Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 09 February 2016 14:11

Биз билан Эронга келинг

Биз билан Эронга келинг

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

 Азизлар,  ўтган суҳбатимизда Эрон  Марказий вилоятининг муҳим минтақаларидан бири  “Маҳаллот” тумани тўғрисида сизга  маълумот берган эдик. Таъкидлаб  ўтганимиздек, мазкур минтақада кенг миқдорда турли гуллар экилади ва  шу сабабдан ҳам у  Эроннинг гулхонаси номи билан машҳурдир.

Ҳар йили “Маҳаллот” туманидан юзлаб миллион доллар маблағга тенг бўлган  гуллар бошқа жойларга сотилади. Гуллар экиш ва уларнинг ишлаб чиқарилишини ривожлантириш мақсадида   800 гектар масоҳатга эга  биринчи Эрон гул минтақаси “Маҳаллот” шаҳрида ташкил этилади. Мазкур гул минтақасида гулларни ўрганиш ва тадқиқот этиш маркази, музлатгич  хоналари ва гулларни экспорт қилиш учун қадоқлаш тажҳизотлари каби шароитлар яратилган. Ҳозирги кунда “Маҳаллот” аҳолисининг 40 фоизи гулларни экиш ва кўпайтириш фаолиятлари билан шуғулланади ва уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади.

Мазкур туман турли гулларни ўсдириш ва уларнинг уруғларини ҳам ишлаб чиқаришда Эронда биринчи ўринда туради ҳамда ҳар йили  унда  асосий гул шохларидан кесилган 150 миллион гул шохаси, мавсумий бўлган 591 миллион гул,  98 миллион пиёзгул,  27 миллион гул кўчатлари ва кўп қаватли хоналар учун 5 миллион гултубакларда ўсадиган гуллар ишлаб чиқарилади. Берилган йиллик  ҳисоботларга кўра, 900  гектардан иборат ойнали ва пласмасали гулхоналарда 208 дан кўпроқ хилдаги гуллар парвариш этилади. “Маҳаллот”да етиштириладиган гуллар ўзининг чидамлиги, давомийлиги, гўзаллиги ва таровати билан бошқа гуллардан ажралиб туради.

Берилган статистик маълумотларга кўра,  ҳар йили гулдонларда экилган юзминглаб пукус, дифин, бохё, юко, филкус, кактус, дарасино каби   турли ва гўзал  гуллар ҳамда миллионлаб гелоюл, михак ва марямга ўхшаган  навдали гуллар Япония, Голландия, Германия ва Форс кўрфазидаги айрим мамлакатларга экспорт қилинади.

“Маҳаллот” тумани на фақат ўзининг гўзал гуллари, балки ўзининг тарихий обидалари ва чиройли  табиати билан ҳам шуҳрат қозонган. Қадимий “Хурҳа” ибодатхонаси, Маҳаллот жомеъ  масжиди, Имомзода Фазл ва Яҳё, иссиқ сувли булоқлар ва  ғорлар шулар жумласидандир. Суҳбатимиз давомида ушбу табиий ва тарихий жойлар ҳақида сизга маълумот берамиз. Аввал, қадимий бўлган “Хурҳа” ибодатхонаси борасида  сизга ҳикоя қилмоқчимиз.

“Хурҳа” қишлоғи “Маҳаллот” шаҳри шимолидан 36 километрлик узоқликда  жойлашган. Ушбу қишлоққа хос жозиба бахш этган нарса  қадимий “Сулукий” ибодатхонасидан ҳозиргача сақланиб қолган сутунлардир.

Тарихий матнларда ёзилишича, ушбу сутунлар сулукий ва ашконий даврларида қолган беназир  қадимий обидалардандир.

“Маҳаллот”  минтақаси Ахамонийлар даврида Мидиялар музофотининг кичик  бир бўлаги ҳасобланган.

Тарихчилар  “Хурҳа” дан  қолган мажмуа ва сутунлар асосида ушбу жойлар турли даврларда оташкада, ибодатхона, қаср, диний ва миллий байрамлар маросими  ўтказиладиган марказ иморат,  яйлоқли  манзил ва қабристон сифатида  фойдаланганини таъкидлашган.

 Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомиз тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Зардуштийларнинг муқаддас китоби “”Авесто”да  “хурҳа” сўзи  қуёш чиқадиган жойни ифода этган. Бошқа томондан,  “хур” сўзи  ушбу китобда яйлоқли минтақани англатган. Мазкур минтақа “Маҳаллот”нинг шимоли-шарқийсида ҳамда Дудҳак, Варин ва Оби Гарм қишлоқлари ўртасида жойлашган.

“Хурҳа”  даштлари ва тепаликларида ўтказилган тадқиқотлар ва кашф этилган экспонатлар   кўрсатмоқдаки, ушбу минтақада милоддан икки минг йил олдин одамлар яшашган.

“Хурҳа”нинг тарихий биноси қарийб 3550 квадрат метрли майдонда қурилган бўлиб,  уч қисм , яъни асосий айвон, шимолий қисмдаги мажмуа ва ғарбий қисмдаги мажмуадан иборатдир. Асосий айвон икки қаторли 12 сутундан иборат бўлиб,  унинг тўрт томони деворлар билан ёпилган. Сутунларнинг баландлиги етти метрдан ошади  ва баъзи жойларда айвонлар томларининг ҳажмига қараб 9 метрдан ошади. Мазкур мажмуадан икки сутун сақланиб қолган. Тошли сутунларда  “Маҳаллот”да турли тош маъданлари  мавжудлиги боис, тошларнинг энг яхши навидан ишлатилган.

Ҳижрий 378 йилгача берилган ҳужжатларга  кўра, ушбу мажмуадан тўрт сутун сақланган. Бироқ вақт ўтиши билан бузилиб кетишган. Мазкур минтақада топилган бошқа экспонатлар борасида кейинги суҳбатмизда сизга маълумот берамиз.     

 Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Media

Add comment


Security code
Refresh