Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 01 March 2016 14:07

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса,   ўтган суҳбатимизда  бугунги Хумайн туманининг територияси ўтган замонда  кенг ҳудудга эга бўлган Ироқи Ажамнинг бир қисми бўлгани ҳақида маълумот берган эдик.  Тарих давомида ушбу минтақа турли номларни ўзига олган. Юнонликлар уни “Мидия” деб аташган.Чунки у модлар юрти бўлган. Ислом жуғрофиёси матнларида эса Жабол, Жабал, Қаҳистон, Қуҳистон ва охирда Ироқи Ажам  номини олган. Кейинчалик Ироқи Ажамнинг кенг қисмини Тимра деб аташган.Тимра кейинчалик  Тимра Алайҳо ва Тимра Сафалийга бўлинганки, Тимра Алайҳо бугунги Хумайн туманининг териториясидир. Кам манбалардан олинган маълумотларга кўра,  Тимра ва Хумайннинг шуҳрати Исломдан олдин ва Исломнинг дастлабки асрларида кейинги  даврлардан кўра  кўпроқ бўлган. Тимра номи ишлатилган охирги манбалардан бири ҳижрий бешинчи –олтинчи асрга тааллуқлидир. Ундан тўрт юз йил муддатгача бўлган давр давомида ушбу минтақа ҳақида бирон маълумот  мавжуд эмас. Бироқ ҳижрий саккизинчи асрда ёзилган “Наҳзат улқулуб” китобида мазкур минтақа ҳақида айрим маълумотлар берилган. Ушбу маълумотларга кўра, Тимра сўзи эҳтимол китобнинг таълиф этаётган вақтида  Кимрага айланган. Хумайн сўзи манбаларда Хумҳайн, Хуҳбайн, Хамоҳин номлари билан ва биринчи бор минг йил олдин ёзилган  “Пайғамбарлар ва шоҳлар  тарихи “ китобида Хейман дея ишора этилган.

Хумайн шаҳри Хумайн туманининг маркази бўлиб, денгиз сатҳидан  1815 метр баландликда ҳамда Марказий вилоят маркази Арокдан 65 километрлик узоқликда  жойлашган. Хумайн шаҳрига ўзгача хусусият берувчи нарсалардан бири ушбу шаҳарнинг қадимий маҳаллаларнинг бирида жойлашган Имом Хумайний (р) оталарининг иморатидир. Ушбу бино қожор даврида қурилган бўлиб, унинг қурилганига 200 йилдан  кўпроқ вақт ўтган. Мазкур иморат шарқий –исломий услубда қурилган. Унда қурилиш материалларидан асосан ғишт, тупроқ ва ёғоч ишлатилган ҳамда Эронда кам учрайдиган иморатлардан бўлиб, тўртта ҳовлига эгадир. Ушбу бино мажмуаси ,шунингдек, қишки ва ёзги хоналар, ошпазхона, зал, сарой, гулхона, айвон, минора, анбор, юклар ортадиган жой, молхона, фаввора, боғча, эшик олдидаги йўлак ва йўлакдан иборатдир. Ҳар бир ҳовли унинг атрофидаги хоналар билан хос мақсадларда фойдаланилган. Масалан, ташқаридаги ҳовли таълим бериш ва диний суҳбатлар ва  баҳслар учун фойдаланилган. Ички  ҳовлида Имом Хумайний (р) нинг марҳум  оталари Ҳожи Шайх Мустафо оилалари билан яшашган. Имом Хумайний (р) нинг бобо  ва оталари мазкур минтақада обрўли ва нуфузли руҳонийлардан бўлишган.

Меъморчилик шакллари, бир-бирининг ичида жойлашган тор йўлаклар, қалъанинг  шимолий ва жанубий бурчакидаги икки минорали бино (жанубий  минораси  бузилиб кетган) ўша асрнинг ижтимоий ва сиёсий вазиятидан, ўша даврнинг нотинч ва уруш бўлган ҳолатларидан ҳикоя этади. Мазкур бинонинг масоҳати қарийб 4300 квадрат метрни ташкил этади ва уни Ҳазрати Имомнинг боболари ҳижрий-қамарий 1255 йилда сотиб олган. Ҳазрати Имомнинг биродарлари Оятуллоҳ Писандида ўз хотиралари борасида шундай деганлар:  Хумайнга ёғилар ҳужум қилган  оғир кунларда  ушбу бино овораларнинг бошпанаси бўлган. Ҳамма  шу ерда жамлашарди. Аёллар ва болалар бинонинг  бир неча хоналарида жойлаштирилган эди ва эркаклар эса минораларга чиқиб, қалъа ҳудудларини ҳимоя қилишарди ва ёғийларни у ердан ҳайдашарди. Мазкур иморат шамсий 1378, милодий ҳисоб билан  1999 йилда Эрон миллий мероси рўйхатига киритилган ва у ерда ҳамеша  ушбу бинони кўриш учун келувчи кишиларни кузатиш мумкин.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Айтиш лозимки, Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р) туғилган хонанинг муҳити оддий бўлган.

Ул ҳазрат  шундай муҳитда болалик ва ўсмирлик даврларини хоксорлик билан ўтказишган ва кейинчалик баракали ҳаётлари давомида йирик бир ҳаракат раҳбарлигини  зиммаларига олиб, жаҳон мусулмонларига янги ҳаёт бахш этишган. Инсоният тарихига катта ижобий  таъсир етказган шахслар ўртасида шундай кишилар мавжудки, уларнинг  таъсирлари мамлакат ҳудудларидан ҳам кенгроқ бўлган ҳамда бошқа халқларнинг ҳам кўнгил ва  руҳларида жой топишган. Инсоният тарихида Имом Хумайний (р) ҳам ушбу шахслар сирасига кирадилар. Дунёда Имом Хумайний  ғояларини ўрганишга сабаб бўлган нарса Ислом таълимотлари асосида ул ҳазратнинг  жаҳон аҳлига бўлган қийматли ва ойдин изҳоротлари эди ва ушбу ақидаларни амалга ошириш учун  ҳам Исломий инқилоб  юзага келган эди.

Хумайн туманининг бошқа тарихий жойларидан бири “Солор Муҳташам” қалъасидир. Бу борада кейинги суҳбатимизда сизга кенгроқ маълумот берамиз.

 Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh