Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 29 May 2016 13:28

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Иш ва меҳнат инсоннинг табий эҳтиёжларидан бӯлиб, дин ва унинг таълимотларида ҳам инсонни ишлаш ва меҳнат қилишга тарғиб ва ташвиқ этади. Диннинг фитрий бир амр бӯлиши шу маънодаки, дин ва табиат қонунлари орасида муайян бир таносуб мавжуд.

Бу икки мабда бир асосга бориб тақалади ва у асос Худодир. Табиат қонунларига биноан инсоннинг фитрий ва ботиний истеъдодларининг ривожланишига сабаб бӯлади.

Такидлаб ӯтганимиздек исломий тафаккурда инсоннинг асил мақсади бу унинг худога яқинлашиш ва худога бандалик қилишдир. Шунинг учун ҳам инсонни бу мқсадига эришиш учун ҳар нима кӯмак этса, мақсадга мувофиқдир. Ислом дини нуқтаи назаридан рӯзғрни таъминлаш банданинг Аллоҳга яқинлашиш ҳаракатига қувват бериш учун зарурдир. Инсон ҳеч мушкулсиз фақат Худога ибодат билан машғул бӯлиши учун ҳам овқатланиш, ичиш ва уй-жойга ҳам эҳтиёжи бор.

Албатта уларнинг ҳамаси иш ва меҳнат қилиш натижасида қӯлга киради. Шунинг учун ҳам инсоннинг мусаллам ҳақларидан бири, бу ӯзининг моддий эҳтиёжларини қондиришдир. Ҳазрат Имом Боқир (а) бир дуоларида буюрганлар: Аллоҳим, сендан фаровон рӯзғорни то ки ҳаётман, сӯрайман. Сендан шундай ҳаётни тилайманки, у сабабли сенга тоат-ибодат қилиш учун ва сенинг жаннатингга ноил бӯлиш учун қувват ҳосил қилай".   

Азизлар! Ӯтган дастуримизда пайғамбарлар ҳаёти ва уларнинг меҳнат қилиб, рӯзғор юритишлари ҳақида суҳбатлашдик.

Аллоҳ таоло инсонни яратди, табиатига очликни, ташналикни қондириш, бошпана қуриш, уйланиш каби  нафсоний тақозоларни жойлади ва ушбу эҳтиёжларини қондириш билан бирга, Ўз ҳақларини ҳам адо этишни талаб қилди. Бу ҳақларни адо қилиш учун намуна ва ўрнак қилиб, пайғамбарларни юборди. Дунёга қанча пайғамбар ва расуллар юборилган бўлса, барчалари ҳалол ризқ талаб қилиш учун қайсидир касбнинг соҳиби бўлдилар. Бирлари деҳқончилик, бирлари чўпонлик, бирлари темирчилик, бирлари дурадгорлик  билан ҳаёт кечирдилар. Агар у зот бўлмаганида, дунё яралмаган бўлар эди, деган сифат соҳиби, дунё ва охират саййиди Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёшликларида қўй боққанлар, кейинчалик тижорат қилганлар, Мадинаи Мунавварадан бир неча мил узоқликдаги Журф деган жойда деҳқончилик қилганлар, муаллим бўлганлар.

Хуллас, дунёда қанақанги ҳалол касб бўлмасин, кейинчалик тараққиётга учраган бўлса ҳам, асли бошланишида бирор пайғамбарнинг касби бўлган. Ким бирор касбни қилаётганида мен бу касбни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб қиляпман, зиммамдаги ҳақни адо қиляпман, деб ният қилса, ана шу ишга сарф қилган ҳар дақиқа вақти улкан ибодат даражасига кўтарилади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh