Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 16 May 2016 12:50

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

"Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Борлиқ олами бардавом бӯлиб, мудом ҳаракатдадир. Дарҳақиқат, борлиқ оламидаги ҳар бир зарра чиройли тартиб-низом орқали ӯз иш ва вазифасига эга.

Бутун борлиқ илоҳий ирода ва қудрати жилвасидир. Аллоҳ таоло осмонлар ва ерни 6 кунда яратди. У ер курасини ҳеч бир муттакосиз турган ҳолда яратди. Парвардигори олам ерни бутун мавжудот учун бешикдай яратиб, унинг барқарорлиги ва мустаҳкамлиги учун тооғларни ӯрнатди. Ой ва қуёшни ерга ёруғлик қилишлари учун яратди. Юлдузларни осмонни безаклаган гавҳардек қилиб қӯйди.

Сӯнг ерни ӯз марказида ҳаракат қилишга буюрди, то кечаю кундуз тартиби вужудга келсин. Аллоҳи зулжалол шамолни яратди ва уни булутларни суришга буюрди, то ки муносиб бир шароитда ерга ёмғир бӯлиб ёғсин. Холиқи олам энг афзал махлуқ, яъни инсонни яратмоқчи бӯлиб, тупроқ ва сувдан инсонни яратди ва бу қолипга ӯзининг руҳидан ато этди. Ер ва осмонни инсонга мусаххар этиб, солиҳ амал ва кӯшиш-ғайрат билан ер юзида Аллоҳ халифаси бӯлишига буюрди.

Қуръони карим Арраҳмон муборак сураси, 29 ояти каримасида келганидек:

Осмонлар ва ердаги (барча) жонзот (Унга муҳтождир ва бор тилак-мақсадларини ёлғиз) Ундан сўрар. У зот ҳар куни иш-амалдадир. Яъни ушбу ояти карима ўзи мўъжаз бўлишига қарамасдан Исломий ақиданинг асосий рукнларидан бирини тўла ифодалагандир. Яъни, еру осмонда Аллоҳ таолога муҳтож бўлмаган ва Ундан мадад-ёрдам тиламаган бирон жонзот йўқдир. У зот ҳар куни, ҳар соат, ҳар лаҳзада Ўзи яратган коинотдаги барча жон зотни бошқариб-парвариш қилиб турадиган Парвардигордир. Бу оят, «Аллоҳ таоло борлиқ ва ундаги нарсаларни яратгач, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйган», дейдиган айрим файласуфларга очиқ раддиядир.  

Бекорчилик ва ҳавсаласизлик дунёдаги ҳеч бир заррада ҳам кӯзатилмайди. Бутун борлиқ муайян бир тартиб-низом орқали мушаххас бир мақсад томон ҳаракат қилмоқдалар.

Булардан хулоса чиқариш мумкинким меҳнат ва ҳаракат инсон ҳаётининг муҳим бир қисми бӯлиши лозим. Инсон ҳаёти ривожланишига  асос бӯладиган нарса, бу унинг кӯшиш-ҳаракати ва меҳнатидир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг. 

Меҳнат қилиш инсон ҳаёти учун зарурий ва ҳаётан муҳим масала бӯлиб, одам боласи зотан иш ва меҳнатга интилади. Аммо инсон нима мақсадда фаолият қилади.

Фақат моддий эхтиёжларини қондириш учун-ми? Инсон яхшироқ ишлаш учун еб-ичадими ё ки яхшироқ яшаш учун ишлайди? Бу саволга ҳар ким ӯзича жавоб бериши мумкин.

Азизлар! Иш ва меҳнат қилиш фалсафаси ҳақида сӯҳбатлашадиган бӯлсак, биринчи навбатда пайғамбар (с) ҳаётларига таважжуҳ қилишга тӯғри келади. Чунки ул зот ҳамиша меҳнат билан шуғулланиб келганлар.

  Инсон дунё ҳаётини покиза ўтказиши, иффатини сақлаши, бошқаларга қарам бўлиб қолмаслиги учун меҳнат билан шуғулланиши, иложи бўлса, бирор касб-ҳунар эгаси бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим.

Чунки агар инсон ҳеч ҳаракат қилмай, унинг ризқ-рӯзиси муҳайё бӯлса, унда ҳаётнинг тотувлиги орадан кӯтарилиб, аста-секин яшаш ҳам у учун бир зерикарли ҳолатдек туюлади.

 Ҳазрат Пайғамбаримиз (с) аҳли байтларидан бӯлган ҳазрат Имом Содиқ (а) буюрганлар: "Агар инсон эҳтиёжлари ҳеч бир кӯшиш-ҳаракат қилинмасдан қӯлга кирганда, асло ҳаётлари ширин ва тотувли бӯлмасди ва инсон ӯз ҳаётидан лаззатланмасди".

Азиз тингловчилар! "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни"  туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг!

 

Media

Add comment


Security code
Refresh