Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 25 July 2016 12:15

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Қадрли тингловчилар!

Бугунги дастуримизда ҳам иш муҳитидаги руҳий саломатлик ва иш муҳитидаги эътидол ва мувозанат ҳақида суҳбатлашамиз.

Иш муҳитида ӯртада бӯлиш дегани ялқовлик ва шунингдек ҳаддан ортиқ ишга берилишдан чекиниш деб тушунилади. Чунки буларнинг иккиси ҳам инсон жисмоний ва руҳий саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин. Ислом дини ҳам эътидол дини бӯлиб, одамларни дунё неъматларидан баҳраманд бӯлишда ӯртача бӯлишларига такидлайди.

Агар инсон ӯз эҳтиёж ва истакларини қондиришда ҳеч бир қонун-қоидага бӯйсунмаса бу қилмиши уни нобудликка олиб бориши мумкин.Қуръони карим турли оятларида мӯминларни ҳаётнинг барча жанбаларида мӯътадил бӯлишга даъват этади. Жумладан ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с) буюрмишлар: Аллоҳи зулжалол бир оила аъзоларига яхшиликни раво кӯрган ҳолда уларни динда доно этиб, бу оиладаги кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга  эҳтииром кӯрсатишади. Уларни дунё неъматларидан баҳраманд бӯлишларида ӯртача қилиб қӯяди.

Аммо ачинарлиси шуки кӯпчилик ӯз ҳаётларида ӯртача бӯлишни исташмайди. Улар ҳаётнинг кӯп жиҳатларида ҳаддан ортиқ таважжуҳ қилишади. Эътидолни ҳис эимаслик инсонни оила ва жамиятда кӯплаб мушкулотга учратади. Шунинг учун ҳам моддий ва маънавий масалаларда ӯртача бӯлиш инсонни шахсий камолотгга эришиши учун муносиб шароит яратади.  

Инсон шахсияти камолотга етишига тӯсиқ бӯлган омиллардан бири, бу дунё ишларига ӯта берилишидир. Агар киши дунё ва унинг лаззатларига ҳаддан ортиқ вақт ажратса парвардигори карим иноятларидан маҳрум бӯлади.  Ҳазрат Имом Содиқ (а) буюрмишлар: Ҳар ким ҳамиша дунё ғамида бӯлса Худо уни ҳаёт йӯлида қӯлламайди. Шунингдек ул ҳазрат айтган сӯзлари идомасида буюрадилар: Бундай одам абадий ғам-ғуссага гирифтор бӯлади.

Дарҳақиқат, агар инсон ӯта талабчанлик билан ишга қӯл урса ӯз ишида ҳаддан ортиқ куч-қувватини сарфлайди ва бу албатта ӯз навбатида салбий оқибатларга олиб бориши  мумкин.

Албатта иш ҳар бир киши ҳаётида муҳим рол ӯйнайди. Аммо ҳар бир киши дам олишига ҳам таважжуҳ қилиши лозим. Чунки одамниннг дам олиши уни хотиржам қилиб, иш кайфияти ва натижасини ҳам юқори кӯтаради.

Албатта ислом дини таълимотларидаги ишлаш ҳақидаги дастурлар одамни толиқиб чарчагунча ишлаб, дам олиш ва ибодатларидан ғофил бӯлсин дегани эмас.

Агар киши яхши дам олиб бӯш вақтини дууст равишда ӯтказса янги куч-қувват олиб, ишда ҳам вазифасини яхши бажаради.

Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Иш ва меҳнат инсоннинг турли руҳий жиҳатларидан бӯлиб, қатор фоидалардан иборат. Муайян бир касб-ҳунар билан шуғулланиш инсонни моддий осойишталикка етказиши билан бирга унинг руҳий саломатлигини ҳам таъминлайди.

Аллоҳи зулжалол одамларни мутафовит истеъдодлар билан яратган. Инсоннинг муваффақияятга эришиш калиди унинг ӯз истеъдодига хос касб-ҳунар танлаши ва шу йӯналишда амал қилишидан иборат.

Одамлар ӯз куч-қудратлари ва иш қобилиятларини яхшилаб ӯлчаб, ишга қӯл уришсин. Бундай ҳолатда киши ишига улгуриб, унинг қолган куч-қувватини иш кайфиятини оширишга сарфлайди.

Руҳий саломатлик белгиларидан бири бу одамнинг ӯз фаолиятидан рози бӯлиши деб баҳоланади. Агар киши ӯз ишидан рози бӯлса, у ишда камроқ хатоларга йӯл қӯйиб, бутун борлиги билан қизиқиб ишлайди.   

Иш ва меҳнат орқали инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилиб, одам ӯзини ишга лоиқ ҳис қилади. Хусусан агар иш яратувчанчил жиҳатларга эга бӯлса.

 

Add comment


Security code
Refresh