Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 29 March 2016 14:42

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Азизлар, ўтган суҳбатимизда  таъкидлаганимиздек, Қум вилояти Теҳрон жанубида  ва Эроннинг марказий саҳроси яқинида жойлашган бўлиб, унинг масоҳати қарийб 14 минг  квадрат километрни ташкил этади. Ушбу вилоятнинг  шимолида Теҳрон вилояти, шарқида Симнон, жанубида Исфаҳон  ва ғарбида Марказий вилоятлари жойлашишган.

Қум шаҳри Теҳрон шаҳридан 120 километр узоқликда жойлашган. Айтишларича, бу шаҳар Пешдодийлар ҳукмронлиги даврида барпо қилинган экан.Тарихий тараққиёт давомида мамлакатнинг шимол ва жанубини боғловчи минтақа сифатида Қум шаҳри ўзининг географик жойлашуви  жиҳатидан Эроннинг энг муҳим шаҳарларидан бири ҳисобланган. Қум ҳижрий биринчи ва иккинчи асрларда  Исфаҳоннинг бир қисми бўлганлиги, Ҳорун ар- Рашид даврида эса ундан ажралиб чиққанлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Қум шаҳрининг муҳим зиёратгоҳ марказларидан бири "Жамкарон" масжиди бўлиб, шаҳардан ўн километр узоқликда жойлашган. Бу ер ҳар доим бир қанча зиёратчилар, Художўйлар, дуохонлар,билан лиқ тўла бўлади. Айтишларича, бу масжид  Имоми Замонга мансуб бўлган, қўзғолон пайтида у мазкур масжиддан халқни бошқарган экан.

Эрон ва Ислом дунёсининг муҳим кутубхоналаридан бири энг юқори даражадаги замонавий  асбоб ускуналар  билан жиҳозланган марҳум Оятуллоҳ Маръаший Нажафий кутубхонасидир.Қўлёзмалариннг сони ва хизмат кўрсатиш даражасига кўра бу китобхрна  катта қимматга эга бўлиб, у ерга ҳар куни эронлик  ва хорижий олимлар ташриф буюришади.

Қум вилояти масоҳатининг  қарийб 25 фоизини тоғли   ва  тоғолди минтақалари  ташкил этади. Қолган қисми эса кенг даштлардан иборатдир. Бинобарин Қум вилояти нотекисликларини тоғли, тоғолди ва дашт минтақаларига бўлишган. Тоғли минтақалар мазкур вилоятнинг  жануби ва жунуби-ғарбий қисмларида жойлашган ва у ерда кўп ёмғирчиликни кузатиш мумкин. Қум вилоятининг муҳим тоғли минтақаларидан бири ов қилиш ман этилган “Палангдара” минтақасидир.Қум вилояти биёбонга яқин ва денгиздан узоқда жойлашгани ҳамда географик ҳудудлари ва денгиз сатҳидан баландлиги турли бўлгани  боис  қуруқ ва кам рутубатли иқлимга эга бўлиб, ёмғир камлиги сабали об-ҳавоси ҳам муносиб эмас. Шу боисдан унинг иқлими ёз фаслларида иссиқ бўлса, қиш фаслларида совуқ бўлади. Ҳавонинг энг совуқ ҳароратини ушбу вилоятда январ ойида ва ҳавонинг энг иссиқ ҳароратини август ойида кузатиш мумкин. Август кунларида  ҳавонинг ҳарорати  + 75 градусга  етиши мумкин. Мазкур минтақада ёмғиргарчиликнинг ўртача меъёри кўпроқ  қиш фаслида бўлади ва 140 милиметрни ташкил этади.

“Қумруд” ва “Руди Анорбор” номи билан шуҳрат топган Қум дарёси  Қум шаҳрининг ўртасидан ўтади. Ушбу дарёнинг узунлиги 288 километрни ташкил этади ва Зогрус ясси тоғларидаги Зардкўҳи Бахтиёридан сарчашма олади ҳамда Гулпоягон ва Маҳаллотдан ўтганидан кейин вилоятнинг шарқида жойлашган Қум кўлига бориб тўкилади.

Айтиш лозимки, ушбу дарёга  унинг йўлидаги қисмларига қараб кўплаб номлар берилган.      

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги   дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

“Султон ҳовузи” номи билан ҳам машҳур бўлган  Қум кўли  Теҳрон-Қум магистралининг шарқида жойлашган ва унинг масоҳати 120 квадрат километрни ташкил этади. Қум кўлининг ғарбий қисми ҳамеша сувдан тўла ва кўзга кўриниб туради. Унинг шарқий қисмини туз кўли ташкил этади ва сув кўп бўлган вақтида сувли кўлга  ва қуруқчилик вақтида эса ботлоққа  айланади.

Қум вилоятининг табиий фазосида  турли баландликларга эга қатор тоғлар ҳам мавжуд. Вилоятдаги энг баланд тоғ “Тахти Сарҳавз” деб номланади. Унинг баландлиги 3193 метрни ташкил этади ва Қум шаҳри жанубидан   47 километрлик узоқликда жойлашган. Қумнинг марказий ҳавзаларида ҳам турли тоғлар мавжуд. Бунга Қум ғарбидаги “Яздон” тоғини мисол келтириш мумкин.

Қум иқтисодиёти асосини  қишлоқ хўжалик, чорвачилик ҳамда халқ ҳунармандчилик санъати ва  техника саноати ташкил этади.Ушбу вилоятда қишлоқ хўжалик ишлари  бирлаштириш тарзида амалга оширилади. Марказий бўлимнинг қишлоқлари тоғли бўлганликлари боис мўътадил  ва баъзан  совуқ иқлимга эгалар. Мазкур минтақаларда совуққа чидамли ёнғоқ, юнон ёнғоғи (фундуқ ), бодом, зардоли ва гелос дарахтлари яхши ҳосил беради.Шунингдек,    кичик боғлардан олинадиган қуруқ мевалар қишлоқлар иқтисодини  ривожлантиришда муҳим ҳисобланади.

Текис минтақаларда жойлашган  қишлоқлар иссиқ об-ҳавога эгалар ва у ерда анор, анжир, полиз маҳсулотлари,  кўкат, пахта, юручқа ва буғдой етиштирилади. 

 Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh