Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 08 March 2016 14:14

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса,   ўтган суҳбатимизда  Хумайн шаҳрига ўзгача хусусият берувчи нарсалардан бири ушбу шаҳарнинг қадимий маҳаллаларининг бирида жойлашган Имом Хумайний (р) оталарининг иморатидир. Мазкур бинонинг масоҳати қарийб 4300 квадрат метрни ташкил этади ва уни Ҳазрати Имомнинг боболари ҳижрий-қамарий 1255 йилда сотиб олган. Ҳазрати Имомнинг биродарлари Оятуллоҳ Писандида ўз хотиралари борасида шундай деганлар:  Хумайнга ёғилар ҳужум қилган  оғир кунларда  ушбу бино овораларнинг бошпанаси бўлган. Ҳамма  шу ерда жамлашарди. Аёллар ва болалар бинонинг  бир неча хоналарида жойлаштирилган эди ва эркаклар эса минораларга чиқиб, қалъа ҳудудларини ҳимоя қилишарди ва ёғийларни у ердан ҳайдашарди. Мазкур иморат шамсий 1378, милодий ҳисоб билан  1999 йилда Эрон миллий мероси рўйхатига киритилган ва у ерда ҳамеша  ушбу бинони кўриш учун келувчи кишиларни кузатиш мумкин.

Айтиш лозимки, Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р) туғилган хонанинг муҳити оддий бўлган.

Ул ҳазрат  шундай муҳитда болалик ва ўсмирлик даврларини хоксорлик билан ўтказишган ва кейинчалик баракали ҳаётлари давомида йирик бир ҳаракат раҳбарлигини  зиммаларига олиб, жаҳон мусулмонларига янги ҳаёт бахш этишган.

Хумайн туманининг бошқа тарихий жойларидан бири “Солор Муҳташам” қалъасидир.

“Муҳташам” қалъаси  қожор даврида  қурилган бўлиб,  унинг ташқи қурилиши ва  меъморчилик жиҳатидан ҳам муҳим ва қадрли ҳисобланади.Меъморчилик услуби, зийнат беришлар ва  қалъанинг ички фазоси, қурилиш тузилмаси ва унда ишлатилган материаллар уни  беназир бўлган меъморчилик асарига айлантирган.

Мавжуд маълумотларга кўра,  қалъанинг масоҳати  ўтган даврда жуда катта бўлган. Ҳозирги вақтда ушбу бинонинг тўрт тарафида баланд деворлар мавжуд.Унинг жануб тарафида бир деворнинг устида  “фаранг қалпоғи” номи билан зийнат асари мавжудки, асосий майдон ва қурилишни ташкил этади.

Асосий бино бир неча бир-бирининг ичида қурилган хоналарга эга. Уларнинг ички фазоси  токчалар  ва ҳайкаллар билан безатилган. Хоналарнинг бирида Солор Аддувлага тегишли ҳужжатлар ва расмлар хона деворини безатган. Хоналар олдида йирик айвон қурилган ва унинг икки тарафида ҳовлига қаратиб қурилган иккита балкон ҳам бор.

Асосий бинонинг ташқи кўриниши гажкорлик қилинган гўзал сутунлар ва зийнат берилган дарвозалар орқали кўрувчи диққатини ўзига тортади. Ушбу тарихий обида милодий 2002 йилда Эрон Миллий мероси рўйхатига киритилган.

Муҳим бўлган тарихий обидалар қаторида ва эҳтимол Эрон тошбитикларининг комил бўлган мажмуасидан бири Хумайнда жойлашган ва у Тимра тарихий минтақасининг тошбитиклари, катибалари ва бошқа тимсолларидир. Ушбу ёзувлар Эрон халқининг олдин яшаган аждодларининг  тажрибалари, эътиқодлари ва маданиятини ифода этади. Мазкур тошбитиклар Марказий вилоятнинг жанубий қисмида жойлашган йирик тошлар қалбида ўймакорлик қилинган. Хат ва ёзув бўлмаган замонда одамлар маиший ҳаётлари, ов, ҳимоя этиш, хатарни эълон қилиш, удумлар ва ҳаётларида мавжуд бошқа нарсалар бобида тошларда ўялган турли нақшлар  ва чизмалар орқали  бошқаларга маълумот беришарди. Натижада турли  ва жозибали тош нақшлари юзага келган. Хумайн ва Гулпоягон минтақаларида мавжуд ушбу тошдаги нақшларни кўздан кечирсангиз, аввалги одамлар ўз тажрибаларини келгуси авлодга турли гақшлар орқали етказганига гувоҳ бўласиз.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Эрон дунёнинг энг нодир юртларидан бири ҳисобланади ва ўзининг  турли минтақалари ва  турли иқлими  боис Ер курасининг табиий географиясида  хос ўринга эгадир.

Дарвоқе, Эрон тўрт фаслнинг юртидир ва унинг турли минтақаларига сафар қилиб, сиз бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни ушбу мамлакатда кузатишингиз мумкин. Агар ушбу юрт шимолининг марказида аҳоли Ўрта Ер денгизининг рутубатли ва ям-яшил фазосида ёки гўзал тоғли минтақалардаги шароитда  яшашса, мамлакат аҳолисининг бошқа  қисми биёбон гўшалари ва қуриган даштларда яшашади. Қум вилояти ушбу юртнинг  биёбонли  қисмларидан бирини ташкил этади. Мазкур вилоятнинг аҳолиси асрлардан бери ушбу қуруқ биёбон  ва тузли чўллар четида яшаб, дарёлар ва ер ости ариқлардан фойдаланган ҳолда деҳқончилик билан шуғулланиб келишади. Қум вилоятида Ҳазрати Маъсума (с) нинг шариф мазорлари мавжудлиги ҳамда  руҳонийлик маркази ва Исломий инқилоб базаси бўлгани боис, шунингдек,   муҳим тижорат минтақаси ва  коммуникация жиҳатидан ҳам  хос мавқега эгадир.

Кейинги суҳбатимизда Қум вилояти ҳақида кенгроқ маълумот берамиз.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh