Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 05 April 2016 14:45

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  Қум вилояти масоҳатининг  қарийб 25 фоизини тоғли   ва  тоғолди минтақалари  ташкил этади. Қолган қисми эса кенг даштлардан иборатдир. Қум вилояти биёбонга яқин ва денгиздан узоқда жойлашгани ҳамда географик ҳудудлари ва денгиз сатҳидан баландлиги турли бўлгани  боис  қуруқ ва кам рутубатли иқлимга эга бўлиб, ёмғир камлиги сабали об-ҳавоси ҳам муносиб эмас. Шу боисдан унинг иқлими ёз фаслларида иссиқ бўлса, қиш фаслларида совуқ бўлади.

“Қумруд” ва “Руди Анорбор” номи билан шуҳрат топган Қум дарёси  Қум шаҳрининг ўртасидан ўтади. Ушбу дарёнинг узунлиги 288 километрни ташкил этади ва Зогрус ясси тоғларидаги Зардкўҳи Бахтиёридан сарчашма олади ҳамда Гулпоягон ва Маҳаллотдан ўтганидан кейин вилоятнинг шарқида жойлашган Қум кўлига бориб тўкилади.

“Султон ҳовузи” номи билан ҳам машҳур бўлган  Қум кўли  Теҳрон-Қум магистралининг шарқида жойлашган ва унинг масоҳати 120 квадрат километрни ташкил этади. Қум кўлининг ғарбий қисми ҳамеша сувдан тўла ва кўзга кўриниб туради. Қум вилоятининг табиий фазосида  турли баландликларга эга қатор тоғлар ҳам мавжуд. Вилоятдаги энг баланд тоғ “Тахти Сарҳавз” деб номланади. Унинг баландлиги 3193 метрни ташкил этади ва Қум шаҳри жанубидан   47 километрлик узоқликда жойлашган. Қумнинг марказий ҳавзаларида ҳам турли тоғлар мавжуд. Бунга Қум ғарбидаги “Яздон” тоғини мисол келтириш мумкин.

Қум иқтисодиёти асосини  қишлоқ хўжалик, чорвачилик ҳамда халқ ҳунармандчилик санъати ва  техника саноати ташкил этади.

Тарихий манбаларга кўра, Қум ҳижрий- қамарий 23 йилда мусулмонлар томонидан фатҳ этилади.Ушбу шаҳар аҳолисининг қалбида ислом чуқур илдиз олган эди. Мамун аббосийлари ҳукумати даврида Пайғамбар Аҳли байтининг севувчилари ҳамда таъқиб остида бўлган муҳожирлар Қумга келишарди. Улар умавийлар ва аббосийлар халифаларининг зулмидан ушбу шаҳарга сафар қилишарди. Қум вақт ўтиши билан улкан шаҳарга  ва Пайғамбар Аҳли байтини севувчиларининг муҳим маконига айланади.

Бани Умия ва Бани Аббос халифалари замонида исломий шаҳарлар, жумладан Қум шаҳри уларнинг салтанатлари остида эди. Ҳижрий-қамарий 189  йилда Ҳорун Аррашид  халифалиги бошланиши билан бир вақтда Қум Исфаҳондан ажралади ва мустақил бўлади. Қум шаҳри комил истиқлолга эга бўлганидан кейин Аҳли байт мактаби  қўриқчилигининг масъулиятини олади ва маҳаллий қудратларга бўйсунмайди.Қум шуҳрати ва равнақига сабаб бўлган бошқа омиллардан бири шуки, унда Ислом пайғамбарининг суюкли невараларидан бўлган   Фотимаи Маъсума (с)нинг пок ҳарамлари жойлашган. Ҳазрати Маъсума (с)нинг вафот этганлари ва Қумда дафн қилинганларидан кейин ушбу шаҳарнинг обод бўлиши бошланади. “Яқубий” ва “Мўъжам ал-булдон” номли тарихий китобларда ёзилишича, ҳижрий учинчи асрнинг охири ва тўртинчи асрнинг бошланишида Қум Ислом оламида йирик шаҳарлар сирасига кирарди.

Қум шаҳри Соҳиб бин Аббод, машҳур вазир Рукн  Аддувла ташаббуслари туфайли Оли Буя даврида ўзгача тараққиётга эга бўлган. Зеро ўша даврда аббосий халифаларнинг ушбу шаҳарга бўлган ҳукмронликларига чек қўйилган эди.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Салжуқийлар қудратга етганлари вақтида эса Қум шаҳрига эътибор камаяди.Бешинчи асрнинг иккинчи ярмида  эса Қум шаҳри яна ривожлана бошланади ва олтинчи асрнинг ўрталарида кенг кўламли тараққиёт ва кенгайишларга эга бўлади. Аммо еттинчи асрда мўғул босқинчилари Эронга ҳужум қилганликларидан кейин ривожланиш жараёни тўхтаб қолади. Мўғуллар ушбу даҳшатли ҳужумда катта ва кичикка раҳм қилишмасди. Мазкур қатл ва толон-торожларда Қум ҳам четда қолмайди ва 621 йилда мўғулларнинг қаттиқ  ғазаблари билан юзмаюз бўлади.

Темурийлар асрида Қум яна ривожлана бошлайди ва бир муддат “доруссалтана”га ҳам айланади. Мирзо Султон Муҳаммад ҳижрий-қамарий 846 йилда Шоҳруххон томонидан Ироқ ҳукуматининг ҳокими тайинланганидан кейин Қум шаҳрини ҳукумат қароргоҳига айлантиради. Бошқа шаҳзодалар ҳам ушбу шаҳарни қишки дам олиш маскани  сифатида сайлашган эдилар.Сафавия сулоласининг  ҳукмронлиги бошланганидан сўнг Қум шаҳрига махсус эътибор қаратилади ва шиа мазҳаби Эронда расмий бўлганидан кейин Қум Эроннинг зиёрат шаҳарларининг бирига айланади. Афғонлар ҳужумларидан кейин ҳам Қумга кўп зарарлар етказилади. Кейинчалик эса ушбу шаҳар яна равнақ ва ривожланиш йўлини давом эттиради.  

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh