Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 24 February 2016 09:35

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса,   ўтган суҳбатимизда “Маҳаллот” тумани на фақат ўзининг гўзал гуллари, балки ўзининг тарихий обидалари ва чиройли  табиати билан ҳам шуҳрат қозонганини айтган эдик.  Эслатиб ўтамиз, “Оташкуҳ” оташкадаси  на фақат  “Маҳаллот” тумани, балки Эрон юртининг  қадимий обидаларидан ҳисобланиб, Марказий вилоятдаги ушбу туманнинг “Нимвар” минтақасида жойлашган. Оташкаданинг шарқий қисми ё асосий зал  олов ёққиш ва дуо қилиш   жойи  бўлиб, тўрт бурчакли  залга ҳам эгадир. Унинг ҳар бурчаки ташқарида 60 метрлик узунликка  ҳамда тош ва оҳакдан қурилган тўртта мустаҳкам сутунга эгадир. Мазкур тўрт сутун устида  ушбу  йирик бинонинг гунбази ва арки қурилган.

Иссиқ сувли табиий булоқлар ҳам “Маҳаллот” туманининг бошқа жозибаларидан ҳисобланади. “Маҳаллот”дан 15 километрлик узоқликда тупроқ ва тошлар рангларининг ўзгаришлари билан юзмаюз бўласиз. Ушбу жойда “Маҳаллот”нинг иссиқ сувли булоқлари тепалар устида жойлашган. Ушбу қайноқ булоқлар минг йиллардан бери узоқ ва яқиндан  ҳамда ушбу булоқларнинг шифобахш сувларидан баҳраманд бўлиш учун келган мусофирларнинг масканларига айланган. Ушбу булоқлардан  қулай тарзда фойдаланиш учун у ерларда  қувурлар ўтказилиб, ҳовузлар ва ҳаммомлар  қурилган. Ҳар йили ушбу жойларга, айниқса, урдибиҳишт ойида  кўплаб кишилар даволаниш  учун келишади. Ушбу булоқларнинг шифобахш сувлари таркибидаги минераллар подагра, жигар, буйрак, сафро , нафас олиш аъзолари ва бошқа касалликларнинг яхши  бўлишига  ёрдам беради.

Марказий вилоятнинг бошқа муҳим минтақаларидан бири Хумайн  туманидир. Ушбу туманда Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р)  дунёга келганлар.

Ушбу туман Марказий вилоятнинг энг жанубий туманларидан бўлиб, унинг масоҳати 2267 квадрат километрни ташкил этади. Хумайн туманининг об-ҳавоси турли фаслларда  ўзгарувчан бўлиб, қишда совуқ ва ёзда мўътадил иқлимга эгадир.Унинг баланд тоғларини Худсанг, Диз, Шаний ва Ҳафтсаворон ташкил этишади. Ушбу туманда  ўсувчи гиёҳлар қарийб бир хил ва бир шаклдадир. Одатда мазкур минтақада  буталарни ва кам бўлган  яйловларни  кузатиш мумкин. Гаван,  трагаканта, пудина, кангар, хоршутур, қизил ва сариқ лолалар ҳам мазкур минтақанинг маҳаллий ўсимликлардан ҳисобланади. Хумайн тумани иқтисодининг асосини деҳқончилик ва чорвачилик ташкил этади. Энг муҳим бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари  ушбу  туманда картошка, пиёз, лўвиё, буғдой ва арпа ҳисобланади. Хумайн туманининг совғалари сут маҳсулотлари, боғ мевалари ва асал ҳисобланади. Хумайн тумани аҳолисининг лаҳжаси форс ва лур тилларидан ташкил топган. Мазкур минтақанинг  муҳим тарихий ва диний маконлари Имом Хумайний (р)нинг  байт ва туғилган жойлари , Имомзода Исмоил, Имомзода Абулҳасан  Абдуллоҳ  ва Муҳташамийнинг қалъаси ва уйи  ҳисобланади.

Мавжуд тарихий ҳужжатларга кўра, бугунги Хумайн туманининг територияси ўтган замонда  кенг ҳудудга эга бўлган Ироқи ажамнинг бир қисми бўлган. Тарих давомида ушбу минтақа турли номларни ўзига олган. Юнонликлар уни “Мидия” деб аташган.Чунки у модлар юрти бўлган. Ислом жуғрофиёси матнларида эса Жабол, Жабал, Қаҳистон, Қуҳистон ва охирда Ироқи Ажам  номини олган. Кейинчалик Ироқи Ажамнинг кенг қисмини Тимра деб аташган.Тимра кейинчалик  Тимра Алайҳо ва Тимра Сафалийга бўлинганки, Тимра Алайҳо бугунги Хумайн туманининг териториясидир.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Кам манбалардан олинган маълумотларга кўра,  Тимра ва Хумайннинг шуҳрати Исломдан олдин ва Исломнинг дастлабки асрларида кейинги  даврлардан кўра  кўпроқ бўлган. Тимра номи ишлатилган охирги манбалардан бири ҳижрий бешинчи –олтинчи асрга тааллуқлидир. Ундан тўрт юз йил муддатгача бўлган давр давомида ушбу минтақа ҳақида бирон маълумот  мавжуд эмас. Бироқ ҳижрий саккизинчи асрда ёзилган “Наҳзат улқулуб” китобида мазкур минтақа ҳақида айрим маълумотлар берилган. Ушбу маълумотларга кўра, Тимра сўзи эҳтимол китобнинг таълиф этаётган вақтида  Кимрага айланган. Хумайн сўзи манбаларда Хумҳайн, Хуҳбайн, Хамоҳин номлари билан ва биринчи бор минг йил олдин ёзилган  “Пайғамбарлар ва шоҳлар  тарихи “ китобида Хейман дея ишора этилган.

Хумайн шаҳри Хумайн туманининг маркази бўлиб, денгиз сатҳидан  1815 метр баландликда ҳамда Марказий вилоят маркази Арокдан 65 километрлик узоқликда  жойлашган. Хумайн шаҳрига ўзгача хусусият берувчи нарсалардан бири ушбу шаҳарнинг қадимий маҳаллаларнинг бирида жойлашган Имом Хумайний (р) оталарининг иморатидир.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh