Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 03 July 2016 12:42

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Азиз тингловчилар!

 Бугунги дастуримизда инсоннинг руҳий саломатлиги ва унинг меҳнат қилишга таъсири ҳақида суҳбатлашамиз. Руҳий саломатлик деганда инсоннинг атроф-муҳит қоидаларига мутобиқ яшаш, кишининг ӯзидан ризоятлиги ва ишлашга бӯлган қобилияти  тушунилади.

Иш ва меҳнат инсоннинг турли руҳий жиҳатларидан бӯлиб, қатор фоидалардан иборат. Муайян бир касб-ҳунар билан шуғулланиш инсонни моддий осойишталикка етказиши билан бирга унинг руҳий саломатлигини ҳам таъминлайди. Иш ва меҳнат орқали инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилиб, одам ӯзини ишга лоиқ ҳис қилади. Хусусан агар иш яратувчанчил жиҳатларга эга бӯлса.

Иш инсон ҳаётининг муҳим бир қисмини ӯзига қамраб олади. Иш фақат пул ва фойда киритиш учун эмас. Иш ва меҳнат қилиш икиши ҳаётига маъно киритиб, инсон шахсияти ташаккулланишида муҳим рол ӯйнайди.

Ҳазрат Имом Али (а) ҳамани ишлаш ва меҳнат қилишга даъват этиб, буюрганлар: Кӯшиш ва ҳаракат қилинглар. Чунки инсоннинг ҳаққи фақат кӯшиш-ҳаракат қилиш натижасида қӯлга киради.Шунингдек ул ҳазрат бир ӯғиллари, ҳазрат Имом Ҳасан (а)-га қилган бир насиҳатларида буюрмишлар: Ҳаётда имкони борича кӯшиш-ҳаракат қилинг. Ҳар ким бирор бир нарса пайида ҳаракат қилса, албатта у мақсадига эришади.

Бекорчилик ва фаолиятдан қолиш кишини руҳий мушкулотга учратиб, руҳий саломатликка жиддий зарар етказади. Ҳар ким меҳнат қилиш ва фаолият этишдан чекланса бошқа бир зиёнбор амалларга қӯл уради.

Бугунги кунда руҳий касалликларга чалинганларни турли меҳнат фаолиятлари билан машғул қилиш табобатнинг асосий шеваларидан ҳисобланади.

Руҳий саломатлик белгиларидан бири бу одамнинг ӯз фаолиятидан рози бӯлиши деб баҳоланади. Агар киши ӯз ишидан рози бӯлса, у ишда камроқ хатоларга йӯл қӯйиб, бутун борлиги билан қизиқиб ишлайди.

Аммо баъзида инсон бирор бир вазифани бажариш мақсадида ишлайди. Агарчи инсон бирор бир вазифани бажариш учун ишлаши арзигуи бӯлса ҳам майл-истак билан ишлашга тенг бӯла олмайди. Агар киши ӯз иродаси ва истаги билан ишласа, ӯз ишидан рози бӯлиб, ишда чарчовни сезмайди. 

Аслида инсон иш ва меҳнат қилишни фақат даромад касӣ этиш учун билиши нодуруст иш. Бундай ҳолатда киши ӯз ишидан розилик ҳосил қилмай тез толиқадиган бӯлади.  

 Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.  

Меҳнат фаолияти деганда инсоннинг бирор меҳнат тури билан банд бўлиши тушунилади. Меҳнат қилиш инсон ҳаёти учун зарурий ва ҳаётан муҳим масала бӯлиб, одам боласи зотан иш ва меҳнатга интилади.

Чунки агар инсон ҳеч ҳаракат қилмай, унинг ризқ-рӯзиси муҳайё бӯлса, унда ҳаётнинг тотувлиги орадан кӯтарилиб, аста-секин яшаш ҳам у учун бир зерикарли ҳолатдек туюлади.

Ҳаётнинг асосини иш ва меҳнат ташкил этади.

Шунинг учун ҳам жамиятнинг ҳама аъзолари иқтисод ривожланишида ҳиссадор бӯлишлари лозим. Жамиятда иш ва меҳнат қилиш муҳимлигига қараб, у жамиятнинг ривожланишига баҳо бериш мумкин. Одамларнинг кундалик ҳаётида озиқ-овқатга, кийимга, уй-жой ва шуларга ӯхшаш истакларга ҳожат бӯлиб, уларни қондириш кишини ишлашга ундайди.

Шуни ҳам такидлаш жоизким жамиятнинг ривожланмаган сабабларидан бири бу бекорчилик ва ишнинг кайфиятсизлиги деб тарифланади.

Шунинг учун ҳам агар жамият аъзолари солим ва фойдали ишлар билан машғул бӯлишса жамият иқтисоди ҳам ривожланади.

Ишлаш ва фаолият этиш инсонларнинг моли кӯпайиши гарови деб билинади. Одамлар ишлаб турган ҳолда ӯз моддий имкониятларидан фойдаланишса мақсадга мувофиқ бӯлади.

 

 

 

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh