсис этилади  ва  ўзига хос бир масканга айланади.Оятуллоҳ Ҳоирий ушбу ҳавзанинг таъсис этишидан кейин қилган муҳим ишлари диний мадрасаларни қайта қургани ва кенгайтиргани эди ва таълим бериш услубларида ҳам катта ўзгаришларни амалга оширади.

 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги   дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р)нинг  ўзлари ҳам  Оятуллоҳ Ҳоирийнинг  етук шогирдларидан ҳисобланардилар. Ўша  қаттиқ бўлган  замонда Ризошоҳ Паҳлавий диний ҳавза ва руҳонийликни йўқ қилиш қарорини олган эди.Оятуллоҳ Ҳоирий на фақат диний ҳавзани, балки руҳонийликни ҳам ҳимоя қилиб, ушбу амонатни келгуси авлодга топширади.

Қум илмий  ҳавзаси ўзининг хос бир  шаклига эга бўлганидан кейин Қум шаҳри қайтадан ислом фанлари равнақ топишининг гувоҳи бўлади.  Ушбу илмий ҳавзада   Эроннинг барча бурчакларидан келган  исломий донишманд ва  диншунос фақиҳлар  жамлашади. Масалан,  Оятуллоҳилузмо Буружердий (р) нинг ушбу ҳавзага келишлари ва етакчилик қилган даврларида Қум илмий ҳавзаси илғор диний ва илмий марказ сифатида шуҳрат қозонди. Ул ҳазрат вафот қилганларидан сўнг Имом Хумайний (р)  руҳонийлик ҳаракатининг қалбида қарор топиб, раҳбарлик масъулиятини зиммаларига оладилар. Ул ҳазрат  ислом кўламлари бўлмиш ва тарих давомида унутилган ҳукуматга тегишли  ҳамда  ижтимоий ва сиёсий қонунлар каби масалаларни қайтадан жонлантириб,  четга сурилган илоҳий динни жамият ва ижтимоий ҳаракатлар мазмунига айлантиришди.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh