Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 10 July 2016 12:56

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

 

Қадрли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда айтиб ӯтганимиздек ҳар инсоннинг ӯзига хос ххусусиятлари бӯлиб, ҳар бир кишида барча истеъдодлар йиғилган эмас. Аллоҳи зулжалол одамларни мутафовит истеъдодлар билан яратган. Инсоннинг муваффақияятга эришиш калиди унинг ӯз истеъдодига хос касб-ҳунар танлаши ва шу йӯналишда амал қилишидан иборат.

Баъзи бир омадсизликка чалинишнинг асос ҳам ана аслдан узоқлашиш деб тарифланади. Агар танланган иш одамнинг куч-қувватига муносиб бӯлса, шубҳасиз у иш ривожланади.

Бир киши Эдисондан сӯрабди: Нега кӯплаб ёшлар муваффақиятга эришишмайди? У жавоб берган: Чунки улар ӯз йӯлларини танимай бшқа йӯлда кетишадилар. Бундай одамлар жамиятга иккита катта зарар  етказишади. Бири шуки улар лоиқ бӯлган ишни қилишмайди. Иккинчиси эса куч-қудрати етмаган ишни ӯз зиммаларига олишади.

Бир ҳунарманд рассом ҳикоятида келган. Бир гуруҳ шогирдлар ичида бир ялқов болакай дарслардан ортда қолиб келарди. Унинг муаллими бир куни унга адаб бераман деганда бир нарсага таважжуҳ қилибди. У шогирдига насиҳат қилган пайти болакай қӯлига кӯмир тошни олиб ерда баргларга тӯла шохадаги қушни чизишига кӯзи тушиб қолибди. Шунда зийрак муаллим болакайнинг рассомлик ҳунарига шавқи борлигини пайқаб қолган. Муаллим болакайнинг отасига сизнинг ӯғлингиз рассомлик ҳунарида истеъдоди бор дебди. Агарӯғлингизни математика эмас, рассомли к дарсларига қӯйсангиз эҳтимол бу соҳада у муваффақиятларга эришса. Вақт ӯтиб муаллим айтган сӯзлари ӯз тасдиғини топди ва ана шу шогирд бир ҳунарманд рассом бӯлди.

Бор таважжуҳни бир нуктага жамлаб ишлаш ҳам иш натижаси ва шунингдек инсонга  маънавий жиҳатдан ижобий таъсир етказади.

Агар одамнинг фикр-хаёли бир фойдали ишни бажариш билан банд бӯлса у ҳеч қачон ботил фикр-андишаларга бормайди. Ботил андишалар инсоннинг фасодкорлик ва гуноҳ томон интилишига сабаб бӯлади. Фойдали иш билан машғул бӯлганда эса киши гуноҳ амалларга қӯл урмайди. Бундай ҳолатда инсоннинг руҳий саломатлиги таъминланиб, хотиржам бӯлади.

Одамнинг муайян бир иш билан банд бӯлиши уни парешонлик ва ботил фикр-хаёллардан узоқ тутади.

Бекорчилик ижтимоий ва ахлоқий фасодкорликлар манбаи бӯлиб, исломий ривоятларда бекорчилик қаттиқ тақиқланган.

Ислом дини одамларни иш ва меҳнатга жал этиб, жамиятдаги жорий чекловларни кӯтармоқчи бӯлади.

Иш ва меҳнат қилиш ислом дини таълимотларида махсус ӯрин олиб, инсон учун кӯплаб моддий ва маънавий манфаатлари бор. Қуръони карим оятлари ва диний таълимотларга кӯра инсон ақл билан ишлаб, ӯзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун меҳнат қилиши лозим.

Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Меҳнат фаолияти деганда инсоннинг бирор меҳнат тури билан банд бўлиши тушунилади. Меҳнат қилиш инсон ҳаёти учун зарурий ва ҳаётан муҳим масала бӯлиб, одам боласи зотан иш ва меҳнатга интилади.

Шуни ҳам такидлаш жоизким жамиятнинг ривожланмаган сабабларидан бири бу бекорчилик ва ишнинг кайфиятсизлиги деб тарифланади.

Ҳар бир давлат ривожланиши учун  бу ижтимоий мушкулот билан курашиши лозим бӯлади.

Ҳар бир муассадаги ишчиларнинг руҳий саломатлигини таъминлаш мудирлар зиммасига юкланган.

Бугунги замонда одамлар турли каб-ҳунарлар билан машғул бӯлиб, уларнинг руҳий саломатлигини таъминлаш мудирлар зиммасига юкланган.

 Бугунги кунда иш ва меҳнатм асаласи кӯплаб давлатларда соҳа мутахассисларини ӯзига жалб қилиб келмоқда.

Шунинг учун ҳам агар жамият аъзолари солим ва фойдали ишлар билан машғул бӯлишса жамият иқтисоди ҳам ривожланади.

Ишлаш ва фаолият этиш инсонларнинг моли кӯпайиши гарови деб билинади. Одамлар ишлаб турган ҳолда ӯз моддий имкониятларидан фойдаланишса мақсадга мувофиқ бӯлади.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh