Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 21 May 2016 14:23

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан

Ассалому алайкум, қалрли тинглолвчилар!

"Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Дунёдаги иқтисодий тизимларнинг барчаси, жумладан ислом иқтисод низоми ӯзига хос тафаккур ва фалсафага эга. Ӯтган дастуримизда айтганимиздек, ислом таълимотларида инсоний эътиқод киши ҳаётида муҳим рол ӯйнайди. Шунинг учун ҳам мусулмон кишининг иқтисодий фаолиятлари унинг ақийда ва ахоқига ҳам тӯғридан-тӯғри боғлиқдир. Бошқача қилиб айтгнада мусулмон кишининг барча қилмишлар, шунингдек иқтисодий фаолияти исломий дастурларга биноан амалга ошади.

Ислом таълимотида инсон иккитомонлама мавжуддир. Бири моддий ва иккинчиси маънавий. Аллоҳи зулжалол инсонни барча мавжудотлар афзали қилиб яратган бӯлиб, унга бошқа махлуқотга нисбатан каромат бағишлаган.

Қуръони карим сураларининг 80 дан ортиқ ояти карималарида инсон бахт-саодати омилларини икки нарса деб билган. Бири, иймон ва иккинчиси солиҳ амал. Иш ва меҳнат рӯӯғорни таъминлаш учун йӯлланган бӯлиб, шоиста амаллардан ҳисобланади.

Иш ва меҳнат кишининг даромад топиши асосий омилидир. Қуръони карим Ҳуд муборак сураси, 61 ояти каримада инсонни ерга таважжӯҳ қилиши ва  уни ободлантириши ҳақида келган: Самуд қабиласига ўз биродарлари Солиҳни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. У сизларни ердан пайдо қилиб, унга жойлаштирди. Бас, Ундан мағфират сўранглар ва Унга тавба-тазарру қилинглар. Албатта, Парвардигорим яқин ва (дуоларни) ижобат қилгувчидир».

Шунингдек қуръони каримда илоҳий неъматлар зикри ёд этилган. Жумладан Луқмон муборак сураси 20 ояти каримада буюрилади:  (Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзлари билмаган, ҳидоят топмаган ва ёрқин китоб-ҳужжатга эга бўлмаган ҳолларида Аллоҳ хусусида мужодала қилурлар.

Табиатга мусаххар бӯлиш дегани инсон турли соҳаларда, жумладан зироаткорлик, чорвачилик, тижорат, табий захиралардан фойдаланиш кабиларда  фикр юритиб фаолият этиши лозим.

Қуръони каримда ҳам касб-ҳунар ӯрганиш ва ризқ ҳосил қилиш учун ишлашга такидлаган. Қасас муборак сураси, 73 ояти каримада келган:  (Аллоҳ) сизлар учун кеча ва кундузни унга (яъни кечада) ором олишларингиз, (кундузи эса) Унинг фазл-ризқидан исташларингиз ва шукр қилишларингиз учун пайдо қилиб қўйгани Унинг раҳмат — Марҳаматидандир.

Қадрли тингловчилар! Сиз Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан эфирга таралаётган "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Инсон бу оламда ва Охиратда нажот ва муваффақиятга эришмоғи учун иймон ва Исломда мустаҳкам бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Шу йўлда у қандай илмларга муҳтож бўлар экан, ўша илмларни олишда нуқсонга йўл қўймаслиги керак.

Мусулмон одам дунё ҳаётини ҳалоллик билан ўтказишни, Исломга амал қилиб, унинг ривожига ҳисса қўшишни ўзи учун вожиб, деб билади. Шундай ақидада бўлган инсон исломий билимлар қаторида дунёвий илм ва касб-ҳунарларга муҳтож бўлишини англаб етади. Ислом ва мусулмонлар азиз ва қудратли бўлган замонларда мана шу қоидага амал қилинган.

  Касб-ҳунарли бўлиш илмдан сўнгги ўринда турадиган шарафли хислат экан, мусулмонлар жамияти фойдали касбу корлар учун очиқ бўлиши лозим. Дунёвий илм ва ҳунарларни ривожлантиришга шароитлар муҳайё қилиниши зарур.

Ази тингловчилар! "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳидабӯлинг.

 

 

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh