Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 15 March 2016 14:14

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса, Эрон дунёнинг энг нодир юртларидан бири ҳисобланишини  ва ўзининг  турли минтақалари ва  турли иқлими  боис Ер курасининг табиий географиясида  хос ўринга эга эканлигини таъкидлаб ўтган эдик.

Дарвоқе, Эрон тўрт фаслнинг юртидир ва унинг турли минтақаларига сафар қилиб, сиз бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни ушбу мамлакатда кузатишингиз мумкин. Агар ушбу юрт шимолининг марказида аҳоли Ўрта Ер денгизининг рутубатли ва ям-яшил фазосида ёки гўзал тоғли минтақалардаги шароитда  яшашса, мамлакат аҳолисининг бошқа  қисми биёбон гўшалари ва қуриган даштларда яшашади. Қум вилояти ушбу юртнинг  биёбонли  қисмларидан бирини ташкил этади. Мазкур вилоятнинг аҳолиси асрлардан бери ушбу қуруқ биёбон  ва тузли чўллар четида яшаб, дарёлар ва ер ости ариқлардан фойдаланган ҳолда деҳқончилик билан шуғулланиб келишади. Қум вилоятида Ҳазрати Маъсума (с) нинг шариф мазорлари мавжудлиги ҳамда  руҳонийлик маркази ва Исломий инқилоб базаси бўлгани боис, шунингдек,   муҳим тижорат минтақаси ва  коммуникация жиҳатидан ҳам  хос мавқега эгадир.

Қум вилояти Теҳрон жанубида  ва Эроннинг марказий саҳроси яқинида жойлашган бўлиб, унинг масоҳати қарийб 14 минг  квадрат километрни ташкил этади. Ушбу вилоятнинг  шимолида Теҳрон вилояти, шарқида Симнон, жанубида Исфаҳон  ва ғарбида Марказий вилоятлари жойлашишган.

Қум шаҳри Теҳрон шаҳридан 120 километр узоқликда жойлашган. Айтишларича, бу шаҳар Пешдодийлар ҳукмронлиги даврида барпо қилинган экан.Тарихий тараққиёт давомида мамлакатнинг шимол ва жанубини боғловчи минтақа сифатида Қум шаҳри ўзининг географик жойлашуви  жиҳатидан Эроннинг энг муҳим шаҳарларидан бири ҳисобланган. Қум ҳижрий биринчи ва иккинчи асрларда  Исфаҳоннинг бир қисми бўлганлиги, Ҳорун ар- Рашид даврида эса ундан ажралиб чиққанлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Имом Ризо (а)нинг  синглилари  ҳазрати Маъсума (с)нинг вафотлари  ва Қумда дафн  қилинишларидан сўнг бу шаҳар аҳолисининг кўпчилигини шиалар ташкил қилувчи диний марказ бўлиб қолди.Қум сафавийлар, зандийлар ва қожорлар сулолалари даврида ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлган марказ ҳисобланган. XX асрда Қум олий диний уламолар томонидан шиаларнинг диний ибодат маркази эълон қилингач, шаҳар янада ўзига хос аҳамият  касб эта бошлади. 1978 йилдаги Ислом инқилоби ғалабасидан кейин шаҳарнинг мавқеи янада ошади.

Ҳижрий иккинчи асрнинг охирларида Имом Ризо (а)нинг сингиллари  ҳазрати Маъсума (с) акалари билан учрашиш мақсадида Мадинадан  Марв шаҳри томон йўлга чиқадилар. Бироқ ул ҳазрат  Қумдан юз километрлик масофада  касалланиб қоладилар. Имомнинг хизматкори ул ҳазратни Қумга олиб келди, аммо 17 соатдан кейин ул ҳазрат вафот этадилар. Вафотларидан сўнг ул ҳазрат қабрларининг устига мақбара қурилади. Кейинчалик ушбу мақбара  бир неча марта таъмирланади. У ердаги дастлабки ёппасига таъмирлаш ишлари 1135 йили  Имодбекнинг қизи Шодбегим фармони билан бажарилган. Ҳозирда қад кўтарган мақбара эса 1515 йилда шоҳ Сафавий фармони билан амалга оширилган.

Ҳазрати Маъсума (с) мақбаралари  ёнида бир неча диний арбоблар, шоир ва ёзувчиларнинг қабрлари ҳам мавжуд."Файзия" мадрасаси ҳамда "Аъзам" масжиди Ҳазрати Маъсума  (с) мақбаралари  ёнида қурилган муҳим иншоотлардан ҳисобланади.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

 Қум шаҳрининг муҳим зиёратгоҳ марказларидан бири "Жамкарон" масжиди бўлиб, шаҳардан ўн километр узоқликда жойлашган. Бу ер ҳар доим бир қанча зиёратчилар, Художўйлар, дуохонлар,билан лиқ тўла бўлади. Айтишларича, бу масжид  Имоми Замонга мансуб бўлган, қўзғолон пайтида у мазкур масжиддан халқни бошқарган экан.

Эрон ва Ислом дунёсининг муҳим кутубхоналаридан бири энг юқори даражадаги замонавий  асбоб ускуналар  билан жиҳозланган марҳум Оятуллоҳ Маръаший Нажафий кутубхонасидир.Қўлёзмалариннг сони вахизмат кўрсатиш даражасига кўра бу китобхрна  катта қимматга эга бўлиб, у ерга ҳар куни эронлик  ва хорижий олимлар ташриф буюришади.

Қум вилояти масоҳатининг  қарийб 25 фоизини тоғли минтақа ва тепаликлар ташкил этади. Қолган қисми эса кенг даштлардан иборатдир. Бу  борада кейинги суҳбатларимизда  сизга кенгроқ маълумот берамиз.

 Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh