Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 12 July 2016 13:10

Исломий инсон ҳуқуқлари

Азиз тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда сиёсий эркинликни инсоний камолотга эришиш учун Қуръони карим нуқтаи назаридан кӯриб чиқдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки сиёсий Қуръони карим дастурларига кӯра сиёсий эркинлик жамиятда ситамкорларга қаршилик қилиш ва сиёсий адолатни барқарор этиш лозим эканлигини такидлаб ӯтдик. Танлаш ҳаққи муҳим ҳақлардан бӯлиб, уни эътироф этиш эркинликнинг муҳим қисмларидан бирини тан олиш дегандек бӯлиб, бундай ҳақ-ҳуқуқларга "танлаш эркинлиги" дейилади.

Исломий тизимда одамлар олдидаги вазифалар давлат олдидаги вазифалардан жудо эмас. Агар давлатлар жамиятни идора этишса одамлар ҳам жамиятнинг аъзоси бӯлиб, ундан баҳраманд бӯлишади. Шунинг учун ҳам агар сиёсатчиларнинг яхши ва ёмон ишлари тӯғри одамларга таъсир этади.

Жамиятда бу ҳуқуқларни қабул қилиб уларга риоят этиш интиқод ва баён эркинлигини расмият билан тан олиш деб ҳисобланади. Қуръони каримда назорат этиш ҳаққи "амри маъруф ва наҳйи мункар" сӯзлари билан ифоодаланади ва бу мафҳум на фақат одамлар ҳақ-ҳуқуқлари устидан наазорат қилишни билинтиради, балки уларнинг вазифалари устидан ҳам назорат қилиш деб тушунилади.

Қуръони карим баъзи бир оятларда ҳақ амаллар устидан назорат этишни баъзи бирларида эса бу амални тарк этиш аянчли оқибатлари ҳақида такидланган. Жумладан Қуръони карим Луқмон муборак сураси 17 ояти каримада келган:   Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир.

Қуръони карим дидгоҳидан барча мӯъминлар устидан назорат этиш ӯта муҳим мамсала бӯлиб, мусулмон уммати ана шу хусусияти билан муҳтарам ва азиз бӯлган. Қуръони карим Оли Имрон муборак сураси 110 ояти каримасида ӯқиймиз:  (Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам иймон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари итоатсиз кимсалардир.

Шу суранинг 104-чи  оятида ҳам одамлар устидан назорат этиш ҳақида келган:   Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Ва ниҳоят Қуръони каримнинг бошқа бир сурасида амри маъруф ва наҳйи мункарнинг сиёсий, ижтимоий ҳаёт ва ҳукумат билан бӯлган зич алоқаси намунасини мушоҳада қилиб бӯлади:  Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир).

Бундан ташқари Қуръони каримда амри маъруф ва наҳйи мункар фаризасини риоят этишга тааллуқли кӯплаб ояти карималарни учратиш мумкун.

 Аммо бундай оятлар тӯғрисида амри маъруф ва наҳйи мункарни вожиб билмаслик аянчли оқибатлари ҳақида ҳам оятлар бор:    Бас, сизлардан аввалги асрларда ўтганлар орасида ҳам ерда бузғунчиликдан қайтарадиган боқий (дин) эгалари бўлганларида эди. Уларнинг ичларида фақат Биз нажот берган камдан-кам кишиларгина (шундай зотлар эдилар). Золим кимсалар эса ўз маишатларига берилиб кетдилар ва жиноятчи бўлиб қолдилар.

Шунингдек Қуръони карим Моида муборак сураси 78-79 ояти карималарида ҳам бу борада ӯқиймиз: Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо бинни Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир.

Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш!

Media

Add comment


Security code
Refresh