Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 19 June 2016 12:45

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек Аллоҳнинг раззоқ эканлигига ишониш ва ҳама ишларда унга таваккал қилиш инсоннинг ӯзи ҳаракат қилишига ҳеч халақит бермайди. Бугунги дастуримизда инсоннинг Худога таваккал қилиши ҳақида суҳбатлашамиз.

Худога таваккал қилиб, муаммолар ечимини унга ташлаш дегани киши жеч бир ҳаракатсиз ӯтирсин ва моддий имкониятлардан фойдаланмасин дегани эмас. Муъмин киши Худога таваккал қилади ва инсонларга эътиқод қилиб ишонишдан тийилади. Аллоҳи зулжалол Оли Имрон муборак сураси 159 ояти каримада таваккал қилиш ҳақида келтирган: (Эй Муҳаммад) Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил булганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг — таваккал қилинг! Албатта Аллоҳ Ўзига суяниб (иш қилгувчиларни) севади.

Таваккал қилишнинг маъноси шуки инсоннинг комил эътиқоди фақат Парвардигори карим томон қаратилган бӯлиши лозим.Шунингдек таваккал қилган инсон мушкулотни бартараф этиш учун моддий имкониятлардан ҳам фойдаланиши лозим. Чунки моддий имкониятлар ҳам Худонинг амри ва истаги билан инсоннинг хидматида қарор топган. Бундай ҳолатда инсон Аллоҳга таваккал қилиб амал қилишдан ҳам қолмайди.

Қуръони карим Зулқарнайн достонида унинг моддий имкониятлардан фойдаланиб, Худога таваккал қилиши натижасида зулму ситамга қарши ғолиб бӯлганини ӯқиймиз. Ҳар ҳолда ҳам Зулқарнайн ӯз ютуқларини Аллоҳ раҳмати деб тарифлаган. Жумладан Каҳф муборак сураси 98 ояти каримада келган: «Бу Парвардигорим томонидан бўлган бир марҳаматдир. Энди қачон Парвардигорим (Яъжуж ва Маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида (яъни, Қиёмат қойим бўлишига яқин қолганида), Ўзи у (тўсиқни) теп-текис қилиб қўюр. Парвардигоримнинг ваъдаси ҳақдир», деди у.   

Баъзи бир ҳолларда инсон бир мақсадга эришиш учун бир ишни режалаштиради. Юзаки қараганда ӯз ишини амалга ошириш учун ҳеч бир монелик кӯрмайди. Аммо бир тасодифий ҳодиса рӯй бериб, унинг бутун режаси ва мақсадга эришиш учун амалга оширган ишлари барбод кетади. Бунинг маъноси шуки инсоннинг билимлари чекланган бӯлиб, баъзи бир ишларни оқибатини қиёслаб кӯришга қодир эмас.

Худога таваккал қилиш кишини ҳар бир ишни бошлаганда жасур бӯлишига сабаб бӯлади.

Шу сабабли Худога таваккал қилиш деганда киши фақат тоат-ибодат қилиб ӯтириб, фаолият қилишдан тийилиш дегани эмас.

Қадрли тингловчилар! Сиз Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан эфирга таралаётган "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Ислом таълимотида инсон иккитомонлама мавжуд. Инсон ҳам моддий ва ҳам маънавий қадриятларга таважжӯҳ қилмоғи лозим. Аллоҳи зулжалол инсонни барча мавжудотдан устун қӯйиб, қолган махлуқотга нисбатан каромат бағишлаган. Қуръони карим Луқмон муборак сураси 20 ояти каримада келганидек: (Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзлари билмаган, ҳидоят топмаган ва ёрқин китоб-ҳужжатга эга бўлмаган ҳолларида Аллоҳ хусусида мужодала қилурлар.

Парвардигори карим инсон ӯз эҳтиёжларини қондириш учун амалга оширадиган ишларни унинг ихтиёрига қӯйган. Аммо бу ихтиёрлар инсоннинг камолотга эришиши учун йӯлланилган.

Мусулмон одам дунё ҳаётини ҳалоллик билан ўтказишни, Исломга амал қилиб, унинг ривожига ҳисса қўшишни ўзи учун вожиб, деб билади. Шундай ақидада бўлган инсон исломий билимлар қаторида дунёвий илм ва касб-ҳунарларга муҳтож бўлишини англаб етади.

Media

Add comment


Security code
Refresh