Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 26 June 2016 13:23

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури  ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Иш ва меҳнат жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиш асосий омилларидан ҳисобланади. Аслида кӯшиш-ҳаракат ва ишлаш халқнинг қудратга эришиши воситасидир. Ҳар қанча бир миллат иш ва меҳнат қилиш соҳасида ҳаракат қилса, унинг ривожланиши имконияти кӯпроқ бӯлади. Ҳазрат Али(а) буюрганлар: "Ҳаракат қилган киши муваффақиятга эришади,  бекорчи мутафаккирлар эмас". Ул ҳазратнинг фиктрича олимлари илмларини амалда табиқ этган қилган жамият ривожланади.

Айтиб ӯтганимиздек ҳаётнинг асосини иш ва меҳнат ташкил этади.

Шунинг учун ҳам жамиятнинг ҳама аъзолари иқтисод ривожланишида ҳиссадор бӯлишлари лозим. Жамиятда иш ва меҳнат қилиш муҳимлигига қараб, у жамиятнинг ривожланишига баҳо бериш мумкин. Одамларнинг кундалик ҳаётида озиқ-овқатга, кийимга, уй-жой ва шуларга ӯхшаш истакларга ҳожат бӯлиб, уларни қондириш кишини ишлашга ундайди.

Ислом дини таълимотлариа ҳам одамларни илаш ва меҳнат қилишга даъват этилган. Шунингдек киши фақат ӯз шахсий манфаатларини ӯйлаб, жамият зарарига ишлаши ёки жамият аҳли манфаатини инобатга олмай амал қилиши мумкин эмас. Исломий таълимотларда меҳнатнинг асосий омиллари инсонлар бӯлиб, уларнинг ҳар бири ӯзиа хос хусусиятлар ва қобилиятларга эга. Одамлар жамиятнинг аъзоси бӯлиб, ӯз мақсадларига эриши учун бир-бирлари билан зич алоқада бӯлишлари лозим. Одамлар бошқалар меҳнати ҳосили бӯлган мҳсулотни истеъмол қилишлари сабабли ӯзлари ҳам жамиятга манаати тегиши учун ҳиссадор бӯлишлари лозим бӯлади.  

Одамларни иш билан таъминлаган ҳолда ижтимоий адолат барқарор бӯлади. Жамиятдаги  номуносиб иқтисодий шароит ва бекорчилик ижтимоий адолатга путур етказада. Навашандлик ва  жиняткорлик каби падидалар қашшоқлик ва бекорчилик чамбарчас боғлиқ.

Шуни ҳам такидлаш жоизким жамиятнинг ривожланмаган сабабларидан бири. бу бекорчилик ва ишнинг кайфиятсизлиги деб тарифланади.

Ислом дини одамларни иш ва меҳнатга жал этиб, жамиятдаги жорий чекловларни кӯтармоқчи бӯлади. Бугунги кунда иш ва меҳнатм асаласи кӯплаб давлатларда соҳа мутахассисларини ӯзига жалб қилиб келмоқда.

Шунинг учун ҳам агар жамият аъзолари солим ва фойдали ишлар билан машғул бӯлишса жамият иқтисоди ҳам ривожланади.

Ишлаш ва фаолият этиш инсонларнинг моли кӯпайиши гарови деб билинади. Одамлар ишлаб турган ҳолда ӯз моддий имкониятларидан фойдаланишса мақсадга мувофиқ бӯлади.

Агар киши ҳеч бир иш билан шуғулланмай ӯз ихтиёрида бӯлган захираларни ишлатаверса унинг бор мол-мулки барбод кетади. Файат ишлаб, мол-мулкини ишга солган ҳолда киши иқтисодий шароитини барққрор эта олади.

Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Иш ва меҳнат қилиш ислом дини таълимотларида махсус ӯрин олиб, инсон учун кӯплаб моддий ва маънавий манфаатлари бор. Қуръони карим оятлари ва диний таълимотларга кӯра инсон ақл билан ишлаб, ӯзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун меҳнат қилиши лозим.

Меҳнат фаолияти деганда инсоннинг бирор меҳнат тури билан банд бўлиши тушунилади. Меҳнат қилиш инсон ҳаёти учун зарурий ва ҳаётан муҳим масала бӯлиб, одам боласи зотан иш ва меҳнатга интилади.

Чунки агар инсон ҳеч ҳаракат қилмай, унинг ризқ-рӯзиси муҳайё бӯлса, унда ҳаётнинг тотувлиги орадан кӯтарилиб, аста-секин яшаш ҳам у учун бир зерикарли ҳолатдек туюлади.

  Бекорчилик ва ҳавсаласизлик дунёдаги ҳеч бир заррада ҳам кӯзатилмайди. Бутун борлиқ муайян бир тартиб-низом орқали мушаххас бир мақсад томон ҳаракат қилмоқдалар.

Булардан хулоса чиқариш мумкинким меҳнат ва ҳаракат инсон ҳаётининг муҳим бир қисми бӯлиши лозим. Инсон ҳаёти ривожланишига  асос бӯладиган нарса, бу унинг кӯшиш-ҳаракати ва меҳнатидир.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh