Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 16 February 2016 14:21

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

 Азизлар,  ўтган суҳбатимизда Эрон  Марказий вилоятининг муҳим минтақаларидан бири  “Маҳаллот” туманининг тарихий обидалари  тўғрисида сизга  маълумот берган эдик.

“Маҳаллот” тумани на фақат ўзининг гўзал гуллари, балки ўзининг тарихий обидалари ва чиройли  табиати билан ҳам шуҳрат қозонган. Қадимий “Хурҳа” ибодатхонаси, Маҳаллот жомеъ  масжиди, Имомзода Фазл ва Яҳё, иссиқ сувли булоқлар ва  ғорлар шулар жумласидандир.

“Хурҳа” қишлоғи “Маҳаллот” шаҳри шимолидан 36 километрлик узоқликда  жойлашган. Ушбу қишлоққа хос жозиба бахш этган нарса  қадимий “Сулукий” ибодатхонасидан ҳозиргача сақланиб қолган сутунлардир.

Тарихий матнларда ёзилишича, ушбу сутунлар сулукий ва ашконий даврларида қолган беназир  қадимий обидалардандир. “Хурҳа”  даштлари ва тепаликларида ўтказилган тадқиқотлар ва кашф этилган экспонатлар   кўрсатмоқдаки, ушбу минтақада милоддан икки минг йил олдин одамлар яшашган.

“Хурҳа”нинг тарихий биноси қарийб 3550 квадрат метрли майдонда қурилган бўлиб,  уч қисм , яъни асосий айвон, шимолий қисмдаги мажмуа ва ғарбий қисмдаги мажмуадан иборатдир. Асосий айвон икки қаторли 12 сутундан иборат бўлиб,  унинг тўрт томони деворлар билан ёпилган. Сутунларнинг баландлиги етти метрдан ошади  ва баъзи жойларда айвонлар томларининг ҳажмига қараб 9 метрдан ошади. Мазкур мажмуадан икки сутун сақланиб қолган. Тошли сутунларда  “Маҳаллот”да турли тош маъданлари  мавжудлиги боис, тошларнинг энг яхшиси таровартан навидан ишлатилган.

Ҳижрий 378 йилгача берилган ҳужжатларга  кўра, ушбу мажмуадан тўрт сутун сақланган. Бироқ  вақт ўтиши билан бузилиб кетишган. Кашф этилган  нарсалар орасида чарви ёқувчи сафол идиш,  сферик кўза,  безатилган тош ва шиша бўлаклари, металлдан ясалган буюмлар ва  инсон скелетлари ҳам бўлган.”Маҳаллот” даги  “Хурҳа” минтақасининг қадимий ва тарихий мажмуаси археологларнинг тадқиқот ишлари учун   муносиб макон ҳисобланади ва ушбу жой Эрон миллий мерослари рўйхатига киритилган.

“Хурҳа” ибодатхонасининг шарқий қисмида Ислом Пайғамбарининг неваралари имомзода  Фазл ва Яҳёнинг мақбаралари жойлашган. Ушбу макон ҳам “Маҳаллот” нинг қадимий ва қадрли жойлардан ҳисобланади. Унинг биноси кенг ҳовли, қатор айвонлар ва гажкорлик қилинган меҳробдан иборат бўлиб, мўғул даврининг  гўзал меъморчилиги ҳисобланади. Имомзодалар мақбараси жойлашган бинонинг ички қисми Қуръони мажид оятлари ҳамда  турли гул ва гўзал  бутталар билан безатилган.

“Оташкуҳ” оташкадаси  на фақат  “Маҳаллот” тумани, балки Эрон юртининг  қадимий обидаларидан ҳисобланиб, Марказий вилоятдаги ушбу туманнинг “Нимвар” минтақасида жойлашган. Ушбу оташкада “Нимвар” йўлининг беш километрлиги  ва  “Нимвар”нинг “Оташкуҳ”  қишлоғи яқинида жойлашган. Тарихчилар мазкур оташкада биносини  сосонийлар даврига тааллуқли эканлигини айтишган. Уларнинг тахминларига кўра, ушбу бино ҳижрий-қамарийнинг  тўртинчи  асригача обод  бўлган.

 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Оташкаданинг шарқий қисми ё асосий зал  олов ёққиш ва дуо қилиш   жойи  бўлиб, тўрт бурчакли  залга ҳам эгадир. Унинг ҳар бурчаки ташқарида 60 метрлик узунликка  ҳамда тош ва оҳакдан қурилган тўртта мустаҳкам сутунга эгадир. Мазкур тўрт сутун устида  ушбу  йирик бинонинг гунбази ва арки қурилган.

Иссиқ сувли табиий булоқлар ҳам “Маҳаллот” туманининг бошқа жозибаларидан ҳисобланади. “Маҳаллот”дан 15 километрлик узоқликда тупроқ ва тошлар рангларининг ўзгаришлари билан юзмаюз бўласиз. Ушбу жойда “Маҳаллот”нинг иссиқ сувли булоқлари тепалар устида жойлашган. Ушбу қайноқ булоқлар минг йиллардан бери узоқ ва яқиндан  ҳамда ушбу булоқларнинг шифобахш сувларидан баҳраманд бўлиш учун келган мусофирларнинг масканларига айланган. Ушбу булоқлардан  қулай тарзда фойдаланиш учун у ерларда  қувурлар ўтказилиб, ҳовузлар ва ҳаммомлар  қурилган. Ҳар йили ушбу жойларга, айниқса, урдибиҳишт ойида  кўплаб кишилар даволаниш  учун келишади. Ушбу булоқларнинг шифобахш сувлари таркибидаги минераллар подагра, жигар, буйрак, сафро , нафас олиш аъзолари ва бошқа касалликларнинг яхши  бўлишига  ёрдам беради.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh