Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 05 July 2016 11:50

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Азиз тингловчилар!

 Ӯтган дастуримизда айтиб ӯтганимиздек, Қуръони карим сиёсий эркинликни инсоннинг сиёсий жамиятда инсоний камолотга эришиши учун жорий этган. Танлаш ҳаққи ҳам инсоннинг асосий ҳақларидан бӯлиб,  сиёсий эркинлик унинг муҳим бир қисми ҳисобланади. Сиёсий эркинлик одамлар ҳаётининг сиёсий жиҳатларида икки масалани қамраб олган. Бири, сиёсий тизим барпо этиш ва иккинчиси бу низомнинг фаолияти деб тарифланади.

Қуръони карим қатор оятларида сиёсий тизимдаги танлаш ҳаққига қаттиқ такидлайди. Бу оятларга кӯра ҳукумат илоҳий бир амр бӯлиб, унда Аллоҳи зулжалол ва Қуръони карим кӯрсатмаларига биноан амал қилиш лозим бӯлади. Бу борада Қуръони карим Фотир муборак сураси 39 ояти каримада ӯқиймиз: У сизларни ер юзида халифа қилиб қўйган зотдир. Бас ким кофир бўлса, унинг куфри фақат ўзининг зиёнига бўлур. Кофир бўлган кимсаларга куфрлари Парвардигор ҳузурида фақат ғазабнигина зиёда қилур. Кофир бўлган кимсаларга куфрлари фақат исёнкорликнигина зиёда қилур.

Инсон Аллоҳнинг ер юзидаги халифаси деб таинланган. Бу мақомни эса инсонга Худо таинлаган.

Қуръони карим бошқа оятларида ҳукуматнинг маъно ва таркибига ишора қилган. Бу оятларда ҳукумат илоҳий бир амонатдек тарифланган. Бу ҳақда Аҳзоб муборак сураси 73 ояти каримада ӯқиймиз: Аллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни азоблаш учун хамда мўмин ва мўминаларнинг тавба-тазарруларини қабул килиб, (гуноҳларини мағфират қилиш учун Одам болаларига бу омонатни юклади). Аллоҳ мағфират қилгувчи ва меҳрибон бўлган зотдир.:

Ушбу ояти каримада инсон илоҳий амонатдордек танилган.

Бошқа бир ояти каримада Парвардигори карим бу амонатни унга лоиқ бӯлганларга юкланилсин деб буюради. Жумладан Нисо муборак сураси 58 ояти каримада келганидек: Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга энг яхши панд-насиҳатлар қилур. Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир.

Ва шу суранинг 59 ояти каримасида келганидек:  Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Қуръони карим ояти карималарига кӯра инсоннинг эркин эканлигига биринчи бӯлиб соҳибихтиёр эканлиги, танлаш ҳақига эга эканлиги, шунингдек унинг ер юзида Худонинг халифаси эканлигидан билиш мумкин. Инсон ӯз фитратига биноан яхши-ёмонни фарқалай олади. Шунга қараб киши тӯғри ё нотӯғри йӯлда кетишини ӯзи танлайди. Жумладан Қуръони карим, Инсон муборак сураси 3 ояти каримасида келган:   Дарҳақиқат, биз уни (инсонни) хоҳ у шукр қилгувчи-мусулмон бўлсин ва хоҳ кўрнамак-кофир бўлсин (тўғри) йўлга ҳидоят қилдик (яъни шукр қилгувчилар Биз уларни ҳидоят қилган Тўғри йўлни - Ҳақ динни маҳкам тутадилар, кўрнамак кимсалар эса ўзларига кўрсатилган Тўғри йўлдан юз ўгириб кетадилар).

Шу асосларга биноан инсон фитрий огоҳлиги ва ақлу фаросати ила ӯз қилмишларини яхши ёмон эканлигини фарқлай олади.

Агарчи инсон сиёсий фаолиятларида озод бӯлса ҳам жамиятда ӯз қилмиш ва сӯзлашини назорат этиб туриши лозим бӯлади.

Ислом эътиқодига кўра бутун оламни яратган Тангри таоло барча инсонлар бахтли яшасинлар деб Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган.

 

 

Add comment


Security code
Refresh