Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 16 May 2016 13:01

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек иш ва меҳнат қилиш инсон ҳаёти учун муҳим омил деб ҳисобланади. Инсон меҳнат ққилиш билан ӯз моддий ва маънавий эҳтиёжларинни қондиради. Ишлаш ва меҳнат қилиш на фақат даромад касб этиш лозим, балки у орқали инсон руҳий ва равоний оромликка эришади.

Инсонларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётлари иш ва масъулият асосида барқарор турган. Инсоннинг муваффақият рамзи, бу унинг иш ва фаолиятидадир. Ҳар ким кӯпроқ меҳна қилиб, ӯз шахсий ва ижтимоий вазифаларини яхши бажарса, муваффақ бӯлади.

Аслида ҳар бир иш  ва фаолият махсус маданият ва тафаккурга асосланган. Инсоннинг иқтисодий фаолиятига таважжӯҳ қилиши ҳам унинг дунёқараши ва дидига боғлиқ.

Ҳар ким бу жаҳонга моддий дид билан боқса, унинг иш ва меҳнати ҳам фақаи моддий эҳтиёжини қондиришга йӯлланган. Иш ва меҳнатнинг ислом динидаги ӯрнини кӯриб чиқадиган бӯлсак, аввал ислом таълимотларида иш ва меҳнатнинг фалсафий ва иқтисодий жиҳатларига таважжӯҳ қилишимиз лозим.

Ислом таълимотида инсон иккитомонлама мавжуд. Инсон ҳам моддий ва ҳам маънавий қадриятларга таважжӯҳ қилмоғи лозим.

Аллоҳи зулжалол инсонни барча мавжудотдан устун қӯйиб, қолган махлуқотга нисбатан каромат бағишлаган. Қуръони карим Луқмон муборак сураси 20 ояти каримада келганидек: (Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзлари билмаган, ҳидоят топмаган ва ёрқин китоб-ҳужжатга эга бўлмаган ҳолларида Аллоҳ хусусида мужодала қилурлар.

Парвардигори карим инсон ӯз эҳтиёжларини қондириш учун амалга оширадиган ишларни унинг ихтиёрига қӯйган. Аммо бу ихтиёрлар инсоннинг камолотга эришиши учун йӯлланилган. Қуръони карим Зориёт муборак сураси 56 ояти каримада келган: Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.

Ислом дини нуқтаи назаридан мӯъмин киши ҳамиша олий мақсад томон интилади. У мудом Аллоҳга ибодат этиб, унинг амрига итоат қилишга мойилдир. Шунинг учун ҳам иқтисодий эҳтиёжларни қондириш ҳам инсоний камол ва Худога яқинлашиш учун зарурдир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Исломий иқтисод соҳаси биринчи навбатда ўзида исломий қадриятларни ифода этиши лозим, иқтисоднинг ҳақиқий ҳолатини таҳлил этиши, анъанавий иқтисодиёт усул ва хусусиятларини исломий иқтисод моделига айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олиши лозим.

  Асрлар оша ислом муттафаккирлари исломий иқтисод тўғрисида фикр юритиб келганлар. Ўз даврида айнан улар иқтисодий масалалар билан шуғулланганлар ва уларнинг ечими усулларини излаганлар.

Исломий тафаккур соҳибларининг кўпчилиги меъёрий тусдаги интизомий усуллардан фойдаланганлар,бу анъаналар замонавий шароитда ҳам давом эттирилиши лозим.

Шунга кўра, исломий иқтисод бўйича билимларни такомиллаштиришда турли соҳалардаги билимлар ҳисобга олиниши ва бирлаштирилиши лозим.

Исломий иқтисод ҳақлигига шубҳа бўлмаган икки манбаадан – Қуръони карийм ва ҳадиси шарифлардан келиб чиққан. Ана шу жиҳати билан исломий иқтисод вақт ўтиши билан ўзгарувчан ва ишончсиз бўлган ғарб иқтисодининг базавий концепциясидан фарқ қилади.

Исломий иқтисод адолат, мўътадиллик, ҳамкорлик, бетарафлик, огоҳлик ва фидоийлик каби аҳлоқий бойликлар асосига қурилади.

Media

Add comment


Security code
Refresh