Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 25 July 2016 13:20

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Инсониятнинг асосий орзу-армонларидан бири, бу тинчлик ва осойишталикдир. Тинчликни таъминлаш эса давлатларнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.

Ҳеч бир ҳуқуқий тизим тинчлик ва осойишталик масаласига лоқайд бӯла олмайди. Чунки тинчлик ва омонлик на фақат жамият аъзолари эҳтиёжларидан саналади, балки ӯзи ҳам маданий, иқтисодий, илмий ва сиёсий ривожланишга асосдек саналади.

Ислом дини нуқтаи назаридан ҳукумат фалсафаси жамиятда тинчлик-омонликни барқарор этишдадир. Ҳокимлар вазифаси бу жамиятда ҳар тур нотинчликни ижод этадиган омиллар билан курашишдир.

"Тинчлик" дегани хотиржамлик бӯлиб унга биноан одамлар ӯзлари яшаётган жамиятда ӯз жони, шахсияти ва моддий ва маънавий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этишга бурчлидирлар.

Бу амал икки нарсани таъминлайди. Бири шуки ӯзбошимчалик қилиб ноқонуний равишда одамларни тутиб олиш, қамоқлаш, жазолаш олдини олади. Иккинчиси одамларнинг тинчлик-осойишталиклари жорий этилган қонунлар орқали таъминланади.

Шу тартибда тинчлик ва амниятни таъминлаш одамлар ва давлатлар зиммаларига бир қатор вазифаларни юклайди.

Яъни одамлар бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуқларини риоят этиб, ҳимоялашга мажбурлар. Давлат ҳам ӯз навбатида қонунлар чиқариб, одамлар амният ва тинчликларини таъминлаши лозим.

 

Тинчлик ва амният тушунчаси инсон ҳаёти асосий шартларидан бӯлиб, бутун дунёда қабул қилинган.

Инсон икки хил ҳаёт кечиради: моддий ва маънавий ҳаёт. Моддий ҳаётда унинг жисми хулосаланади. Аммо маънавий эҳтиёжларини қондириши, унинг маънавий ҳаётида кечади.

Ижтимоий робиталарда одамлар шахсиятлари эҳтиром қилиниб, бу масалада ҳеч шак-шубҳа ва хавотирликкка жой йӯқ.

Жамият ғоят мураккаб ва кўпқиррали ҳодиса бўлиб, муттасил равишда ўзгариш ва ривожланиш хусусиятига эгадир. Жуда қадим замонларданоқ инсониятнинг улуғ мутафаккирлари жамият моҳиятини билишга ва инсоннинг жамиятдаги ўрни ва ролини белгилашга ҳаракат қилганлар.

 Исломий тизимда одамлар олдидаги вазифалар давлат олдидаги вазифалардан жудо эмас. Агар давлатлар жамиятни идора этишса одамлар ҳам жамиятнинг аъзоси бӯлиб, ундан баҳраманд бӯлишади. Шунинг учун ҳам агар сиёсатчиларнинг яхши ва ёмон ишлари тӯғри одамларга таъсир этади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Ислом таълимотларига кӯра исломий жамиятда бир намуна бӯлиши лозим. Токи одамлар унга қараб ӯз ҳаётларини тартиб-низомга солишсин.

Бошқа томондан эса исломий жамиятда одамларга каромат бағишланиб, уларга ӯз турмуш тарзини йӯлга қӯйиш учун имкониятлар яратилган. Одамлар ӯз сиёсий ишларида давлатдан озод бӯлган ҳолда ёки давлат унинг сиёсий фаолиятини расмий қилган ҳолда озод бӯла олади.

Эркинликнинг бир тури бу инсоннинг сиёсий жиҳатдан озод бӯлиши деб тарифланади.

Шу асосларга биноан инсон фитрий огоҳлиги ва ақлу фаросати ила ӯз қилмишларини яхши ёмон эканлигини фарқлай олади.

Агарчи инсон сиёсий фаолиятларида озод бӯлса ҳам жамиятда ӯз қилмиш ва сӯзлашини назорат этиб туриши лозим бӯлади.

Қайд қилиш жоизким жамиятда муҳим ва аниқ бир қадриятлар бӯлиб, ҳар мумкин ва номумкин бӯлган ишни уларга қараб аниқлашади. 

Инсон ҳақ-ҳуқуқи, қадриятлар устуворлигини тан олган мамлакатларда, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қай даражада ҳимоя қилингани, уни амалга оширишга замин яратувчи шарт-шароитлар тилга олинади.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва барча аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш, бу йӯлда энг асосий амалга ошадиган фаолиятлардир.

 

Add comment


Security code
Refresh