Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 12 June 2016 12:58

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Иш ва меҳнат борлиқ тизими кишига юкланган вазифадир. Одам (а) ерга қадам қӯйишлари билан унинг яшаш учун кӯшиш-ҳаракати бошланди. Албатта яшаш учун ҳаракат қилиш фақат инсонларга хос хусусият бӯлмай, бутун борлиқдаг мавжудот бу ишни амалга оширишади.

Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек иш ва меҳнат қилиш ислом дини таълимотларида махсус ӯрин олиб, инсон учун кӯплаб моддий ва маънавий манфаатлари бор. Қуръони карим оятлари ва диний таълимотларга кӯра инсон ақл билан ишлаб, ӯзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун меҳнат қилиши лозим.

Ислом динида ишлаш ва меҳнат қилиш билан бирга тақволи бӯлишни ҳам тақозо этади. ҚУръони карим Нур муборак сураси 37 ояти каримада келганидек: (У чироқ) бир уйларда (яъни масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар.

Пайғамбарлар ҳаётидан шуни англаш мумкунким улар мудом ҳало меҳнат қилиб, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун турли касблар билан шуғулланишган.

Меҳнат фаолияти деганда инсоннинг бирор меҳнат тури билан банд бўлиши тушунилади. Бунга илмий ва педагогик фаолият, ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолияти, тадбиркорлик ва тижорат фаолияти ва бошқалар мисол бўлиши мумкин.

 Кенг мазмундаги «фаолият» тушунчасини меҳнатга нисбатан татбиқ этилганда у ана шу меҳнат предметига таъсир кўрсатиш фаоллиги даражасини ва бунда сарфланадиган ақлий интеллектуал куч-ғайрат даражасини акс эттиради.

«Меҳнат фаолияти» тушунчасини бундай талқин қилиш илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга ҳар тамонлама, фаол ёндашиш (аънанавий амалиётга нисбатан), ундан янада кенгроқ фойдаланиш имконини беради.
Меҳнат фаолияти инсоннинг ҳал қилинадиган вазифалар ва бажариладиган ишлари йиғиндисидан ташкил топади.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг. 

Мусулмон одам дунё ҳаётини ҳалоллик билан ўтказишни, Исломга амал қилиб, унинг ривожига ҳисса қўшишни ўзи учун вожиб, деб билади.

Шундай ақидада бўлган инсон исломий билимлар қаторида дунёвий илм ва касб-ҳунарларга муҳтож бўлишини англаб етади. Ислом ва мусулмонлар азиз ва қудратли бўлган замонларда мана шу қоидага амал қилинган.

Ишлаб чиқариш муносабатларида меҳнат фаолиятини ташкил этиш масаласи энг асосий кўрсаткичлардан биридир. Ишлаб чиқариш муносабатларида ишчи кучи ва меҳнат қуроллари, меҳнат предметлари орасида ўзаро боғлиқлик юзага келади.

Ўзаро боғлиқлик ва таъсир – меҳнат  фаолияти қай ҳолатда ташкил этилганлиги натижасидир.

Меҳнат фаолиятини ташкил этиш, бир томондан, унинг асосларини (ҳуқуқий, маънавий-психологик, иқтисодий, ижтимоий) юзага келиши, иккинчи томондан, меҳнат фаолияти механизми шакллантирилишини тақазо этади.

Меҳнат тақсимоти деганимизда, ҳар хил меҳнат турларининг бир-биридан ажратилишини, пировардида ишлаб чиқаришда иштирок этувчи турли гуруҳ кишиларнинг хилма-хил меҳнат фаолиятлари билан банд бўлишини тушунамиз.

Media

Add comment


Security code
Refresh